Ўзбекистон ресрубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик технология институти


Мавзу №.13 Эскиришга қарши қўндирмалар


Download 1.39 Mb.
bet33/70
Sana23.04.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1392877
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   70
Bog'liq
Neft gaz sanoatida qo`llaniladigan qo`ndirmlar UMK 2022-2023

Мавзу №.13 Эскиришга қарши қўндирмалар
Антифракцион, эскиришга қарши, тирналишга қарши хоссалар.
Двигатэлларнинг мойли системаларидаги деталларнинг эскириши мойларни кўллаганда ишаланадиган сиртларда механик ва кимёвий жараёнларнинг содир бўлиши натижасида содир бўлади. Антифриктсион, эскиришга қарши ва тирналишга қарши присадкалар бу жараёнларнинг интенсивлигини пасайтиради ва уларни таъсир етиш механизми бўйича иккита асосий гуруҳга бўладилар:
1) СФМ, ишланадиган сиртларда ўз кутбли гуруҳ билан адсобтсияланадиган ва йўналтирилган структураларни ҳосил қиладиган (физикавий адсорбция);
2) Кимёвий-фаол моддалар, тирналиш юзаси металлар билан ўзаро таъсирлашиб янги бирикмаларни ҳосил қилади (хемосорбция);
Биринчи гуруҳ присадкалар (асосан антифриктсион) сурковчи парданинг мустакамлигини оширади. Нормал куч таъсирида ишланиш сохасида ҳосил бўлаётган бимолекуляр қатламлар сиртидан чикариб юборилмайди, балки тангентсиал кучлар таъсир етиш йўналишида ҳаракат қиладилар ва металл сирт билан бевосита мулоқотни олдини оладилар. Аммо юқори юукламаларда СФМ микроёриқларга кириб олиши ва поналарга бўлиш таъсирини кўратиши мумкин (Дерягин эффекти). Ишнинг доир шароитларида , юқори солиштирма юукламаларда сурковчи парда бузилади, микро дўнг сиртдан пайвандланиш мумкин, бу эса ишкаланадиган жуфтларнинг тирналишига олиб келади. Эскиришга қарши ва тирналишга қарши присадкаларнинг самарадорлиги ,,мой (ёқиллғи)-металл" фазасининг ажралиш чегарасида намоён бўладиган уларнинг адсорбциялаш ва хемосорбциялаш қобилиятига боғлиқ бўлади. Эскиришга қарши присадкалар ишқаланишнинг меъёрдаги режимларида самаралидир. Присадкалар юқори дипол моменти (адсорбциялаш хусусияти) га ва металлнинг куч майдонида кутбланувчанликга мойиллига, адсорбцияланишнинг юқори иссиклигига ишқаланиш сиртида узок вақт давомида сакланиб турилишига эга бўлиши керак. Ишқаланишнинг қаттиқ шароитларида (юқори ҳароратларда, юқори босим ва сигралиш тезликларида) бир вақтнинг ўзида эскиришга қарши ва тирналишга қарши хоссаларига эга бўлган кимёвий фаол присадкалар анча самаралидир. Бу присадкалар металл сиртида адсорбцияланади, сўнгра эса металларнинг куч майдони, иссиқлик ва механик энергиялар таъсирида диссотсияланади ва диссотсатсиянинг фаол маҳсулотлари металл билан ўзаро таъсирлашишади. Бундай кимёвий фаолликга молекуласида нисбатан кучсиз болар C-S, C=S, P=S, S-S ва бошқа саналган бирикмаларга эга.
Присадкаларнинг самарадорлиги металл сиртининг ҳосил бўладиган модификатсияланган қатламлар (сульфид, хлорид, фосфид пардалар)нинг хоссалига боғлик бўлади. Бу пардалар егилувчан, тоза металл ёки металл оксидларига нисбатан силжишининг тегиб ўтадиган кучланишининг пасайиши натижасида ишқаланиш коэфицентини камайтирадилар. Рух дитиофосфати туридаги баъзи бир присадкалар ишқаланиш сохасида металл сульфидларидан ташқари тўйинмаган бирикмаларни ундан сўнг эса металл сиртида полимер масулотларини (трибополимерларни) ҳосил қилиш билан диссотсатсияланар экан. Металларнинг юқори самарали дитиофосфатлари юқори ҳароратда кисман парчаланиб силжишнинг кичик тангентсиал кучланиши бўлган МоS2 ни заррачаларнинг модификатсияланган сиртида ҳосил бўлади.
Мойларнинг эскиришга қарши хоссалини баъзи антиоксидловчи присадкалар (ДФ-11, ДБФ, А-22, ВНИИНП-354) лар хам яхшилайди, уларнинг тавсифи 5.1 бўлимда берилган.
Тракторларда ишаланадиган трансмиссион мойлар эскиришга қарши ЕФО присадкаси 5-6% мас. қўлланилади, бу присадка арилдитиофосфат кислота изобутил ефирининг рух-барийли тузи, фенолли тозалаш екстрактининг фосфор (В)-сульфиди билан ўзаро таъсирлашиш маҳсулотини кейинчалик рух оксиди ва барий гидроксиди билан ишлов бериш маҳсулоти бўлиб ҳисобланади.
Мотор мойларида кучсиз диалкилдитиофосфат кислотанинг тиоефири кўлланилади (БМА-В).
Трансмиссион ва индустриал мойларининг эскиришга қарши ва антифриктсион хоссалини аминли туз ва диалкилдитиофосфат кислота аралашмасининг мойдаги 50% -ли еритмаси ёрдамида яхшилайдилар. (АДГФ присадкаси).
Трансмиссион ва мотор мойларининг эскиришга қарши ва антифриктсион хоссалирини яхшилашда диалкилдитиофосфат кислотанинг кам ерувчан молибден саклаган ҳосиласи юқори бўлган самарадорликка эга (економин-C препарати). Бундай присадкали мойлар ёқилғи сарфини 5-7% га двигателнинг ишқаланиш тугунларида энергиянинг нобуд бўлишини камайтириш ҳисобига пасайтиради.
Мойга кўшиладиган олтингугурт саклаган бирикмаларнинг бир қатор ишқаланиш сиртини модификатсиялашга ва мойларнинг тирналишга қарши хоссаларини яхшилашга доир. Бундай бирикмаларга олтингугурт-азот саклаган маҳсулот бўлган диалкилдитиокарбамат ҳосиласи (трансмиссион мой учун ИХП-14М присадкаси) хамда пропилен тетрамерларини елементар олтингугурт билан олтингугуртланиши натижасида олинадиган диалкилсульфид (трансмиссион ва индустриал мойлар учун ТОC присадкаси) киради.
Реактив ва дизел ёқилғиларнинг сурковчилик хусусияти мойларникига караганда анча паст. Тўғри ҳайдалган ёқилғиларда гетроатомли бирикмаларнинг факат кутбли молекулалари (S,-N,-О,-саклаган бирикмалар) металл сиртида адсорбцияланиши, металл билан ўзаро таъсирлашиши ва адсорбцион ёки хемосорбтсион химоя пардасини яратишга доир. Гидро тозаланган, газоконденсатли кенг фракцион таркибли ёқилғилар деярли гетероатомли бирикмаларни сакламайди, шунинг учун уларнинг сурковчилик хусусияти анча паст. Бу ёқилғиларда ишлаганда ёқилғи систэмаси (юқори босимни ростловчи насослар) агрэгатларининг ишкаланувчи деталлари хизмат қилиш муддати кискаради. Реактив ва дизел ёқилғиларнинг сурковчилик қобилиятини яхшилаш учун карбон кислоталар турдаги (дистилланган нафтен кислоталар, синтетик ё кислоталар ва бошқалар) эскиришга қарши присадкалар кўллайдилар. Баъзи бир турдаги дизел ёқилғиларнинг ўт олишини яхшилаш учун кўшиладиган алкилнитрат турдаги сетан оширувчи присадкалар билан композитсияларда (присадкалар пакетида) эскиришга қарши присадкаларнинг коникарсиз мослашувчанлиги аникланган. Бундай композитсияларда карбон кислоталарнинг ҳосилалари туридаги эскиришга қарши присадкаларнинг самарадорлиги анча пасаяди. Самарадорликнинг сарфини коплаш учун эскиришга қарши присадканинг концентрацияси 2-3 марта ошиши керак. Присадкаларнинг коникарсиз мослашувчанлигининг сабаби етарли даражада ўрганилмаган. Фараз қилишларича сетан оширувчи присадка металл сиртини пассивлаштиради (оксидлайди) ва эскиришга қарши присадканинг хемосорбция ва ишқаланиш сохасида металл сирт қатламининг модификатсияланишини ёмонлаштиради.
Яхшиланган екологик хоссаларига эга бўлган гидротозаланган дизел ёқилғиларда кўлланиладиган баъзи бир эскиришга қарши присадкалар мотор мойлари билан кониқарсиз мослашади-поршенли алаалада кокс ҳосил бўлишни оширадилар, сув билан емулсия ҳосил қиладилар.


Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling