Ўзбекистон ўз истицлол ва тарацциёт йўлимиз — бу гул билан цопланган йўл эмас, бу тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкура вийлик иллати етказган зиён-зацматларни бар тараф этишнинг цийин, узоц давом этадиган йўлидир


Download 6.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/69
Sana18.10.2023
Hajmi6.51 Mb.
#1709227
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   69
Bog'liq
O\'zbekiston yo\'li 431-23

Ислом Каримо*. Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. Асар- 
лар, б-жидд, Т,, «Ўзбекистон», 1998 й., 282-6.
ШШ
142


ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АСОСИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ
возим ва иомзодларга тааллуқлидир. Демак, гарчи раҳбар 
яхши инсоний ва касбий хислатларга эга бўлса-ла, компе- 
тентлик даражасига мос бўлмаган поғонага ҳам кўтарилиб 
қолиши мумкин, Бундай раҳбарлар, албатта, алмаштири- 
лиши ва ўз имкониятига яраша бошқа иш билан таъмин- 
ланиши керак.
Шунингдек, раҳбарлар инсон сифатида турли қутқу- 
лардан иҳоталанмаган. Хом сут эмган банда нафс домига 
тушиши, йўглдан озиши мумкин. Бундай кадрлар ҳам ал- 
маштирилиши лозим. Шу сабабдан кадрлар сиесати дои- 
мий, ҳар куни ишлашни талаб қиладиган ўта нозик соҳа.
Ўзбекистонда ислоҳотларнинг барча босқичларида 
кадрлар сиёсати изчил олиб борилли.
Ислом Каримов халқ депутатлари вилоят кенгашла- 
рининг сессияларида янги ҳокимлар тасдиқланаётганида, 
ишдаги камчиликларни таҳлил қилиш баробарида. янги 
раҳбар ва вилоят фаоллари олдига аниқ вазифалар қўйди. 
уларга зарур маслаҳатлар, тавсиялар берди. Шу ўринда 
Халқ депутатлари Сирдарё вилояти сессиясида айтилган 
маслаҳатларни тўлиқ келтирамиз:
«Биринчи маслаҳат шундан иборатки. авваламбор Сир- 
дарё вилояти аҳли янги раҳбарни яқиндан таниши керак. 
Яъни, янги ҳоким ўзининг амалий иишари билан одамлар 
ўртасида обрў-эътибор қозониши керак. Иккинчи маслаҳат 
шуки, раҳбарнинг қалби пок, қўли тоза бўлиши керакли- 
гини ҳеч қачон унутмаслик лозим. Ҳар қандай гуруҳлар, 
уруғ-аймоқлар билан «ўйин» қилишдан. улар билан тил 
бириктиришдан, ишда ошна-оғайнигарчилик алоқалари- 
дан узоқ бўлиш керак. Барчага бир хил кўз билан қараш. 
кабинетга серқатнов бўлиб оладиган чаққонлардан эҳтиёт 
бўлиш зарур.
Учинчи маслаҳат шуки, янги келган раҳбар, аввало, 
вилоятнинг муаммоларини чуқур ўрганиши, мавжуд ша- 
роит билан яқиндан танишиши, пастдан юқоригача бўлган 
барча ижтимоий қатламларнинг интилиш ва кайфиятла- 
рилан, ғам-ташвишларидан ҳар томонлама хабардор бўли- 
ши даркор. Ва шу муаммоларни ечиш йўлларини қидири- 
ши лозим.
143 
m


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎПИ
Тўртинчи маслаҳат шуки, ана шу муаммоларни ҳал 
этиш бўйича чора-тадбирларни белгилашда уларни чуқур 
биладиган, ечимини топишга қурби етадиган, давлат сиё- 
сатини атрофлича тушунадиган, қўллаб-қувватлайдиган 
раҳбар ва мутахассисларни ўз теварагида жипслаштири- 
лш, уларга таяниши зарур.
Бешинчи маслаҳат шуки, ана шу тадбирларни белги- 
лаб олгандан кейин ишни нимадан бошлаш керак? Авва- 
ло, жойларга бориб, меҳнаткашлар билан маслаҳат қилиш, 
ўз фикр-мулоҳазаларини, қарашларини, амалга ошири- 
ладиган чора-тадбирларни оддий одамлар билан ўртоқла- 
шиш лозим ва улардан фақат битта нарсани сўраш керак: 
азиз дўстлар, биродарлар, менга таянч бўлинглар, бирга- 
лашиб мана шу ишларни қилайлик. Агар менга ёрдам бер- 
масангиз, бу ишлар бир ўзимнинг қўлимдан келмайди, 
деб очиқ айтиш керак»!.
Ислоҳотларнинг барча йўналишларида, иқтисодиёт- 
нинг барча тармоқларида кадрларнинг ўқув ва малака 
оширишига алоҳида эътибор қаратилди. Шаҳар, туман 
ҳокимлари, вилоят ҳокимлари ўринбосарлари учун ҳар 
йили 2 ҳафталик минтақавий ўқувлар ташкил этидди. 
Ўқувларда машғулот ўтказишга республиканинг таниқли 
олимлари, иқгисодчилари, маънавият соҳаси мутахассис- 
лари билан бир қаторда йирик амалиётчилар, вазирлик- 
лар, идоралар раҳбарлари ҳамда фуқаролик жамияти ин- 
ститутлари раҳбарлари жалб этилди. Машғулотлар интер- 
фаол усулларда ўтказилди.
Шунингдек, республика вазирликлари ҳам ўзларининг 
ўқув ва малака ошириш марказлари фаолиятини кучай- 
тирди. Таълим соҳасида малака ошириш муддатлари ора- 
лиғи 5 йилдан 3 йилга қисқартирилди.
Кадрлар сиёсатининг асосий тадбирларидан бири раҳ- 
бар ва мутахассисларни аттестациядан ўтказишни тизим- 
ли Йўлга қўйиш бўдди. Аггестация натижаларига кўра, 
ўзини яхши кўрсатган, малакаси кжсак кадрлар белги- 1
1 Ислом Каримов, Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт - пиро- 
вард мақеадимиз. Асарлар, 8-жилд, Т., «Ўзбекистон->, 2000 Й., 421-422-6.
Ш Ш
144


ИСЛОҲОТЛАРНИНГ АСОСИЙ КОНЦЕПЦИЯЛАРИ
ланган тарзда ратбатлантирилди. Масалан, ўқитувчилар, 
тиббиет ходимларининг тоифалари оширилди ёки сақлан- 
ди, талабга жавоб беролмаганларининг тоифаси пасайти- 
рилди. Аттестация талабларига жавоб бермаган раҳбарлар 
эса лавозимидан озод қилинди.
Раҳбарларнинг ўз соҳаси ходимлари ва халқ олдида 
ҳисоб бериши йўлга қўйилмоқда. Раҳбарлар телевидение 
орқали тўғридан-тўғри эфирда аҳолидан тушган саволларга 
жавоб бермоқда, очиқ мулоқотлар ўтказмоқца. Шунинг- 
дек, ижро интизомини назорат гуишш тартибида раҳбар- 
ларнинг ҳисоботини муайян қонунларни бажариш юза- 
сцдан ОлиЙ Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати 
қўмиталарида, Президент фармонлари, ҳукумат қарорла- 
ри ёки муайян дастурлар бўйича Вазирлар Маҳкамасида 
ёки тегишли вазирликлар, идоралар коллегиясида тинг- 
лаш амалиёти жорий қилинди.
Кадрлар сиёсати концепцияси ислоҳотлар назарияси- 
нинг ажралмас, узвий йўналишидир. Шу боис ушбу кон- 
цепциянинг ҳам стратегик мақсадлари, аниқ тактик вази- 
фалари унинг асосчиси томоницан аниқ белгиланган.

Download 6.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling