Ўзбекистон тариxи


 Октябрь тўнтарилиши. Туркистонда совет


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

 
2. Октябрь тўнтарилиши. Туркистонда совет 
ҳокимиятининг ўрнатилиши. 
 
1917 йилнинг кузига келиб Туркистонда ҳокимиятни 
советлар қўлига ўтиши учун (Тошкент шаҳридан ташқари) 
амалда шарт-шароитлар йўқ эди. Бу борада ўлка шаҳарлари, 
вилоятлари ва уездларида аҳолини ҳокимиятни советларга 
ўтишини талаб қилувчи фаол чиқишлари кузатилмаган. Аммо, 
Тошкентда аҳвол бошқача эди.
Маълумки, 1917 йил 25 октябрда (янги сана билан 7 
ноябрда) 
В.И.Ленин 
бошчилигидаги 
большевиклар 
(коммунистлар) Петроградда Муваққат ҳукуматни ағдариб 
ташлаб, ҳокимиятни зўравонлик билан эгалладилар. Бу воқеадан 
бехабар ҳолатда ўша куни кечки соат бешда Тошсовет 
ижроқўмининг яширин мажлисида ўлкада муваққат ҳукуматга 
қарши қуролли тўнтариш режаси муҳокама этилган эди. 27 
октябрда Тошкентга Петрограддан Октябрь тўнтариши ҳақида, 
Муваққат ҳукуматнинг ағдариб ташлангани ва советларнинг II 
Бутунроссия съездида большевиклар етакчиси В.И.Ленин 
бошчилигида Халқ Комиссарлари Совети (ХКС) сайланганлиги 
ҳақида хабар берилиши режалаштирилган қуролли тўнтаришни 
амалга ошириш учун туртки бўлди. 
28 октябрь эрталаб соат олтида Тошкент Бош темир йўл 
устахоналарининг кучлик гудоги билан бу ерда октябрь 
тўнтариши бошланди. Тўрт кун давом этган қуролли ҳаракатга 


197 
асосан европалик қуролланган ишчилардан иборат бир неча минг 
киши иштирок этган эди. Қуролли тўнтариш натижасида 1 
ноябрда бутун ҳокимият Тошсовет қўлига ўтди. Шу куниѐқ 
Тошсовет Тошкент темир йўл линияси орқали ўлкадаги барча 
советларга қуйидаги телеграммани юборди: ―Совет бутун 
ҳокимиятни қабул қилди. Ҳокимиятни ўз қўлингизга олингиз!‖. 
Петроградда большевистик тўнтаришнинг ғалабаси ва совет
ҳокимиятининг дастлабки ҳужжат ва декретлари Туркистон 
сиѐсий ҳаѐтида мураккаб жараѐнларга сабаб бўлди. Бу пайтга 
келиб ўлкада уч сиѐсий йўл ажралиб чиқди. Биринчиси, маҳаллий 
аҳолининг кенг қатламлари манфаатларини ўз ичига олган бўлиб, 
миллий ўз тақдирини ўзи белгилашга оид ҳуқуқни таъминлашда 
ўз ифодасини топди. Рус эсерлари ва меньшевиклари 
манфаатларини ифодаловчи иккинчи сиѐсий йўл Россия 
таркибида чекланган мухтор ҳуқуқларни берувчи демократик 
жараѐнларни кенгайтиришга қаратилган эди. Учинчиси эса, 
ленинча йўл бўлиб, ягона совет империяси маконида хаѐлий 
коммунистик жамиятни барпо этишга йўналтирилган эди.
Петроград ва Тошкентда большевикларнинг ҳокимиятни 
эгаллагани ҳақидаги хабар ҳудудларда турлича қабул қилинди. 
Хусусан, қирғиз депутатлари ўлка кенгаши, мусулмон 
депутатлари Фарғона вилоят кенгаши, туб аҳолисининг бошқа 
кўпгина ташкилотлари ҳокимиятнинг советларга ўтишига қарши 
бўлдилар. Таниқли мусулмон жамоат арбоблари У.Хўжаев, 
С.Хўжанов, М.Чўқаев, И.Шагиаҳмедов кабилар ҳам советларга 
қарши бўлсалар, А.Фитрат ўша даврда чиқадиган ―Ҳуррият‖ 
газетасида ―Сиѐсий ғоялар‖ номли мақоласи билан чиқиб, 
маҳаллий аҳолини советларга нисбатан бетараф бўлишга 
чақирди.

ноябрь 
куни 
Тошкентда 
ўлка 
демократик 
ташкилотларнинг Муваққат Ўлка ҳукуматини ташкил этишга 
бағишланган бирлашган мажлиси ўтказилди. Мажлис зудлик 
билан 9 киишидан иборат Туркистон ўлка ижроия қўмитасини 
ташкил этиш ҳақида қарор чиқарди. Қўмитада 21 кишидан 
иборат кенгайтирилган демократик кенгаш ташкил этилиб, ундан 
бор-йўғи 2та ўрин ўлка мусулмонлари шўросига ажратилди.
1917 йил 13-17 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган 
шаҳар ўз-ўзини бошқариш ташкилотларининг Туркистон ўлка 
съезди қатнашчилари ҳокимиятни тўлалигича большевиклар 


198 
қўлига ўтишига кескин қаршилик кўрсатди. Ушбу съезд 
ҳокимият масаласига оид қўйидаги резолюцияни қабул қилди: 
Туркистонда ҳокимиятни ишчи, деҳқон ва солдат депутатлари 
қўлига ўтиши билан ҳокимият масаласидаги мунозара шундай 
хулосага келди: 
1. Россия инқилоби кўтарган халқнинг озодлиги, тенглиги, 
дўстлиги шиорлари остида Туркистон аҳолисининг 98 фоизини 
ташкил этувчи, 10 млн. сонли мусулмон аҳолиси миллий-
маданий ўз-ўзини бошқаришнинг барча ҳуқуқларига эга. 
2. Мусулмонларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ва 
умуминсоний тараққиѐтига бўлган қизиқиши Қуръон ва Шариат 
қонунларидан ўзгача бўлиши мумкин эмас. Мусулмонлар 
инқилоб натижасида қўлга киритган ҳуқуқларини амалга оширар 
экан, Россиядаги сиѐсий партияларнинг биронтаси таркибида 
фаолият кўрсатиши ва уларнинг партиявий курашларида 
қатнашиши мумкин эмас. Лекин, Россия фуқаролари билан 
умумий жамият манфаатларини ҳисобга олиб, мамлакатни 
Таъсис мажлисига олиб борувчи ҳокимиятни қўллаб-қувватлаши 
мақсадга мувофиқдир; 
3. Бутун Россия доирасида ҳокимият қандай тузилишидан 
қатъий назар, мусулмонлар ўз тақдирини ўзи белгилаш 
ҳуқуқларини маҳаллий шароитни яхши билган, халқнинг хоҳиш 
иродасига кўра, янгича ҳаѐт тартибларини жорий қила оладиган 
кишилардан иборат маҳаллий ҳокимият орқали амалга 
оширишлари мумкин. Шунинг учун ҳам маҳаллий ҳокимият 
биринчи навбатда, мусулмон вакилларидан, маълум миқдорда 
бошқа сиѐсий ташкилотларда фаолият кўрсатувчи, лекин, 
мусулмонларга хайрихоҳ бўлган вакиллардан ташкил топиши 
керак. 
4. Ҳокимиятни маҳаллий аҳоли манфаатлари учун 
тасодифий ва бегона бўлган ҳарбийлар, ишчилар ва деҳқон 
(крестьян)ларнинг майда гуруҳлари қўлидагина тўпланиб қолиши 
демократик принципларга мос эмас ва маҳаллий аҳолини ўз 
тақдирини ўзи белгилаш йўлидаги эркин ҳаракатларига кафолат 
бера олмайди.
15-22 ноябрь кунлари Тошкентда Ўлка ишчи, солдат ва 
деҳқон депутатлари Советларининг III съезди бўлиб ўтди. 
Туркистонда давлат ҳокимияти тузилиши ҳақидаги масала унинг 
диққат марказида турди. Ушбу съезднинг қарорларида европалик 


199 
жамоалар, айниқса, большевиклашган ишчи ва солдат 
депутатлари орасида ҳукм сурган улуғ давлатчилик – 
шовинистик ғоялар кўп акс этган.
Бу съездда 15 кишидан иборат ҳукумат – Туркистон ўлкаси 
Халқ Комиссарлари Совети (ХКС) тузилди. Унда 8та ўрин сўл 
эсерларга, 7та ўрин большевиклар билан максималистларга 
берилиб, ҳукумат таркибига маҳаллий аҳоли орасидан бирорта 
ҳам вакил киритилмади. Туркистондаги совет ҳукуматининг 
биринчи бошлиғи (раиси) лавозимини Ф.Колесов эгаллади.
Замонавий 
адабиѐтларда 
берилишича, 
―маҳаллий 
инқилобий ҳокимиятнинг ташкилий тамойилларини тасдиқлаган 
Советларнинг 
III 
съезди 
Декларацияси 
большевистик 
ҳукмдорларнинг сиѐсий башарасини ѐрқин кўрсатиб берди‖. Бу 
Декларациянинг моддаларидан бирида қуйидаги таъкидланади: 
―Ҳозирги пайтда мусулмонларни ўлка инқилобий ҳокимиятининг 
юқори органларига жалб этиш маҳаллий аҳолининг солдат, ишчи 
ва деҳқон депутатлари ҳокимиятига муносабатининг ноаниқлиги 
сабабли ҳам, маҳаллий аҳоли орасида пролетар синфий 
ташкилотлари йўқлиги учун ҳам ножоиздир‖. 
Аслини олганда, маҳаллий аҳоли асосий оммасининг орзу-
умидлари Россия империясининг мустамлакачилик зулмидан 
озод бўлиш, миллий асослардаги мустақил демократик давлат 
тузиш, бу борадаги миллий зиѐлиларнинг ғоявий қарашларини 
ҳаѐтга жорий этиш, асрий урф-одатлар, анъаналар ва бутун 
мусулмон турмуш тарзини сақланиб қолишидан иборат эди. 
Аммо, ўша суронли йиллардаги ―тўнтариш‖ туфайли ҳокимият 
тепасига келган большевиклар ва уларнинг вақтинчалик 
иттифоқчилари бўлган сўл эсерлар Туркистон халқларининг 
орзу-умидлари,хоҳин-иродаси, азалий анъаналари билан мутлақо 
ҳисоблашмадилар. Ленин ҳукумати ва ўлкада унинг сиѐсатини 
изчил амалга оширувчи Туркистон большевиклари ўлканинг 
мустамлака ҳолатини ўзгартиришни, унинг халқларига озодлик 
беришни мутлақо хоҳламас эдилар. Бошқа партиялардан фарқ 
қилган ҳолда, Туркистон большевиклари ҳокимиятни маҳаллий 
аҳолига беришни, ҳатто улар билан бўлишишни ҳам 
истамадилар. Воқеаларнинг кейинги ривожи шуни кўрсатдики, 
большевиклар турли ваъдалар, найранглар, қоғозлардаги ―ѐн 
беришлар‖ ва албатта, зўравонлик йўллари билан миллий 


200 
зиѐлиларни ҳам ўз томонларига оғдириб олишга ҳаракат 
қилдилар.
Туркистонда ҳокимият большевиклар қўлига ўтиши билан 
ўлкада Муваққат ҳукуматининг барча бўғинлари тугатилиб, 
уларнинг ўрнига аввало, жазо органлари ва совет бошқарув 
тизими ўрнатилди. Туркистон ХКС 1917 йил 28 ноябрда ўлкада 
қизил гвардия бўлимларини тузиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу 
янги бўлимлар совет тузуми ва большевикларга қарши 
кўтарилган дастлабки онгли чиқишларни бостиришда фаол 
интирок этдилар.
Туркистон ХКС 1917 йил охирларида ўз қарори билан 
―Шўрои 
Исломия‖ 
ва 
бошқа 
маҳаллий 
демократик 
ташкилотларни 
тарқатиб 
юборди. 
Тарқатиб 
юборилган 
ташкилотларнинг етакчилари кейинчалик Туркистон мухторияти 
ҳукуматига 
қўшилдилар, 
айримлари 
истиқлолчилик 
ҳаракатларига ғоявий раҳнамолик қилдилар. ―Шўрои Уламо‖нинг 
Тошкент шўъбаси фақат 1918 йил 13 майда ѐпилди.
Туркистон ўлкаси ХКС ўзининг тузилиши ва бошқарув 
аппаратлари жиҳатидан тубдан фарқланувчи ҳукумат эди. 
Туркистон ХКС такибига кирувчи 15та комиссарлик ўлкадаги 
бошқарув ишларини бутунлай қамраб олган бўлиб, бошқарув 
тизимининг фарқли томони шунда эдики, Туркистон ХКС 
ташкил топган пайтдаѐқ Россиядаги Марказий ҳукуматни тан 
олди. Чунончи, Туркистон ХКС раиси Ф.Колесов Петрограддаги 
ХКС номига юборган телеграммада қуйидагича таъкидланган 
эди: ―Комиссарлар Совети ўз олдига сизнинг ҳамма 
декретларигизни амалга ошириш вазифасини қўйди... Бизнинг 
тўла-тўкис қўллаб-қувватлашимизни ҳисобга олишингизни 
сўраймиз‖.
Туркистон ўлкаси янги ҳукумати 1917 йилнинг 23 
ноябридаѐқ аҳолига қилган мурожаатида ҳам ўзининг асл 
мақсадларини яшириб ўтирмади. Ушбу мурожаатда ҳам юқорида 
эслатилган телеграммада бўлгани каби қуйидагиларга алоҳида 
урғу берилган эди: ―Халқ комиссарлари совети марказий 
ҳокимиятнинг барча декретларини оғишмай амалга оширади ва 
ўз фаолиятида съезднинг... қарорларига амал қилади. Бу 
топшириқларни бажариш йўлидаги ҳар қандай қаршилик 
советлар томонидан кескин чоралар кўриш йўли билан кутиб 
олинади‖. 


201 
Туркистон ХКС ўз фаолиятининг биринчи кунларидан 
бошлаб совет сиѐсатини амалга оширишга, Туркистон ўлкасида 
совет ҳокимиятини мустаҳкамлашга қаттиқ ва астойдил киришди. 
Барча маҳаллий советларга зудлик билан қизил гвардия тузишга 
киришиш таклиф қилинди. Ўлка комиссарлиги такибида бўлган 
ва бошқарувда асосий рол ўйнайдиган ҳарбий, ташқи савдо, 
шунингдек, почта, телеграф ва темир йўллар бошқаруви 
масалалари бутунлай Россиядаги тегишли идораларга бериб 
қўйилиши оқибатида Туркистон ХКС ижрочи органга айланиб 
қолди. Марказдан юборилган барча маъсул ходимлар, турли 
комиссия ва ташкилотлар ўз сиѐсатларини қўғирчоқ органга 
айлантирилган ўлка ХКС орқали юритдилар.

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling