Муаммоли ўқитишнинг афзалликлари нимада деб ўйлайсиз?
Муаммоли ўқитишнинг афзалликлари: шахсий ижодий фаолиятни ташкил этиш асосида билимларни мустаҳкам эгаллаш. ўқишга қизиқишни уйғотиш, ижодий ва мустақил фикрлашни ривожлантириш. ўқитишнинг мустаҳкам ва амалий натижаларига эришиш. Камчиликлари таълим олувчиларнинг идрок этиш фаоииятларини бошқаришнинг қийинлиги, муаммони қўйиш ва ҳал этиш учун кўп вақт сарфланиши, муаммоли вазиятни яратиш ва мустақил ҳал қилиш имкониятини ҳар бир таълим олувчига тақдим этишнинг қийинчилиги билан белгиланади.
|
Масофавий таълим бошқа таълим турларидан қайси жиҳатлари билан фарқланади?
Кейинги йилларда масофавий таълим (лотинча дистантиа – масофа) – масофадан туриб ўқитиш кенг ривожланмоқда. Масофавий ўқитиш – таълим технологияси бўлиб, унга кўра ўқувчи қаерда ва қандай ҳолатда бўлишидан қатъий назар муайян таълим муассасаси таълим дастурини ўрганиш имкониятига эга бўлади. Бу мақсадни амалга оширишда замонавий ахборот технологиялари: дарсликлар ва бошқа босма нашрлар, ўрганилаётган материални компьютер телекоммуникациялари орқали узатиш, видеотасмалар, мунозаралар ва семинарлар ўтказиш, регионал ва миллий телевидение ҳамда равдио орқали ўқув дастурларини намойиш этиш, кабелли телевидение ва овозли почта, икки томонламали видеоконференциялар, телефон орқали қайта алоқа билан бир томонлама видеотрансляция ва бошқаларнинг хизматига таянилади. Масофали ўқитиш ўқитувчиларга вақтини тежашда қулайлик яратади, асосий фаолиятидан ажралмаган, жумладан узоқ районларда яшовчиларга ўқиш имконини яратади, ўқув фанлари эркин танланади, фан, таълим ва маданият машҳур намоёндалари билан муносабатлар имконини беради.
Юқорида санаб ўтилган техник воситалар орқали масофадан туриб таълим ва тарбия бериш билан фарқланади.
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |