Ўзбекистон ўз истицлол ва тарацциёт йўлимиз — бу гул билан цопланган йўл эмас, бу тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкура вийлик иллати етказган зиён-зацматларни бар тараф этишнинг цийин, узоц давом этадиган йўлидир


Download 6.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/69
Sana18.10.2023
Hajmi6.51 Mb.
#1709227
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   69
Bog'liq
O\'zbekiston yo\'li 431-23

ит
бо
1 Ислом Юфимов. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат,
мафкура. Асарлар, 
l
-жилд, Т., «Ўзбскистон», 1996 й., 277-6.


ЎТИШ ДАВРИ: ТАРАҚҚИЁТ НАЗАРИЯСИГА АСОС СОЛИНИШИ
Ислом Каримовнинг мустақилликка эришилганидан ке- 
йинги дастлабки маърузалари ва рисолаларида муайян да- 
ражада ўз ифодасини топган. Маърузанинг ёки суҳбатнинг 
мавзусига қараб, уларнинг баъзилари анча батафсил 
ёритилган, баъзилари эътироф зтилиб, қисқача таърифла- 
ниб кетилган. Умуман олтанда, мазкур беш тамойилнинг 
барчасини Ислом Каримовнинг илк асарлари, маъруза ва 
нутқпарида учратамиз. Уларнинг туб аҳамияти, ҳар то- 
монлама чуқур таҳлили эса муаллифнинг «Ўзбеюютон- 
нинг ўз истиқяол ва тараққиёт йули» асарида ифодасини 
топган.
Ислом Каримов ушбу тамойилларни биринчи марта 
қисқа ва мужассам ҳолда Россиянинг «Комсомольская 
правда»> газетаси саволларига жавобларида таъкидлаб ўтади. 
Шу ўринда газета мухбирининг «Ўзбекистонга нисбатан 
Сиз «ўз йўлимиз» деган сўзни тез-тез такрорлайсиз. «Ўзбе- 
кистоннинг ўз истиқлол ва таракқиёт йўли» китобини нашр 
эттирдингиз. Унинг мазмунини такрорламасдан, асосий 
қоидалари ҳақида қисқача гапириб бера оласизми?» -
деган саволига Юртбошимиз берган жавобини тўлиқ кел- 
тириш мақсадга мувофиқдир:
«Аввало: иқтисодиётнинг сиёсатдан устуворлиги ва 
бунда иқгисодиёт мафкурадан хсши бўлиши керак. Ик- 
кинчиси: ҳатго энг доно ва истеъдодли академиклар ва 
амалиётчилардан иборат бнрор гуруҳ эмас, балки давлат 
бош ислоҳотчи бўлади, деб ҳисоблайман. Бир жамият ке- 
тиб, унинг ўрнида бошқа жамият қуриладиган ўтиш дав- 
рида айни давлатшшг ўзи бошқарув воситаларини асло 
Қўддан чиқармаслиги лозим.
Янги уй қурмай туриб, эскисини бузма, дейишади 
биэда. Ҳар қанцай ҳодда ҳам биз ўзимизни боьутб, тўйди- 
риб келган нарсаларни вайрон қилишга берилиб кетишга 
ҳаққимиз йўқ. Биз бирданига эски қонунларни тан олмай 
Қўйдик, янгилари эса ҳали йўқ. Пайдо бўлганлари ҳам 
мутлақо амал қилмаяпги. Мана энди мен ўз дастурим- 
нинг учинчи бандига яқинлашдим. Бу банд — қонун, аниқ- 
Роғи, қонунга итоаткорликдир. Қонун ҳамма нарсадан 
Устун туриши керак. Бизни узоқ вақг давомица қонунлар
\ \ W


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
бор-у, лекин уларга риоя қилиш шарт эмас, деган рувда 
тарбиялаб келишди. Бизда қонунни ҳурмат қилишдек од- 
дий туйғунинг ўзи йўқ. Шундай экан, биз янги жамиятга 
қандай қилиб ўтмоқчимиз? Зўравонлик, жиноятчилик 
пўртанасини қандай қилиб бостиришга умид қиламиз? 
Инсоннинг ҳуқуқларини ва унинг қадр-қимматини қандай 
ҳимоя қиламиз? Хусусий мулкни қонун ҳимоя қилмаса, 
фермерларнинг уйларига ўт қўйиш бошланади. Демократик 
давлат доимий миллатлараро ва ижтимоий можаролар 
майдонига айланиб кетади. Хуллас, мен учун энг муҳими 
— қонунийликни ҳурмат қилишдир.
Тўртинчиси: кучли ижтимоий сиёсат. Ўзбекистонда бир 
киши ўзининг иш ҳақи билан олти-етти кишилик оила- 
сини боқади. Россияда бундай эмас. Айтмоқчи, ўтган йили 
Россия аҳолиси 70 минг кишига камайди. Бизда эса 550 
минг киши кўпайди. Шундай экан, айтинг-чи, Болтиқ- 
бўйида, Украинада ва Ўрта Осиёда бир хил ижтимоий сие- 
сат ўтказса бўладими?
Менинг назаримда, ҳар бир минтақанинг жамики ху- 
сусиятларини, нуфусини, аниқ шароити ва воқеликлари- 
ни ҳисобга олмай туриб, бозор муносабатларига ўтишнинг 
бирор модели тўғрисида гапириб бўлмайди...
Ниҳоят, бешинчи қоида. Бозорга босқичма-босқич 
ўгиш лозимлигига ишончим комил. Сохта, инқгоюбий 
сакрашларсиз, мақсад сари қадам-бақадам ҳаракат қи- 
лиш керак. Мен тараққиётнинг эволюцион йўли тараф- 
дориман»>'.
Кейинчалик бу беш тамойилнинг сўздаги шаклий ифо- 
даси сайқаллашиб, мазмун-моҳиятининг талқини чуқур- 
лашиб ва кенгайиб борди. Бу беш тамойил ислоҳотлар- 
нинг барча йўналишларига, жамиятда ислоҳ қилинадиган 
барча соҳаларга бирдай тааллуқлидир. Тамойилларнинг 
мазмунини очиб бериш, ривожлантириш жараенида 
ислоҳотларнинг ўзи чуқурроқ тушунила бошлади, унинг 
баъзи йўналишларининг хусусиятлари ва тамойилларига
1 Ислом Каримоо. Ўзбекисгон: милляй истиқлол, иқгнсод, сиёсат,
мафкура. Асарлар, 1-жидд, Т „ «Ўзбекистон», 1996 Й„ 141—142-6.
f l / l 62


ЎТИШ ДАВРИ: ТАРАҚҚИЁТ НАЗАРИЯСИГА АСОС СОЛИНИШИ
аниқлик киритилди. Чунончи, давлатнинг бош ислоҳот- 
чилиги тамойилини ўрганиш, давлатнинг ўтиш давридаги 
иқтисодий вазифалари нималардан иборат бўлиши лозим- 
лиги борасида шундай дейиш мумкин.
Ушбу тамойиллар мазмунини қандай тушуниш ва тал- 
қин қилиш лозим? Шу ҳақда тўхталишнинг мавриди 
келди.
1

И
қ
т
и
с
о
д
и
ё
т
н
и
н
г
с
н
ё
с
а
т
д
а
н
у
с
т
у
н
л
и
г
и
в
а
м
а
ф
к
у
р
а
д
а
н
х
о
л
и
л
и
г
и

Ушбу тамойил, энг аввало, иқгисодиетни бош- 
қаришда, совет давридагидек, тор сиёсий мақсадлардан, 
мафкуравий догмалардан, андозалардан эмас, балки объек- 
тив иқтисодий қонуниятлардан келиб чиқиб бошқаришни 
талаб этади, волюнтаристик ва мафкуравий ёнцашувларни 
инкор қилади. Совет мафкураси бойлар ва камбағаллар, 
хусусий мулк ва инсонни инсон томонидан эксплуатация 
қилиш бўлмаслиги керак, деб ҳисоблар эди. Бунинг учун 
хусусий мулк йўқ қилиниб, давлат тасарруфига олиниши, 
фақат чекланган ҳолда колхоз-кооператив мулкини сақ- 
лаш, меҳнатга ҳақ тўлашни меъёрлаш лозим топилди. Аммо 
амалда бу казарма тузуми шаклланишига, жамиятнинг 
барча аъзолари қашшоқдикда тенглаштирилишига, одам- 
ларда эгалик ҳиссининг йўқолишига, меҳнат етарлича 
рағбатлантирилмасдан, ҳақ тўлашда текисчилик тамойили 
ўрнатилишига, меҳнатга муносабат лоқайдлик томон ўзга- 
ришига, одамларнинг бир қисмида боқимандалик кайфи- 
яти шаклланишига, ишлаб чиқариш серхаражат ва сама- 
расиз бўлишига ва ҳ.к. салбий оқибатларга олиб кеяди. 
Давяатнинг ўзи умумлашган шаклдаги ашадций эксплуа- 
таторга айланци.
Шундай қилиб, коммунисгик ақида неғизида иқгисо- 
диётни ташкил этиш социалистик иқтисодиетнинг асо- 
сий мақсади ҳисобланган — ҳар бир инсон ва бутун жами- 
ятнинг фаровон турмушини таъминлаш ғоясидан бегона- 
лацггирди ва амалда тескари натижа берди.
Иқгисодиётни бошқаригцда ҳам кўп ҳолларда сиёсий 
мафкура устунлик қилди. Маълумки, совет даврида сиё- 
сий байрамлар ва саналар шарафига ёки кимнингдир (ким- 
яарнингдир) ташаббуси ва ҳаракатини маъқуллаб, қўллаб-
63 v m


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
қувватлаб социалистик мажбуриятлар олинар, турли иқги- 
содий-ташкилий тадбирлар амалга оширилар, иқтисодий 
кампаниялар ўтказиларди. Давлат раҳбари бирор ташаб- 
бусни олға сурса, бутун мамлакатда уни амалга ошириш 
юзасидан дастурлар қабул қилинар, катта кампаниялар 
бошланар эди. Бундай пайтда дастурнинг иқтисодий жи- 
ҳатдан фойдали экани, молиявий ва бошқа ресурслар би- 
лан таъминлангани, шарт-шароитнинг тўғри келиши кўп 
ҳам ҳисобга олинмас, иқгисодий мақсадга мувофиқдик- 
ни сиёсий кампания ва мафкуравий дабдабабозлик ўзига 
бўйсундириб, иккинчи ўринга сиқиб чиқарарди. Мисол 
тариқасида Н. Хрушчев давридаги маккажўхори етишти- 
рши, Л. Брежнев даврида БАМ қуршшши каби йирик 
тадбирларни эслаш жоиз. Бундай тадбирлар учун бутун 
мамлакатнинг миллиард-миллиард маблағи сарфланар, 
олинадиган самара эса харажатларни мутлақо қопламас 
эди.
Мафкуравий андозалар ишлаб чиқаришни тўла каль- 
куляция қилиш, сарф-харажат ва даромадларни аниқ 
ҳисоблаш имконини бермасди. Корхона ҳисобидан унда- 
ги партия ва комсомол қўмиталари, касаба уюшмалари 
ташкилоти хоналари жиҳозланар, алоқа, коммунал тўлов- 
лари, транспорт ва бошқа хизмат харажатлари амалга оши- 
риларди. Мазкур ташкилотлар ишлаб чиқариш зарурати- 
ни эмас, балки корхонада партиянинг сиесий линиясини 
ўтказиш, турли мафкуравий мазмундаги ташаббусларни 
қўллаб-қувватлаш, ишчи ва хизматчиларни уюштириш 
билан овора эди. Шу сабабдан Ислом Каримов иқгисо- 
диётни сиёсатга, мафкурага бўйсундирмасликни ислоҳот- 
ларнинг концептуал тамойилига айлантирди. Иқгисодиёт 
фақат унга хос бўлган қонунлар асосида ташкил қилинса 
ва бошқарилсагина самарали бўлади, олдига қўйилган ва- 
зифаларни муваффақиятли адо этади. Акс ҳолда уни тур- 
ғунлик ва инқироз ўз домига тортади.
Мазкур тамойил, шунингдек, ўтиш даврида ҳокимият 
учун талашаётган баъзи кучларнинг ўз ғараали мақсадла- 
рида иқтисодий қийинчиликлардан фойдаланиб, турли 
демагогик сафсаталар, ҳар хил ҳавойи ваъдалар билан 

Download 6.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling