Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Download 295.41 Kb.
bet32/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   54
Bog'liq
Javoblar Krill

ахлоқий хис туйғулар, ҳушёрликни оширади, олийжаноб инсоний хатти-ҳаракатлами жонлантиради ва аксинча, педагогнинг лоқайдлиги, бефаросатлиги бўйсунувчиларда баъзи иллатлар пайдо бўлишига олиб келади.
ахлоқий этиқод бу офитсернинг ахлоқий билим ва қарашлари жамиятга, ўз касбига, бошлиқлари ва бўйсунувчилари, хизматдошлари, ҳарбий хизматчиламинг оила аъзолари, ота-оналар, жамоатчилик вакилларига муносабатида, таълим-тарбия вазифаларини бажаришда хулқининг қатъий қонун-қоидасига айланишидир.
ахлоқий идеал ахлоқий эътиқоднинг асосини ташкил этади ва офитсер шахсининг юксак ахлоқий фазилатлари ҳақидаги ғоялар тизимидан иборат бўлади. Ахлоқий идел офитсернинг таълим-тарбия жараёнидаги хатти-ҳаракатларини ва педагоглик бурчини англаш асосида тартибга солади шунингдек, бўйсунувчиларни баркамол қилиб тарбиялашга хизмат қилади.


Педагогик мулоқот, педагогик мулоқот функсиялари қайсилар?
Педагогик мулоқотнинг ўзига хос хусусиятлари ва функсиялари.Мулоқот – юнонча сўз бўлиб, суҳбатлашув, шахслараро суҳбат ва ўзаро фикр алмашув, икки ёки ундан ортиқ кишиларнинг сўзлашувида пайдо бўлади. Инсон мулоқот жараёнида ижтимоий тажриба, таълим-тарбия, турли муносабатлар, ахлоқий меъёрлар ғоя ва мафкура омиллари таъсирида яшаб ижтимоийлашади ва шахс сифатида камолотга етади.
Педагогик мулоқот – бу тарбиячининг тарбияланувчилар билан машғулотда ва машғулотдан ташқари фаолиятда энг қулай психологик муҳитни вужудга келтириб, ижобий руҳий иқлимни яратиши учун имконият берувчи касбий муносабатидир.
Педагогик мулоқотнинг асосий функсиялари :

  • салбий ҳолатларни вужудга келтирувчи барча жараёнларга барҳам бериш;

  • тарбияланувчиларда мустақил фикр юритиш кўникмаларини ҳосил қилиш;

  • тарбияланувчиларни фаолликка, эркин фикрлашга, ўз фикр мулоҳазаларини чўчимасдан баён қилиб унга таянишга ўргатиш;

  • тарбияланувчиларнинг яширин қобилиятларини уйғотиш;

  • машғулот ва машғулотдан ташқари жараёнларда қувонч ва шодлик кайфиятини пайдо қилиш.



Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling