Ўзбекистон ўз истицлол ва тарацциёт йўлимиз — бу гул билан цопланган йўл эмас, бу тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкура вийлик иллати етказган зиён-зацматларни бар тараф этишнинг цийин, узоц давом этадиган йўлидир
Download 6.51 Mb. Pdf ko'rish
|
O\'zbekiston yo\'li 431-23
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ислом Каримов.
ят
46 ЎТИШ ДАВРИ: ТАРАҚҚИЁТ НАЗАРИЯСИГА АСОС СОЛИНИШИ лиф. Ўз мулоҳазаларини давом эттириб, бир қарашда па- радоксал туюладиган, кутилмаган фикрни айтади: «Шу билан бирға, ҳозирги босқичда (яъни ўтиш даврида - А , Э .) иқгисодий муаммоларни ҳал этишни асосий сиё- сий мақсадга ~ мустақил демократик давлатни қарор топтиришга бўйсундириш ҳаётий муҳим ва объектив за- руратдир»1. Бу икки фикр ўртасида зиддият йўқми, деган савол туғилиши мумкин. Йўқ. Бу икки фикр бир-бирига зид эмас. Чунки улар турли тушунчаларга, турли амалиётга алоқадор. Бирида иқгисодиёт фақат иқтисодиётга хос ўз ички қонунлари асоснда ривожлантирилиши, сиёсий ва мафкуравий мақсадларга бўйсундирилмаслиги лозимли- ги, яъни иқгисодий тараққиётга қандай эришилиши ҳақида сўз бормоқда. Иккинчисида иқгисодий ривожланишнииг натижаларидан жамиятни, хусусан, давлат бошқарувини ислоҳ қилишда фойдаланиш, яъни иқтисодиёт самара- сини сиёсий мақсадга — мустақил демократик давлатни қарор топтиришга бўйсундириш лозимлиги тўғрисида фикр юритиляпти. Иккинчи иқгибосда гап иқгисодиёт- нинг ички ривожланиш қонунларини бузиш тўғрисида эмас, балки иқгисодиёт натижаларидан муаммоларни ечишда, жамиятни сиёсий жиҳатдан қайта қуришда фой- даланиш, демократик ривожланишга иқгисодиёт тузил- маларини ва иқтисодий фаолиятни мослаштириш тўғри- сида кетмоқца. 4. «Ички сиёсатнинг етакчи принципларидан бири ҳар бир кишининг, корхоналар, тармоқлар, минтақалар ва умуман давлатнинг манфаатларини монанд равшцда уй- ғунлаштиришни таъминлашдан иборатдир»* 2. Ушбу тамойил ислоҳотларни амалга оширишда иж- тимоий адолатни таъминлашга, корпоратив (гуруҳий) ва ҳудудий манфаатларнинг жамият ва давлат манфаатла- ридан устун бўлиб кетмаслигига, ўтиш даврида давлат- нинг заифлашиб қолмаслигига хизмат қилади. Пировар- ! Ўша асар, 66-6. 2Ўша асар, 66-6. 47 Ш ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ дида жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий барқа- рорлиги сакданади. 5. «Бозорга ўтилган сари иқғисодиётни бошқариш ва тартибга солишда давлатнинг роли жиддий ўзгаради»1. Бу ўринда, социалистик тузумдагидан фарқаи равишда, давлат иқтисодиётни оператив бошқаришдан аста-секин воз кечиши, хўжалик фаолиятига тўтридан-тўғри аралаш- маслиги лозимлиги уқтирилмоқца. Яъни, давлат иқгисо- диетни фақат қонунлар, молия, кредит, солиқ ва иқгисодий сиёсатнинг бошқа шакллари ва усуллари, билвосита таъ- сир кўрсатишнинг турли чоралари ёрдамида бошқаради. 6. «Республиканинг барча фуқаролари ва юридик шахсларига ташаббус кўрсатиш ва ишбилармонликни ри- вожлантириш учун, хўжалик фаолиятининг қонун то- монидан ман этилмаган барча турларини амалга оши- риш учун тенг имкониятлар яратиш»2. Бу, биринчидан, иқтисодий фаолият юритишда фуқароларнинг тенг ҳу- қуқшлиги ва эркинлигига йўл очиб, ижтимоий адолатни таъминласа, иккинчидан, соғлом рақобат муҳитини яра- тади, меҳнатни рагбатлантиришнинr механизмини тако- миллаштиради. Келтирилган хусусиятлар аввалгиларининг давомидир. Агар биз аввал санаб ўтган 5 омил (хусусият) Ўзбекистон- нинг ўз мустақил тараққиёт йўли бўлишини тақозо этади- ган объектив ва субъектив шарт-шароитлар хусусияти бўлса, кейинги 6 хусусият Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга оширишнинг, ислоҳотлар сиесатининг хусусият- ларидир. Муаллиф тақшли ва фикрларининг мантшдғй изчил- лиги унга қадам-бақадам муаммолар моҳиятига кириб бориш имконини берган. Ўзбекистондаги объектив (гео- стратегик, табиий-иқдим, қазилма бойликлар, меҳнат ре- сурслари, ишлаб чиқариш воситалари ва иқгисодиётнинг тараққиёт даражаси, инфратузилмаси ва ҳ.к.) ва субъек- 1 Ислон Каримов. Ўзбсхистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиесат, мафкура. Асарлар, 1-жилд. Т., «Ўзбекистон», 1996 й., 66-6, 1 Ўша асар, 67-68-6. #### 48 ЎТИШ ДАВРИ: ТАРАҚҚИЁТ НАЗАРИЯСИГА АСОС СОЛИНИШИ тив (аҳоли менталитети, дунёқараши, урф-одатлари ва анъаналари, давлат сиёсати, кадрларнинг тайёргарлик да- ражаси ва ҳ.к.) шарт-шароитлар хусусияти туб ислоҳотлар ўтказишнинг ўзига хос усулларини тақозо этади. Ва бу хусусиятлар нимзлардан иборат эканлигини Ислом Кари- мов чуқур очиб беради. У 1994 йид июль ойида Ўзбекисгон Фанлар академияси умумий йиғилишида ислоҳотларни амалга оширишда халқ ишончининг аҳамияти хусусқца гапириб, шундай деган эди: «Халқнинг келажакка ишончи энг катта куч, энг катта бойлик, истиқтолнинг энг буюк гаровидир. Барча режаларимизни амалга оширувчи, тақ- диримизни ҳал қилувчи мана шу омилдир»'. Ушбу фикр- лар кейинчалик ривожлантирилиб, ислоҳотларни амалга оширишда иқгисодиёт ва маънавият муштараклиги тамо- йилининг шаклланишига асос бўлди. Шу тариқа исло- ҳотлар назарияси, уни амалга ошириш тамойиллари шакл- лана бошлади. Мустақилликнинг биринчи кунлари, ойларидаги бу изланишлар, мамлакатимиз ичида ва қўшни республика- ларда, МДҲ ва собиқ социалистик мамлакатлардаги во- қеалар ривожини чуқур таҳлил қилиш, ўзаро таққослаш, умумлаштириш, хорижий давлатларнинг яқин ўтмиш тажрибасини ҳамда дунёдаги мавжуд макроиқгисодий назарияларни танқидий ўрганиш орқали Ислом Каримов Ўзбекистонда ислоҳотларни амалга оширишнинг энг оп- тимал йўлларини излади, фикрлари ва хулосаларини ти- зимга келтирди. Натижада у бошқарувда маъмурий-буйруқ- бозликка, хўжалик юритишда фондларни тақсимлаш ва юқоридан режа белгилашга асосланган, самарасиз, серха- ражат социалистик иқгисодиётдан бозор муносабатларига, тежамкор ва самарали иқгисодиётга ўтиш назариясини, тараққиётнинг ўзбек моделини яратишга қадам-бақадам кела бошлади. Назарияни яратиш йўлида Ислом Каримов Ўзбекис- 'гондаги ислоҳотларнинг фалсафасини, методологиясини 1 1 Ислом Каримов. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. Асарлар, 2- жкдд, Т., «Ўзбекистон», 1996 й., 252-6. 49 1 \U ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ ташкил зтадиган беш тамойилни кашф этди ва уларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб берди. Кейинчалик - ис- лоҳотлар жараенида мазкур тамойиллар мазмуни ҳар то- монлама ривожлантирилди ва конкретлаштирилди, реал ҳаёт ва мамлакатда амалга оширилаётган тадбирлар, дас- турлар билан боғланди. Мазкур беш тамойил ҳақида кейин- роқ батафсил тўхгаламиз. Ислоҳотларнинг асосий ижтимоий-фалсафий ва илмий- методологик ўзак тамойиллари билан бир қаторда хусусий тамойиллари ҳам аниқланди. Ўзбекистонда туб ислоҳот- ларни амалга ошириш шарт-шароитларининг хусусият- ларидан, инсонпарварлик қоидаларига асосланган демок- ратик ҳуқуқий давлат яратиш мақсадларидан келиб чиқиб, ички ва ташқи сиёсатда аниқ дастурий вазифалар белги- ланди Ички вазифалар уч йўналшцца — сиёсий соҳада, иқгисодий соҳада, ижтимоий ва маънавий соҳада нима- лардан иборат бўлиши лозимлиги аниқланди. Download 6.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling