Ўзбекистон ўз истицлол ва тарацциёт йўлимиз — бу гул билан цопланган йўл эмас, бу тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкура вийлик иллати етказган зиён-зацматларни бар тараф этишнинг цийин, узоц давом этадиган йўлидир


Download 6.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/69
Sana18.10.2023
Hajmi6.51 Mb.
#1709227
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   69
Bog'liq
O\'zbekiston yo\'li 431-23

ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АСОСИЙ 
КОНЦЕПЦИЯЛАРИ ВА ЙЎНАЛИШЛАРИ
Ўтиш даврида ислоҳотларни барча йўналишларда бир- 
данига ва бир хил ўтказиб бўлмаганидек, фақат биргина 
йўналишда, айтайлик, иқтисодиётда алоҳида ўтказиш ҳам 
мумкин эмас. Чунки жамият бус-бутун, яхлит тизимни, 
ижтимоий организмни ташкил этади. Ушбу тизимнинг асо- 
сий ҳаётий қисмлари фаолияти ўзаро боғлиқ, бири ик- 
кинчисисиз самаради фаолият кўрсата олмайди.
Иқгисодий ислоҳотларни давлат ҳокимияти идоралари 
ва жамият институтларини ислоҳ қилмасдан, тегишли 
қонунчилик базасини яратмасдан туриб амалга ошириб 
бўлмайди. Ўз навбатица, иқгисодий ислоҳотлар ҳам, давлат 
ва жамият қуршшши ҳам одамлар орқали олиб борилади. 
Жамиятдаги ҳар қандай ўзгариш, ҳар қандай ютуқ ва кам- 
чюшклар ортида одамлар фаолияти туради. Бинобарин, 
иқгисодий, ижгнмоий ва сиёсий ислоҳотлар жамият аъзо- 
лари онги, тафаккури, психологиясини, қадриятлар тизи- 
мини ўзгартиришии тақозо этади ва улар билан биргаликда 
параллел (мувозий) олиб борилади. Одамларнинг онгини, 
ҳаётга муносабатини, дунёқарашини ўзгартириш учун эса 
таълим-тарбия, маънавият ва маданият соҳасида ислоҳот- 
лар ўтказшшши шарт. Шу сабабдан мазкур Йўналиш ва 
соҳалардаги ислоҳотларга оид Ислом Каримовнинг кон- 
цепциялари ҳақида алоҳида тўхталиш талаб этилади.
1. ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ, ДЕМОКРАТИК 
ИСЛОҲОТЛАР КОНЦЕПЦИЯСИ
Бу борадаги баъзи бир мулоҳаза ва фикрлар ислоҳот- 
ларнинг асосий тамойилларидан иккинчиси - давяат — 
бош ислоҳотчи тамойили ҳақида гап кетганда, айтиб ўтил- 
ган эди. Уларни такрорламасдан, ушбу масалада Ислом 
Каримов концепциясининг асосий мазмунини баён этишга 
ҳаракат қиламиз.
95 1U%


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
Маълумки, миллий мустақиллик, энг аввало, давлат 
бошқарувини тулиқ қўлга олиб, сиёсий мустақилликни, 
яъни давлат мустақиллигини эълон қшшшдан бошлана- 
ди. Мустақил давлат ўзининг қатор белгиларига, тарки- 
бий тузилмаси ва қонунчилик базасига эга бўлиши ло- 
знм. Булар давлат рамзлари, ҳокимияг органлари - қонун 
чиқарувчи, ижроия ва суд органлари, Конституция ва 
қонунлар мажмуаси, турли давлат идоралари, давлат хиз- 
матчилари, қуролли кучлар ва ҳарбийлар, дипломатлар ва 
ташқи алоқалар мутахассислари ва бошқа шу каби давлат 
ҳокимиятига алоқадор идора ва кадрлардир.
Мустақилликка эришилган биринчи дақиқалардан, 
қонун чиқарувчи орган давлат мустақиллиги тўгрисида 
қарор (қонун) қабул қилган дақиқадан бошлабоқ давлат 
билан бирга унинг барча тузилмаларининг ҳуқуқий мақо- 
ми ўзгаради. Муайян вазирлик ёки маҳкама эиди муста- 
қил давлатнинг вазирлиги ёки маҳкамасига айланади. 
Мустақилликка эрпшилганидан кейин давлатнинг ўзини, 
унинг ҳар бир тузилмасини амадда мустақиллик мақоми- 
га мослаштириб қайта ташкил қилиш бошланади. Бу жа- 
раёнда эски давлат тузилмаларининг бир қисми мутлақо 
тугатилади, сақлаб қолинганлари тубдан ислоҳ этилади, 
етишмаганлари янгидан ташкил қилинади. Шу сабабдан 
ислоҳотлар биринчи бошланган соҳа - бу давлат ва жа- 
мият қуршшшидир.
Табиийки, биринчи галда «ҳамма-ҳамма поғоналарда 
собиқ Иттифоққа бўйсунадиган ва Марказ чизиғидан чиқ- 
майдиган» давлат тузилмаларини «тубдан ўзгартириб, мус- 
тақиллик заминида қайтадан тузишга тўғри келди*-1,
Давлат мустақиллигини амалда юзага чиқарадиган, 
мамлакат ичкарисида, халқаро майдонда ва алоқаларда 
амалда намоён этадиган Президент, Парламент ва ҳуку- 
матдан ташқари бошқа давлат тузилмалари ҳам бор. Улар- 
нинг илгари бўлмаганлари — Мудофаа ва Ташқи иқгисо- 
дий алоқалар вазирликлари, Давлат божхона қўмитаси,

Download 6.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling