Ўзбекистон тариxи


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

Биринчидан, асрлар давомида бир бутун бўлиб келган 
мамлакатнинг, бир иқтисодий ва маданий маконда яшаб келган 
халқнинг учга бўлиниб кетиши, хонликлар ўртасидаги тўхтовсиз 
урушлар, ҳар бир хонлик ичидаги бошбошдоқдик ва ҳокимият 
учун ўзаро тинимсиз давом этган ички низо ва урушлар бутун 
мамлакатни ҳонавайрон қилди. Бу жараѐн гуруҳбозликни 
келтириб чиқарди, қабилаларнинг этник аралашувига, бир халқ, 
бўлиб ковушишига, жипслашишига ҳалақит берди. Давлат 
даражасида ҳам, вилоятлар даражасида ҳам ягона халқ, ягона 
Ватан тушунчасининг қадри англаб олинмади. 
Иккинчидан, аҳоли хон ва
бекларнинг, турли лавозимдаги 
мансабдорларнинг 
зўравонлигидан, 
ўзбошимчалигидан, 
мансабини суистеъмол қилишидан, ғайриқонуний солик ва 
жарималардан ҳимоя қилинмади. 
Учинчидан, асосий бойлик бўлган ерга мулкчиликнинг 
эски усули бир неча асрлардан бери ўзгармади, Хонликларда 
олий ҳукмдор ернинг бирдан-бир эгаси бўлиб, ер ишловчиларга - 
деҳқонларга ижара тарзида хатлаб бириктирилган эди. Деҳқон ер 
эгаси эмас, ердан олинадиган ҳосилнинг эгаси эди, холос. Шу 
боис деҳқон ерни асраб - авайлашга, унинг унумдорлигини 
оширишга интилмади. 
Тўртинчидан, хонликларда саноат ривожига эътибор 
кучаймади. Олтингугурт, рангли металлар, мармар, тошкўмир, 
нефть каби табиий бойликларга сероб конлар бўлса-да, уларни 
қазиб олиш, тоғ-кон ишларини ривожлантириш, кемасозликни 
йўлга қўйиш масалалари ҳал қилинмади. 


19 
Бешинчидан, 
товар-пул 
муносабатлари 
ривожлантирилмади. Даромад истеъмол ва қўшин ҳаражатларини 
зўрга қоплар, капиталга айланмасди. Пул, олтин-кумуш хон ва 
амалдорларнинг хазина тўплаш манбаи бўлиб қолган эди. 
Олтинчидан, хонликларнинг савдо муносабатларида ҳамон 
айирбошлаш усули давом этарди. Ўрта Осиѐ жаҳон бозоридан 
ажралиб қолгани устига бу ерда ягона ички бозор ҳам ташкил 
топмади. 

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling