Ўзбекистон тариxи


 Россия империясининг Туркистон ўлкасини босиб


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

2. Россия империясининг Туркистон ўлкасини босиб 
олишининг сиѐсий ва иқтисодий сабаблари. 
 
Тарихдан маълумки, XIX асрнинг ўрталарига келиб 
Россиядаги иқтисодий ва сиѐсий вазият ўзгариб, бу давлат аста-
секинлик билан капиталистик тараққиѐт йўлига ўта бошлади. 
Лекин у Европадаги капиталистик тараққиѐт йўлига ўтиб олган 
бошқа давлатларга нисбатан анча секин суръатлар билан 
ривожлана бошлади. Россия ўз тараққиѐтида Англия, Франция, 
Германия каби мамлкатлардан анча орқада қолиб кетгани 
айниқса, 1853-1856 йиллардаги Қрим уруши даврида яққол 
сезилиб қолди.
Ўқувчи алоҳида эътибор бериши лозим бўлган ҳолат борки, 
у ҳам бўлса Қрим урушидаги мағлубиятнинг сабабларини 
Россиядаги ҳукмрон доиралар яхши англаб етган эдилар. Россия 
империясининг қудратини янада кучайтириш учун кенг 
кўламдаги иқтисодий ва сиѐсий ислоҳотлар ўтказиш зарурияти 
аѐн бўлиб қолган эди. Бу ислоҳотлар Европадаги ривожланаѐтган 
давлатлар тажрибасини ўрганиш, иқтисодий қолоқликка катта 
таъсир этиб келаѐтган крепостнойлик тузумини бекор қилиш, 
саноатни ривожлантириб, уни хом ашѐ билан таъминлаш ва 
ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш учун янги бозорлар излаш 
зарурияти билан боғланиб кетди.
Ғарб давлатларининг тажрибасини ўрганиш саноатнинг 
ривожланиши билан боғлиқ бўлган кўплаб муаммоларни 
келтириб чиқарди. Маълумки, Россиядаги крепостнойлик тузуми 
деҳқонларни бутунлай помешчикларга боғлаб қўйган эди. Саноат 
ривожланган тақдирда ҳам деҳқонлар бирор бир корхонага 
бориб, ѐлланма ишчи сифатида ишга жойлашиш ҳуқуқига эга 
эмас эдилар. Россия аҳолиси асосан крепостной деҳқонлардан 
иборат 
бўлиб, 
уларнинг 
қашшоқлиги 
сабабли 
саноат 
маҳсулотини ҳатто, мамлакат ичкарисида сотиш учун ҳам 
имконият йўқ эди.


23 
Бундай шароитда Россия учун ҳам хом ашѐ манбалари 
ҳамда рақобатсиз янги бозорлар ниҳоятда зарур эди. Ўша даврда 
Россия саноатининг энг ривожланган соҳаси тўқимачилик 
бўлганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу соҳани хом ашѐ билан 
таъминлаш учун Россиянинг ўзида ҳеч қандай шароит ѐки 
имконият бўлмаган. Ундан ташқари, нисбатан ривожланаѐтган 
тўқимачилик саноатини Америкадан сотиб олинаѐтган қиммат 
пахта билан таъминлаш мумкин эмас эди. Ўзининг мустақил хом 
ашѐ базасига эга бўлиш Россия учун асосий масалалардан бири 
бўлиб қолди.
Россия ўзида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотининг 
сифати ва тури жиҳатидан ҳам жаҳон бозорида Европа саноат 
маҳсулотлари билан рақобат қила олмас эди. Бу ҳақда 
М.А.Терентьев шундай ѐзган эди: ―Бизнинг тўқимачилик 
саноатимиз маҳсулоти, агар айрим маҳсулотларни ҳисобга 
олмаганда Европа бозорларида харидор топа олмайди... Биз 
Ғарбий Европадаги фабрикаларга нисбатан қандай ҳолатда 
бўлсак, Ўрта Осиѐ ҳам биз учун шундай ҳолатда. Ўрта Осиѐ 
бизнинг саноатимиз маҳсулоти учун ўзининг бозорларини тўла 
очиб қўйди ва олинган маҳсулот ҳисобига хом ашѐ, қўй ва танга 
бермоқда‖. Аммо, Туркистондаги мураккаб сиѐсий вазият, бу 
ўлкага Ҳиндистон ва Эрон орқали кўплаб миқдорда Англия 
саноати маҳсулотларининг келтирилиши Россия саноати 
маҳсулотлари сотиш имкониятларини чеклаб қўйган эди.
Шу ва бошқа сабабларга кўра, Россия Қрим урушидаги 
мағлубиятдан кейин Яқин Шарқ, Болқонга нисбатан бўлган ўз 
режаларидан 
воз 
кечди. 
Ундан 
ташқари, 
Россияга 
бўйсундирилган бошқа ҳудудларда эса пахтачилик ва 
ипакчиликни ривожлантириш мумкин эмас эди. Россия 
мустамлакасига айланган барча ҳудудлар унинг рақобатсиз 
бозорига айланиб бўлган эди. Ана шундай вазиятда янги хом ашѐ 
базасини яратиш учун Россия империяси сиѐсий доиралари 
ўзларининг 
бутун 
диққат-эътиборларини 
Туркистонга 
қаратдилар. Натижада Россия Туркистонни хом ашѐ манбаси, 
рақобатсиз бозорга айлантиришни XIX асрнинг ўрталаридаѐқ 
ўзининг асосий стратегик мақсадига айлантирган эди.
Бу ўринда, Россия армияси Бош штаби бошлиғи генерал-
майор Бларамбергнинг қуйидаги сўзларини келтириш мумкин: 
―Россиянинг келажаги Европа билан боғланган эмас. У асосий 


24 
эътиборини Осиѐга қаратмоғи керак. Йил сайин тўқимачилик 
саноати тез суръатлар билан ўсиб бориши маҳсулот сотиш учун 
янги бозорлар очишни кун тартибига қўймоқда. Кучли рақобат 
туфайли Европа бозорлари Россия учун берк бўлганлиги сабабли 
у ўзининг тўқимачилик саноати маҳсулотини улкан Осиѐ 
қитъасидаги бозорларда сотмоғи керак‖.
Россия империяси босқини арафасида рус иқтисодчилари 
тўплаган маълумотларга кўра, ўша пайтда Бухоро, Хива, Қўқон 
давлатлари ҳудудида таҳминан 10 млн. аҳоли яшаган бўлиб, 
уларнинг чит газламага бўлган эҳтиѐжи 1.750 минг пудни ташкил 
этган. Россиянинг 1856-1864 йилларда Туркистонга қилган 
экспортида ип-газлама умумий маҳсулотнинг 60 фоизини ташкил 
этган эди. М.Терентьевнинг ѐзишича, ―ҳеч шубҳа йўқки, яна 
шундай бозорларга эга бўлишимиз тўқимачилик саноатимиз учун 
яна миллионлаб даромадлар келтирувчи янги манбалар 
яратилишига олиб келади‖. 
Ўша даврларда Россиянинг таниқли иқтисодчилардан бири 
бўлган Ю.Гетельмейстер ҳам Европа ва Россиянинг ривожланиш 
имкониятларини таққослаб чиқиб, Россия ўз эътиборини асосан 
Осиѐ бозорларига қаратиши керак, деган хулосага келган эди. 
Ю.Гетельмейстер Осиѐнинг иқтисодий имкониятларини ўрганар 
экан, ўз эътиборини асосан Туркистонга қаратди. У ҳатто 
Сирдарѐда кемачиликни йўлга қўйиш орқали Тошкент ва 
Қўқонга маҳсулот олиб бориб сотиш режаларини ҳам ишлаб 
чиққан. Россия манфаатлари учун тинимсиз тадқиқот олиб 
борган бу иқтисодчи, Туркистонни йирик бозорга айлантириш 
учун уни ҳарбий куч ишлатиб босиб олиш керак, деган хулосага 
келди. 
Эътиборга молик яна бир масала - бу савдо муносабатлари 
масаласидир. Чунончи, туркистонлик савдогарлар Россиянинг 
ички бозорларида катта мавқега эга эдилар. Туркистонлик 
савдогарлардан камроқ бож олиниши ва бошқа тўсиқлар 
бўлмаганлиги сабабли Россияга бу ўлкадан мол олиб келувчилар 
ҳам бу ердан маҳсулот олиб кетувчилар ҳам асосан Бухоро
Қўқон, Хива давлатларининг савдогарлари бўлган. Мусулмон 
давлатларида ―ғайридин‖ деб аталувчи кишилар билан савдо 
алоқаларини ривожлантириш анча чекланганлиги сабабли рус 
савдогарлари Туркистонда кенг кўламли фаолият кўрсата олмас 
эдилар. Ундан ташқари ўша даврларда хонликлар бозорлари учун 


25 
рус савдогарларида бой тажриба ва тижорат маҳорати ҳам 
етишмас эди. 
Рус олими В.В.Григорьев Россия билан Туркистон 
ўртасидаги савдо муносабатларини солиштириб чиқиб, асосий 
даромад туркистонликлар қўлида қолаѐтганлигини таъкидлайди. 
Унинг ѐзишича, ―Россия ички Осиѐ билан савдо қилаѐтган йўқ, 
балки ички Осиѐ Россия билан савдо қилмоқда. Одатда Осиѐда 
ҳам, Россия империясида ҳам мол сотувчилар ва харид 
қилувчилар асосан осиѐлик савдогарлардир. Бунинг натижасидан 
савдодан тушадиган барча даромадлар тўлалигича уларнинг 
қўлида қолиб кетмоқда‖.
В.Григорьев Туркистон билан савдо муносабатларини 
ривожланишининг асосий йўли - бу ўлкани ҳамма жойда тартиб 
ўрнатишга қодир бўлган бирорта христиан давлати томонидан 
босиб олинишидир, деган фикрни илгари сурган. Унинг қатъий 
хулосасига кўра, Туркистонни босиб олмасдан туриб бу ўлка 
билан савдо муносабатларини тўғри йўлга қўйиб бўлмайди.
Ўрта Осиѐ хонликларининг сиѐсий жиҳатдан заифлигини 
билган, ўзларининг ҳарбий жиҳатдан устунлигига тўла ишонган 
Россия империяси маъмурлари бу ҳудудни босиб олмасдан анча 
олдинроқ пахта етиштиришни ривожлантириш, пахтанинг 
серҳосил навларини яратиш билан боғлиқ кўплаб режаларни 
ишлаб чиққан эдилар. Чунки, Туркистон пахтаси Америкадан 
келтириладиган пахтага нисбатан арзон эди. Айнан шунинг учун 
ҳам 
Россиядаги 
тўқимачилик 
саноатининг 
энг 
йирик 
вакилларидан бири А.Шипов Туркистон пахтасининг Россия 
учун бўлган иқтисодий аҳамияти масаласини ҳар томонлама 
ўрганиб чиқиб, Ўрта Осиѐ саноатнинг кўплаб тармоқлари учун 
ҳам муҳим ва бой хом ашѐ базаси бўлиши мумкинлигини 
исботлаб берган эди. Бинобарин, Россия бу даврда иқтисодий 
жиҳатдан анча қолоқ бўлиб, бу давлат учун тўқимачилик 
саноатининг ривожланиш улкан аҳамият касб этарди. 
Россия империясининг Туркистонга бўлган қизиқиши бу 
ўлкадаги кўплаб ер ости бойликларини ўзлаштиришга интилиш 
билан ҳам боғлиқ эди. Тарихдан маълумки, Ўрта Осиѐнинг бой 
олтин конлари ҳақидаги хабарлар Россияга ХVI асрдаѐқ маълум 
эди. Бу масалада Пѐтр I ҳам тегишли ҳаракатларни амалга 
ошириш эди. Россия империяси босқинидан олдин Ўрта Осиѐга 


26 
келган барча рус маъмурлари табиий бойликларни ўрганиш, ер 
ости заҳираларини аниқлашга доимий қизиқиб келганлар. 
Қатор архив маълумотларидаги материалларга кўра, 
Россияда Ўрта Осиѐнинг олтин конлари ҳақидаги хабарлар 
шунчалик кўп тарқалган эдики, рус босқини даврида Россия 
армияси қўшинлари билан бирга ер ости бойликларини 
ўзлаштирувчи кўплаб мутахассислар ҳам бу ўлкага кириб 
келдилар. Улар орасида Хлудов, Первушин каби йирик 
саноатчилар ҳам бор эдики, дастлабки кириб келган давридаѐқ 
улар олтин конларини излаш учун кўп харажат сарфлаганлар. 
Таъкидлаш жоизки, бой ер ости ва ер устидаги бойликлари 
ҳақидаги маълумотлар ўз вақтида Туркистонни босиб олиш 
режасини амалга оширишни янада тезлаштирган эди. 
Подшо Россияси босқинининг дастлабки давридаѐқ, 
хусусан, Қўқон хонлигида нефть конлари рус саноатчилари 
ихтиѐрига берилган эди. Кауфман билан Худоѐрхон ўртасидаги 
битимга асосан рус зобитлари ва сайѐҳлари савдогар ниқоби 
остида 
Фарғона 
водийсига 
кириб 
кела 
бошладилар. 
Маълумотларга 
кўра, 
Кауфман 
Худоѐрхондан 
хонлик 
ҳудудларида рус ―саноатчи ва тадбиркорларига тоғ-кончилик 
ишлари билан шуғулланишга рухсат беришини сўраган‖. 1868 
йилда савдогар Фѐдоров ҳам Мойбулоқ нефть конларидан 
фойдаланиш учун Худоѐрхондан рухсат олган. 
Туркистонда 
Россия 
империяси 
ҳукмронлиги 
ўрнатилганидан сўнг кончилик саноати ишларини илмий асосда 
ўрганиш бўйича жиддий ҳаракатлар бошланди. Хусусан, 1869 
йил 19 декабрда Кауфманнинг топшириғи билан Туркистон 
генерал-губернаторлиги ҳузуридаги кончилик ишлари раҳбари 
А.С.Татаринов 
кимѐ 
лабораториясини 
ташкил 
қилди. 
Лаборатория ишида Мушкетов, Романовский, Северцов, 
Миддендорф каби олимлар, Мишенков, Давидов, Мейер, Иванов, 
Лопушинский каби тоғ-кон инженерлари иштирок этканлар. 
Ушбу лаборатория олимлари ўлканинг табиий бойликлари − 
олтин, кумуш, мис рудаси, қўрғошин, темир ва тошкўмир 
конларини, кейинчалик туз, нефть, гранит ҳамда қурилиш 
материаллари, шунингдек, қимматбаҳо тошларни излаб топиш ва 
ўзлаштиришга жалб этилган эди. 
Россия империяси табийки Туркистондаги хом ашѐ ва 
бойликларни ташиб кетиши учун йўллар қуриши зарур эди. 


27 
Туркистон ўлкаси Россиянинг марказий районларидан анча 
узоқда жойлашганлиги, дастлабки даврларда сув ва темир йўллар 
йўқлиги, 
қуруқлик 
йўлларида 
эса 
хавфсизликнинг 
таъминланмаганлиги бу режани амалга оширишни анчагина 
қийинлаштириб қўйган эди.
Туркистонни Россия билан боғловчи темир йўллар қуриш 
масаласи империя босқини бошланмасидан олдинроқ кўриб 
чиқилди. Россиядаги машҳур жамоат арбоби Р.Черновитов ҳам 
рус маъмурларига Туркистонни Россия билан боғловчи, кемалар 
қатнай оладиган сув йўлларини ўрганиш тўғрисидаги таклифни 
киритган. Унинг фикрича, бу йўллар Каспий денгизини Орол 
денгизи 
билан 
боғлаши, 
Россияда 
ишлаб 
чиқарилган 
маҳсулотларни Туркистонга олиб киришга имконият яратиши 
зарур эди. 
Шунингдек, 1856 йилда Кавказдаги Россия империяси 
армиясининг бош қўмондони А.И.Барягинский Устюрт орқали 
Каспий денгизини Орол денгизи билан боғлайдиган темир йўл 
қуриш ҳақида таклиф киритди. Барягинскийнинг фикрича, бу йўл 
Россия учун ниҳоятда катта иқтисодий ва сиѐсий аҳамиятга эга 
бўлиб, рус маҳсулотларини Осиѐга чиқариш учун улкан 
имкониятлар яратиш лозим эди. Ушбу режа бўйича Орол 
денгизигача темир йўл орқали олиб келинган юкларни кемаларга 
ортиб, Сирдарѐ ва Амударѐ орқали Ўрта Осиѐ хонликларининг 
энг йирик савдо марказларига етказиш мўлжалланди. 
Англиянинг Шарққа тез суръатлар билан кириб келиши, 
Россия 
билан 
Англия 
ўртасидаги 
муносабатларнинг 
кескинлашуви темир йўл қуриш режасини анча жанубга 
қўчириш, яъни, Красноводскдан бошлаш режасини кун тартибига 
қўйди. Темир йўл қурилиши муносабати билан Красноводск 
қалъаси кенгайтирилди. Бу ерга ҳарбийлардан ташқари турли 
амалдорлар, савдогарлар, саноатчилар, ўлкани ўрганиш орзусида 
юрган саѐҳатчилар, врачлар ва ўқитувчилар кела бошладилар. 
Красноводск қалъаси ва унинг атрофларида русларнинг 
кўпайишига қарамасдан, туркманларнинг доимий ҳужумлари 
туфайли улар доимий хавф-хатарда эдилар. Шунинг учун ҳам 
1880 йилнинг феврал ойидаги Россия ҳукумати кенгашида 
Каспий денгизининг Михайловский қўлтиғида жойлашган Узун 
Ота деган жойдан Қизил Арватгача тор изли темир йўл қуришга 
келишиб олинди. Россия ҳарбий вазирлиги зиммасига 


28 
юклатилган бу йўл қурилишининг биринчи навбати 1881 йил 1 
январда, иккинчи навбати эса, ўша йили 1 сентябрда ишга 
туширилди.
Россия 
империянинг 
Туркистондаги 
сиѐсатида 
тадқиқотчилар эндигина эътибор бера бошлаган масалалардан 
бири бу − ислом динига бўлган муносабат масаласидир. Империя 
маъмурлари ислом динининг шимолга тарқалиб боришидан 
чўчиб, бу йўлларни тўсиш, маҳаллий халқларни руслаштириш, 
муқаддас ислом динининг обрўйини тушириш, аҳолини христиан 
эътиқодига ўтказишни мақсад қилиб қўйдилар. Россия 
маъмурлари бу йўналишдаги фаолиятларини ислом динини 
қоралаш орқали амалга оширишга ҳаракат қилдилар. Айнан 
шунинг учун ҳам империя амалдорлари маҳаллий руҳонийлар 
фаолиятини чеклаш сиѐсатини олиб бордилар.
Россия империясининг Туркистонни босиб олишини 
тезлаштиришга олиб келган сабаблардан яна бири − Россия билан 
Англия ўртасидаги сиѐсий ва иқтисодий зиддиятлар бўлди. ХIX 
аср иккинчи ярмининг бошларида Ўрта Осиѐ хонликларини 
босиб олиш мақсадида Россия томонидан олиб борилаѐтган 
сиѐсат Англиянинг бу борада узоқни кўзлаб тузган режаларига 
жиддий хавф солар эди. Англия ва Россия муносабатлари 
алоҳида мавзу бўлса-да, бу масалага қисқача тўхталиб ўтиш 
мақсадга мувофиқдир. 
Россия империяси ҳукмрон 
доиралари Англиянинг Шарққа 
нисбатан 
олиб 
бораѐтган 
сиѐсатининг моҳиятини яхши 
англаганлар. Хусусан, 1875 
йилнинг январ ойида подшо 
ҳукумати 
кенгашида 
Англиянинг Осиѐдаги сиѐсати
масаласи муҳокама қилинди. 
Ушбу муҳокамада иштирок этган кўпгина Россия империяси 
давлат арбоблари Англиянинг Осиѐдаги мустамлакачилик 
фаолиятини чеклаб қўйиш тарафдори бўлдилар. Лондондан 
олинган маълумотлар асосида Англия Россияга икки томондан - 
жанубдан Форс кўрфазидан, шарқда Афғонистондан ҳужум 
қилишга тайѐргарлик кўраѐтгани ҳақидаги хабарни 1857 йил 18 
февралда етказди. 


29 
Россия ҳарбий вазирлиги вазиятни зудлик билан ўрганиш 
учун ―Россия билан Англиянинг Ўрта Осиѐда тўқнашуви бўлиши 
эҳтимоли‖ 
масаласида 
маълумотлар 
тўплади. 
Ушбу 
маълумотларда келтирилишича, Англия Россияга қарши кураш 
йўлида фақат ўз ҳарбий кучларидангина эмас балки, мусулмон 
халқларидан ҳам фойдаланиши мумкин эди. Айнан шунинг учун 
ҳам подшо Россия маъмурлари Ўрта Осиѐ хонликларини босиб 
олишни янада тезлаштирган эдилар. 

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling