Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Таълимда ирода соҳасини ривожлантиришга қандай педагогик талаблар қўйилади?


Download 295.41 Kb.
bet52/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54
Bog'liq
Javoblar Krill

Таълимда ирода соҳасини ривожлантиришга қандай педагогик талаблар қўйилади?
Ирода биринчи навбатда ҳаётий, дунёвий муаммо ҳамдир, одамларни тўғри йўл билан боришга қаратилган маънавий қадриятлар тизимидир.
Ирода манбаи ҳаётнинг барча соҳаларидаги ижодий, яратувчилик фаолияти дейиш мумкин. Меҳнатга нисбатан муносабат эса жамият илгарилаб ривожланиши даражасининг муҳим белгиси ҳисобланади.
Ҳарбийларни маънавий жиҳатдан гўзал қилаётган иродалик ва меҳнат­севарлик каби сифатлар орасида қатъиятлик иродаси, тажрибаси ва шижоати билан ҳавас ўйғотиш мумкин. Аммо виждонсиз, иродасиз ва қатийсизлик яхши сифатларнинг ҳаммаси икки чақа бўлиб қолади.
Шунинг учун биздаги баъзи виждонсизлик, иродасизлик, қатъийсизлик, текинхўрлик ҳоллари фақат тор муҳит таъсири асосида сиқилиб яшаётган ярамас иллатлар бўлиши мумкин.
Шунингдек, бундай ёмон одатлар табиий офат сингари осмондан ҳам ёғмаслигини биламиз. Буларнинг асл туғиладиган, қўланса ҳид торталадиган жойлари бош-боғсиз оила, тор муҳит, маслаксиз, маъносиз жўралар улфатчилигидир.
Ўтмиш тажрибалардан маълумки, виждон, ирода, ишонч ва қатъийлик бўлмаган жойда тараққиёт ва камолот, осойишталик, эзгулик ва рўшноилик, ҳақиқат ва адолат, поклик ва ҳалоллик, диёнат ва ҳаловат ва шу кабиларнинг илдиз топиши мумкин эмаслиги илмий-назарий ҳамда амалий жиҳатдан тўла далилланган.
Инсон дейилганда, унинг кўп ажоиб фазилатлари қаторида виждон билан иродаси ҳам кўз ўнгингга келади. Шунинг учун аждодларимиз айтган:
Виждон қўли, ирода беги бўл!


Таълим жараёнида индуктив тафаккур ва дедуктив хулоса чиқариш қандай усуллар ёрдамида амалга оширилади?
а) Дедуктив хулоса чиқариш
Дедуктив хулоса чиқаришнинг муҳим хусусияти унда умумий билимдан хусусий билимга ўтишнинг мантиқан зарурий характерга эгалигидир. Унинг турларидан бири бевосита хулоса чиқаришдир.
Фақат биргина мулоҳазага асосланган ҳолда янги билимларнинг ҳосил қилиниши бевосита хулоса чиқариш деб аталади. Бевосита хулоса чиқариш жараёнида мулоҳазаларнинг шаклини ўзгартириш орқали янги билим ҳосил қилинади. Бунда асос мулоҳазанинг структураси, яъни субъект ва предикат муносабатларининг миқдор ва сифат характеристикалари муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling