Ўзбекистон ўз истицлол ва тарацциёт йўлимиз — бу гул билан цопланган йўл эмас, бу тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкура вийлик иллати етказган зиён-зацматларни бар тараф этишнинг цийин, узоц давом этадиган йўлидир


Download 6.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/69
Sana18.10.2023
Hajmi6.51 Mb.
#1709227
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   69
Bog'liq
O\'zbekiston yo\'li 431-23

Иккинчиси. Ўзаро муносабатларда умумбашарий қад- 
риятлар устун қўйилади, тинчлик ва хавфсизлик учун ку- 
раш олиб борилади. Тажовузкор ҳарбий блоклар ва уюш- 
маларга Ўзбекистон кирмайди.
Инсон ҳуқуқлари, ҳужум қилмаслик, низоли масала- 
ларни ҳал қилишда куч ишлатмаслик ёки куч ишлатаман 
деб таҳцид қилмаслик тўғрисидаги халқаро ҳужжатлар тан 
олиниб, уларга риоя қилинади.
У
ч
и
н
ч
и
с
и

Бошқа мамлакатлар билан алоқалар, ташқи 
сиёсат тенг ҳуқуқчилик ва ўзаро манфаатдорлик, уларнинг 
ички ишларига аралашмаслик асосида олиб борилади.
Тўртннчиси. Очиқ-ойдинлик тамойили асосида, маф- 
куравий қарашларидан қатьи назар, барча тинчликсевар 
давлатлар билан алоқалар ўрнатишга ҳаракат қилинади.
Бепшнчисн. Ташқи алоқаларда миллий қонунлардан 
халқаро ҳуқуқ меъёрларининг устунлиги тан олинади.
Олтинчиси. Бир-бирига тўла ишониш тамойили асо- 
сида ҳам нкки томонлама, ҳам кўп томонлама алоқалар 
Ўрнатиш, халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни 
ривожлантири шга ҳаракат қилинади.
Ушбу тамойиллар шунчаки эълон қилинмади, балки 
Ўзбекистон ташқи фаолиятининг асосини ташкил этди.
' Ислом Каричо». 
Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқгисод, сиёсат,
мафкура. Асарлар, 1-жидд, Т ., «Ўзбекистон», 1996 й., 51-6.
55 Ш


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
«Ўзбекистон ўзининг ташқи сиёсатини ишлаб чиқиш ва 
амалга оширишда юқорида айтиб ўтилган принципларга 
қатьий риоя қилади, уларни бойитиб ва кенгайтириб бо- 
риб, ташқи сиесий ва ташқи иқгисодий фаолиятининг 
асосий йўналишларини қагьият ва нзчиллик билан тур- 
мушга татбиқ этади»1.
Мазкур тамойилларга асосан иқгисодий, илмий ва ма- 
даний алоқалардаги устувор Йўналишлар белгиланди. Улар 
ўша пайтда аҳоли таъминотининг кечиктириб бўлмай- 
диган эҳгиёжлари, мамлакатнинг озиқ-овқат ва иқгисодий 
хавфсизлиги, халқаро ҳамжамиятга ва жаҳон иқгисодие- 
тига интеграция бўлиши ва бошқа долзарб масалалар 
билан боғлиқ эди. Уларнинг барчаси ҳақида алоҳида тўхта- 
либ ўтирмасдан, фақат баъзилари тўғрисида фикр билди- 
рамиз.
Энг аввало, мамлакатнинг экспорт имкониятларини 
ривожлантиришга, корхоналарга хорижий шериклар би- 
лан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишда эркинлик бе- 
ришга, уларга экспорт ва импорт қилишда имтиёзлар, 
шунингдек, хорижий инвесторлар учун зарур ҳуқуқий, 
ижтимоий, иқгисодий ва бошқа эарур шарт-шароитлар 
яратиш каби масалаларга устувор аҳамият берилди. Ва- 
люта ва хорижий кредитлардан биринчи навбатда ни- 
маларни харид қилишда фойдаланиш зарурлиги белги- 
ладди.
Ташқи иқгисодий фаолиятни тартибга солувчи қонун- 
лар яратиш, мавжуд қонунчиликни такомиллаштириш ҳам 
устувор вазифалар қаторига киритилди. Дипломатия ва 
ташқи алоқаларни амалга ошириш учун кадрлар тайёр- 
лаш, шу жумладан, уларни чет элларда ўҳитиш зарурлиги 
белгиланди. Халқаро иқтисодий ва молиявий ташкилот- 
лар билан алоқалар ўрнатишга қаратилган ташкилий 
тадбирларни ўтказиш, ташқи иқтисодий фаолиятнинг 
инфратузилмаларини ривожлантириш учун зарур транс- 
порт, алоқа ва коммуникациялар тизимини қарор топти-
1 Ислом Каримов. Ўзбехистон: миллий истиқлол, иқгисод, сиесат,
мафкура. Асарлар, I -жилд, Т., «Ўзбекистон», 1996 Й,, 52-6.
Й Ш
56


ЎТИШ ДАВРИ: ТАРАҚҚИЁТ НАЗАРИЯСИГА АСОС СОЛИНИШИ
риш, чет элларда савдо уйлари ва ваколатхоналар очиш 
белгиланди.
Бундай устувор йўналишлар орасида мамлакатимиз- 
даги жисмоний ва юрвдик шахсларнинг интеллектуал мул- 
кини ҳимоя қшшш мақсадида ўзимизнинг патент-лицен- 
зия тизимимизни йўлга қўйиш, бу борадаги халқаро би- 
тимларга қўшилиш, шунингдек, маҳсулотларни стандарт- 
лаш ва сертификациялашнинг халқаро тизимига изчил 
ўтиш ҳам борлиги диққатга сазовордир.
Ислом Каримовнинг фикрича, юқоридаги вазифалар- 
ни амалга ошириш «Ўзбекистон иқтисодиетини жаҳон 
иқтисодий ҳамжамиятига кенг кўламда уйғунлаштириш 
учун иқгисодий ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароит- 
ларни яратиш имконини беради»1.
Ташқи сиёсатимиз тамойиллари ва устувор йўналиш- 
ларини таҳлил қцлар эканмиз, мазкур масалага ҳам ҳар 
томонлама комплекс ёндашилганининг гувоҳи бўламиз. 
Унда иқгисодий, сиёсий, ижтимоий-маданий, ҳуқуқий, 
кадрлар тайёрлаш, имтиёзлар бериш ва рағбатлантириш, 
халқаро конвенцияларга кўшилиш, халқаро ташкилотларга 
аъзо бўлиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг маънавий 
мулкини ҳимоя қилиш, ташқи алоқалар учун зарур инфра- 
тузилмаларни яратиш каби муҳим масалаларнинг бирор- 
таси четда қолмаган.
Алоҳида эътироф этиш лозимки, давлатимиз раҳбари 
томонидан ислоҳотларни ўтказиш бўйича белгиланган кон- 
цептуал ёндашув, дастурий вазифалар шунчаки чақириқ, 
эзгу истаклар, ғоялар баёни сифатида қолиб кетмадя. Улар 
изчиллик билан ҳаётга татбиқ этидди, амалга оширилди. 
Уларни бажариш давлат ички ва ташқи сиёсатининг асо- 
сий мақсадига, фаолиятининг мазмунига айданди. Бутун 
жамият аъзолари, жамоат ташкилотлари бу гоялар атро- 
фида жипслашди.
Яна шуни таъкидлаш лозимки, ислоҳотлар назария- 
сини яратиш билан бир вақгда ислоҳотларнинг ўзи ҳам 
изчил олиб борилди. Ислоҳотларнинг шаклланаётган на-
1 Ўша асар, 60-6.
5 7
m


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
зарияси, собитқадамлик ва изчиллик билан ўтказилаёт- 
ган амалиети бир-бирига ижобий таъсир кўрсатди. Бу ис- 
лоҳотларнинг ҳам назарияси, ҳам амалиёти учун фойдали 
бўлди, уларга ҳаётнинг, замоннинг талабларига вақтида 
мослашиш, хато йўлдан кетиб қолишдан сақланиш, тако- 
миллашиб бориш, ривожланиш имконини берди.
Мустақилликнинг дастлабки ойлари ва икки йилида 
мамлакатимизда туб ислоҳотлар ўтказиш ва тарағдагёт йўли 
назариясини яратишдаги изланишларида Ислом Каримов, 
аввало, Ўзбекистоқцаги шарт-шароитларнинг хусусиятла- 
рини аниқлаб, уларни қисқа, аммо чуқур таҳдил қилгани- 
ни, айнан шу асосда биринчи галдаги дастурий вазифалар 
белгилаганини, уларни самарали амалга ошириш учун эса 
ислоҳотлар ўтказишнинг хусусиятлари, фалсафаси ва ме- 
тодологияси қандай бўлиши лозимлигини аниқдаганини 
кўрамиз. Бошқача айтганда, муаллиф тафаккури, ижодий 
фаолияти объектив ва субъектив шарт-шароитлар, омил- 
лар таҳлилидан туб ислоҳотларни қандай бошлашнинг 
тамойилларини, назарий концепциясини белгилашга, кон- 
цепциядан ислоҳотлар ўтказишнинг амалиётига — аниқ 
дастурлар ва устувор йўналишларни белгилашга, амали- 
ётнинг дастлабки натижалари тахдилидан ислоҳотлар фал- 
сафаси ва методологиясини такомиллаштиришга қараб 
боради,
Ислом Каримов яратган ислоҳотлар назарияси аввал- 
бошиданоқ яхлит муштарак тизим эди. У теран илмий 
асосланганлиги ва комплекс характери билан ажралиб 
туради. Муайян соҳадаги ислоҳотлар бошқа соҳалардаги 
ислоҳотлар билан чамбарчас боғлиқ ҳолда, бир-бирини 
тўлдириб, жуда илгарилаб кетмасдан ёки ортда узилиб 
қолмасдан олиб борилди. Ҳеч бир соҳадаги ислоҳотлар 
таваккалчилик ёки тасодифий равишда кечмади, балки 
аниқ иқгисодий ва ижгимоий мўлжалларни, кўрсаткич- 
ларни муайян муддатларда эгаллашга қаратилди. Барча 
соҳадаги ислоҳотлар муайян ижтимоий гуруҳнинг кор- 
поратив манфаатларини кўзлаб эмас, балки инсон ва 
бутун жамият манфаатларини кўзлаб ўтказилди. Бошқа- 
ча айтганда, ислоҳотларнинг ижтимоий мазмунини ин- 
ЯЙШ
58


ЎТИШ ДАВРИ; ТАРАҚҚИЁТ НАЗАРИЯСИГА АСОС СОЛИНИШИ
сонпарварлик ва халқпарварлик ташкил этди. Ўзбекис- 
тоннинг истиқлол ва тараққиёт йўли назариясини яра- 
типтла давлатимиз раҳбари халқимизнинг ўзига хос турмуш 
тарзини, республикамиздаги шарт-шароитлар ва хусуси- 
ятларни, анъана ва урф-одатларни ҳамда жаҳондаги ижо- 
бий тажрибаларни ҳисобга олди.
2. ИСЮ ҲОГЛАРНИ АМАЛГА О Ш И РИ Ш Н И Н Г БЕШ
ТАМОЙИЛИ - ИСЛОҲОТЛАР ФАЛСАФАСИ ВА 
МЕТОДОЛОГИЯСИ СИФАТИДА
Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритганидан 
сўнг бошланган туб ислоҳотлар, табиийки, жамият ҳаёти- 
нинг барча асосий соҳаларини қамраб олди. Чунки давлат 
бошқарувини. қонунчилик тизимини, жамият институтла- 
рини, ижгимоий ҳаётни, халқ таьлими, кадрлар тайёрлаш 
тизимини, одамларнинг тафаккури ва психологиясини 
ўзгартирмасдан иқтисодиётни, мулкий ва иқгисодий му- 
носабатларни ислоҳ қилиб бўлмас эди. АЙни пайтда ис- 
лоҳотлар билан боғлиқ барча масалаларни бирданига ҳал 
қилишнинг иложи йўқ эди.
Агар фақат иқгисодиёт ёки бошқа бирор соҳада исло- 
ҳот ўтказилганда, шу соҳанинг мақсадидан келиб чиқиб 
дастур ишлаб чиқиш, керакли маблағ йўналтириш, зару- 
рат туғилса, қонунчиликка маълум ўзгартиришлар кири- 
тиш билан чекланиш мумкин бўларди. Эски тузум тўлиқ 
қайта қурилиб, жамият янгиланаётган пайтда эса, исло- 
ҳотлар ўтказишнинг умумий концептуал ёндашувига, та- 
раққиёт моделига, андозасига эҳтиёж туғилади.
«Аслини олганда, гап бозор муносабатларига ўтишда 
ўхшаши бўлмаган, бетакрор яхлит андозамизни ишлаб 
чиқиш, ўз йўлимизни танлаб олиш ҳақида бормоқда»', ~ 
деб ёзади Ислом Каримов.
Муаллиф бу йўлнинг уч таркибий қисмдан иборатли- 
№ни таъкидлайди:
1 Ислон Карвмов. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқгисод, сиесат.
мафкура, Асарлар, I -жилд, Т., «Ўзбекистон», 1996 й., 277-6.
59 \ \ Ж


ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛИ
- ижтимоий жиҳатдан йўналтирилған бозор иқти- 
содиёти миллий андозаси моҳиятининг тавсифи (харак- 
теристикаси);
- қатьий марказлашган маъмурий-буйруқбозлик ти- 
зимидан хўжалик юритишнинг бозор муносабатларига 
асосланган йўлига ўгишнинг энг муҳим принциплари;
- иқгисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг, танг- 
ликдан чиқиб олишнинг, барқарорликни ва муҳим ижги- 
моий-иқтисодий ривожланишни таъминлашнинг аниқ 
йўналишлари1.
Уларнинг биринчиси ҳақида ушбу китобнинг аввалги 
фаслида гапирган эдик. Иккинчиси ҳақида қуйида муло- 
ҳаза юритамиз, Учинчиси ҳақида эса навбатдаги бобда сўз 
боради.
Миллий андоза (модель) ислоҳотларни қандай ўтка- 
зиш, қайси йўлдан бориш, қандай принципларга таяниш 
керак, деган барча соҳа учун умумий саволларга жавоб 
бериши, ўзига хос назарий мўлжал бўлиши лозим эди. 
Масалага концептуал ендашувнинг илмий теранлигига 
тараққиёт моделининг тўғрилиги, яшовчанлиги, амалий 
самарадорлиги чамбарчас боғлиқ эди.
Ислом Каримов мустақил тараққиётнинг дастлабки 
тажрибаларини, қийинчилик ва ютуқларини таҳлил қилиб, 
ўзининг назарий изланишларини умумлаштириб, Ўзбе- 
кистон мустақил тараққиётининг, ислоҳотларнинг асосий 
беш тамойилини олға сурди. Буларни қисқача шундай ифо- 
далаш мумкин:
1) иқтисодиётнинг сиесатдан устунлиги ва мафкура- 
дан холилиги;
2) давлат бош ислоҳотчи экани;
3) қонуннинг устунлиги ва барчага баробарлиги;
4) кучли ижтимоий сиёсат юритиш ва аҳолининг кам 
таъминланган қисмини ижтимоий муҳофаза қилиш;
5) ислоҳотларни боскзгчма-босқич амалга ошириш.
Ушбу тамойиллар ифодалайдиган мазмун ва ғоялар

Download 6.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling