"Ўзбекистон темир йўллари" аж тошкент темир йўл муҳандислари институти
Маневр локомотивлар сонини ҳисоблаш
Download 144.35 Kb.
|
Umarov.B.B TS-29 HISOB KITOB
5. Маневр локомотивлар сонини ҳисоблаш
Маневр локомотивларининг зарурий сонини аналитик ҳисоблаш усулида ва унданда аниқроқ қилиб станция иш режа – графиги асосида график усулида ҳам аниқлаш мумкин. Аналитик ҳисоблаш жараёнида аввалом бор, станциянинг умумий маневр иши ҳажмини бажариш учун сарфланадиган суткалик локомотив – дақиқа аниқлаб олинади. Поездларни тарқатиш, тузиш, вагонларни шаҳобча йўлларига олиб кириб бериш, олиб чиқиш ва бошқа ҳар бир жараён учун сарфланган умумий локомотив-минутлар станциянинг технологик жараёнига мувофиқ аниқланади. Зарурий маневр локомотивлари сонини бутун станция ва алоҳида маневр районлари учун ҳам қуйидаги формула бўйича топиш мумкин Бу ерда -берилган ҳисоботлар бўйича ўрнатилган суткалик маневр ишлари ҳажми номутоносиблиги коэффициенти (1,1-1,3); -сутка давомида у ёки бу маневр ишларига ёки станция маневр ишларига сарфланган локомотив-минутлар йиғиндиси (5.1-жадвал); - маневр ишларини бажаришга тўсиқ бўлувчи бошқа поезд маршрутларининг пайдо бўлишини инобатга олувчи коэффициент(одатда 0,95 га тенг); -сутка давомида маневр локомотиви бригадалариниалмашишига кетадиган вақт(ҳар бир алмашиши учун 20 минут); - сутка давомида маневр локомотивиэкипировкасигакетадиган вақт (битта локомотив учун 60 минут); -маневр локомотиви ишида технологик узилишларга кетадиган умумийвақт сарфи (маршрутни бўшашиникутиш, маневр ишларининг бошланиши ва ҳ.к.). Курс лойҳасида 40 минут қабул қилинади. Маневр локомотивларини бирон-бир маневр районига бириктириб қўйиш, улардан оқилона фойдаланишга, маневр ишлари ҳавфсизлигига, поезд тузувчилари бригадаларининг иш унумдорлигини ошишига, барча станция ишларининг сифатли ташкил этилишига сабаб бўлади. Ҳисоб китоблар натижасида маневр локомотивларининг зарурий сони баъзида касирли чиқиши мумкин. Шунинг учун уларни ҳар ҳил маневр районларида текшириб кўриб (районлар ўртасида ишни қайта тақсимлаб, уларни бирлаштириб, локомотивлар ишини кўпайтириб ва ҳ.к.), уларнинг оптимал сони топилади. 5.1 -жадвал Локомотивлар томонидан барча турдаги маневр ишларини бажаришга сарфланадиган бир суткали вақт сарфи
Download 144.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling