«Ўзбекистон темир йўллари»
-Маъруза Объектдан фойдаланиш жараёнида унинг техник ҳолатининг назорати
Download 1.41 Mb.
|
To\'g\'risi 1 Маъруза машғулотларини ўтказиш технологияси 3 2
5-Маъруза
Объектдан фойдаланиш жараёнида унинг техник ҳолатининг назорати Режа: Ташхис назорати. Тахмин назорати. Дастурий назорат. Аппаратуравий назорат. Ҳар қандай техник воситалардан фойдаланиш уларни техник ҳолатини назорат қилиш билан бирга олиб борилади. Объектни бирламчи текширувсиз ишга тушириш мумкин эмас. АБТ нинг техник ҳолати ҳақидаги маълумотни узлуксиз олинганда, у меъёрий функционаллашиши мумкин. Назоратнинг қуйидаги асосий турлари мавжуд: Белгиланиши бўйича ишлаш куввати, ташхис ва тахмин назоратиларига бўлинади. Ишлаш қувватини назорат қилиш объект қандай ҳолатда ишлаш қобилиятига эга эмаслигини аниқлаш учун амалга оширилади. Ташхис назорати нафақат объект ҳолатини, балки унинг бузилиш сабабини ҳам аниқлайди. Тахмин назорати объект ҳолатини аниқлашдан ташқари, яқин вақт давомида қандай бузилишлар бўлиши мумкинлигини ҳам аниқлайди. Автоматлаштириш даражаси бўйича назорат автоматик, автоматлашган ва қўл назоратига бўлинади. Вақт тавсифи бўйича даврий ва узлуксиз назоратлар фарқланади. Назорат тўлиқлиги бўйича тўлиқ ва қисман назоратлар бўлиши мумкин. Фойдаланиш усулига биноан бевосита ва билвосита назоратлар бўлади. Бевосита назоратлар – бу объект техник ҳолатини аниқловчи параметрлар бевосита ўзгаришига асосланган назоратдир. Бевосита назорат – бу техник ҳолати тахмини ёки аниқлаш учун фойдаланиши мумкин бўлган белгиларни бевосита кузатишга асосланган назоратдир. Назорат дастурий ва аппаратуравий бўлиши мумкин: а) Дастурий назорат – махсус дастурлардан фойдаланишга асосланган. У дастурий-мантиқий ва тестли назоратга бўлинади. б) Аппаратуравий назорат – объект тузилишига киритилган аппаратуранинг махсус назорати ёрдамида амалга оширилади. Мавзу бўйича саволлар? 1. Назоратнинг нечта тури мавжуд? 2. Ташхис назорати деб нимага айтилади? 3. Вақт тавсифи бўйича назорат нечага бўлинади? Асосий тушунчалар: Даврий ва узлуксиз назоратлар, автоматик, автоматлашган ва қўл назорати, ишлаш қобилияти, ташхис ва тахмин назоратилари, дастурий назорат, аппаратуравий назорат, тўлиқ ва қисман назоратлар. Фойдалниладиган адабиётлар: 1. Ворлоу Р., Прошан Ф. «Статическая теория надёжности и испўтания на безопасность». М.: Наука, 1984. 2. Ястребенский М.А., Соляник Б.Л. «Надёжность промежуточнўх автоматических систем в условиях эксплуатации». М.: Энергия, 1978. 3. А.С. Переборов и др. «Теоритические основў железнодорой автоматики и телемеханики». М. Транспорт, 1984. 4. Н..Я. Меньшеков, А.И. Королев «Надёжность железнодорожной автоматики и телемеханики». М.: Транспорт,1976. Download 1.41 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling