Таълим жараёни нима ва у қандай амалга оширилади?
Таълим жараёни – ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ташкил этилувчи ҳамда илмий билимларни ўзлаштиришга йўналтирилган педагогик жараён. Яъни (таълим ва тарбия беришга қаратилган фаолиятдир).
Таълим жараёнида таълим олувчиларнинг фаолияти кўп қиррали йўналган ҳаракатни ифодалайди ва бу ҳаракат билишга доир вазифаларни ҳал қилишда уларга катта ёрдам беради.Таълим жараёнида белгиланган мақсадга эришиш учун бир қатор вазифаларни бажариш лозим. Уларнинг асосийлари қуйидагилардан иборат:
1. Талабаларда билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш.
2. Талабаларда дунёқарашни, ишонч ва эътиқодларини ўстириш.
3. Талабаларнинг маънавиятини бойитиш ва тарбиялаш.
4. Ёшларнинг ички имкониятларини, қобилиятларини ва истеъдодларини очиш ҳамда ўстириш.
|
Таълим жараёнини амалга оширишнинг қандай самарали йўллари мавжуд?
Таълим жараёнининг моҳиятини, мазмунини, методикасини ва уни ташкил этиш йўлларини ҳарбий педагогиканинг таркибий қисми бўлган ҳарбий дидактика (юнон тилида “дидаско” - ўқитаман) ўрганади.
Таълим жараёнида шахснинг маънавий-ахлоқий ва эстетик тасаввурлари, хулқ-атвори ва дунёқараши шакллантирилади
Таълим жараёнида таълимнинг самарадорлигини таъминловчи муҳим элементлардан бири сифатида таълим воситалари эътироф этилади. Таълим воситалари сирасига қуйидагилар киради: техник ҳамда ахборот қурилмалари (диопроектор, кинедоскоп, ускуналар, радио, телевидение, компьютер, аудио ҳамда видео магнитафонлар), лаборатория жиҳозлари (кольбалар, пробиркалар, кимёвий реактивлар, микроскоп), харита, макеталар, диаграммалар, плакатлар, расмлар, чизмалар ва ҳоказолардан фойдаланилади. (таълим бериш воситалари ва методлари орқали).
Таълимнинг ривожлантирувчи функцияси таълим жараёнида билимларни ўзлаштириш жараёнида ўқувчининг ривожланиши содир бўлишини кўрсатади. Ривожланиш қуйидаги йўналишларда содир бўлади: нутқи ривожланиши, фикрлаши, шахснинг сенсорли ва ҳаракатланиш соҳалари, эмоционал-иродавий ва эҳтиёж-сабабли соҳалари ривожланади. Тўғри ташкил этилган таълим шахсни ҳар доим ривожлантиради, лекин ўқитувчи ва ўқувчининг шахсий ҳар томонлама ривожланишига қаратилган махсус ўзаро муносабатларида ривожлантириш функцияси янада самаралироқдир.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |