Ўзбекистон тариxи
Download 4.4 Mb. Pdf ko'rish
|
Б.Ж.Эшов Дарслик 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўртинчидан
Иккинчидан, ҳокимиятда юқори мавқени эгаллаш ҳамда хонга
таъсир ўтказиш учун қипчоқлар орасида ҳам ўзаро курашлар борарди. Бу курашларда қипчоқларнинг қипчоқ уруғидан бўлган Мусулмонқули ҳам фаол иштирок этган. Учинчи сабаб эса, қипчоқларнинг ўтроқ аҳолига нисбатан юритган сиѐсати бўлган. Қипчоқлар ўтроқ аҳолига нисбатан беписандлик назари билан қараб, бошқа элат ва этник гуруҳларни камситганлар. Тўртинчидан эса, ташқи омил - Россия империясининг аста- секинлик билан хонлик ҳудудларни бостириб кириши сиѐсий жараѐнларнинг янада кескинлашувига сабаб бўлган эди. ХIХ асрнинг биринчи чорагида Қўқон хонлиги шимолда Россияга қарашли Ташқи Сибирь округи билан, ғарбда Хива ва Бухоро амирлиги билан, жанубда Қоратегин, Дарвоз, Кўлоб билан, шарқда Қашғар билан чегараланган. ХIХ асрда хонликда Қўқон, Тошкент, Андижон, Наманган, Марғилон, Чимкент, Жиззах, Ўш, Хўжанд, Ўратепа каби аҳолисининг сони жиҳатидан катта шаҳарлар мавжуд эди. Бу даврда Қўқон хонлигининг чегара ҳудудларини Оқмасжид, Авлиѐота, Пишпак, Тўқмоқ, Ниѐзбек, Маҳрам каби қалъа ва истеҳкомлар муҳофаза қилган. Қўқон хонлигидаги аҳоли сони ҳақида манбалар турлича маълумотлар беради. Бу маълумотларга кўра, ХIХ аср бошларида хонликда аҳоли сони 1 млн., ХIХ асрнинг ўрталарида 1,5-2 млн., ХIХ асрнинг иккинчи ярмида 3 млн. киши яшаганлиги тахмин қилинади. ХIХ асрнинг бошларида аҳолисининг 40 фоизи кўчманчи ва ярим кўчманчи бўлса, шу асрнинг охирида улар 15 фоизни ташкил этган. 18 Хонлик аҳолисининг кўпчилиги ўзбеклар бўлиб, шаҳар ва қишлоқларда тожиклар ҳам яшаганлар. Шунингдек, Фарғона водийсида қорақалпоқлар, Тошкент атрофларида қозоқлар, Қўқон хонлигини Бухоро ва Россиядан ажратиб турувчи чўлларда кўчманчи қозоқлар яшаб, ХIХ асрнинг бошларида қирғизлар, қалмоқлар, уйғурлар, қорақалпоқ, қозоқ ва қипчоқлар Шарқий Туркистондан кўплаб кўчиб келганлар. Хонликнинг айрим шаҳарларида лўлилар, ҳиндлар, афғонлар, араблар ва бошқа халқлар истиқомат қилганлар. Хуллас, XIX асрнинг ўрталарида ўзбек хонликларидаги қолоқ ижтимоий-сиѐсий ва иқтисодий аҳволнинг сабаблари янги тадқиқотларда қуйидагича изоҳланади: Download 4.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling