Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари
Download 0.52 Mb.
|
JAVOB
54. Геоксюр маданияти
Жанубий Туркманистон территориясида ҳозирги кунларгача энеолит замонига мансуб 32 та қадимги макон-тепа маълум. Уларнинг асосий қисми Ашхободга яқин жойда ва Геоксюр во-ҳасидан (Қуйи Мурғоб ва Тажон дарёлари орасида) топиб тек-ширилди. Геоксюр воҳаси 8 та қадимги қишлоқдан иборат. Энеолит даврида улар ўтроқлик водий-районига айланган ва Геок-сюртепа I марказий макони атрофида жойлашган. Археологлар фикрича, Геоксюр воҳаси айрим ўтроқ дех.қончилик районлари-нинг аҳолиси 4000—5000 кишилик умумий қабила аъзоларидан иборат бўлган. Геоксюртепа I атрофидаги қадимги суғориш майдонлари 50— 75 гектар бўлиб, каналларнинг узунлиги ўртача 3 км, чуқурли-ги 1,2 м, эни 2,4—5,5 м ни ташкил этган. Деҳқончиликда арпа ва буғдой экиш асосий роль ўйнаган. Қабилалар ҳаётида майда чорвачилик ҳам катта аҳамиятга эга бўлган. Улар билан бирга ёввойи қушлар ва ҳайвонлар ови қўшимча хўжалик вазифасини бажарган. Деҳқончилик ривожланганлигидан ўтроқлик маконлари, қа-димги каналлар, меҳнат қуроллари, тошдан ишланган ёрғучоқлар ва ўроқлар, дон қолдиқлари ҳам далолат беради. Арпа ва бурдой сопол идишларда сақланган. Маконлардан катта хўжалик хоналари ҳам қазиб очилган. Бир неча маконда 15—20 та уй-жой топилди. Қазишлар на-тижасида уйлар хом ғиштдан қурилганлиги маълум бўлди. Уй-ларнинг поллари ва деворлари сомонли қоришма билан сувал-ган. Эшиклар учун ёғоч ишлатилмай, улар ҳайвон терилари билан тўсилган, лекин сўнгги энеолит даврида ёғоч эшиклар пайдо бўлган, дейиш мумкин. Қурилиш техникаси анча ривожланган. Уйлар ичида тўрт бурчакли ёки ҳалқа шаклидаги ўчоқлар ўрнатилган. Турар жой-лар ёнида дон сақлаш учун хоналар ва махсус молхоналар қу-рилган. Бинолар тўрт бурчак ва думалоқ шаклида бўлган. Жанубий Туркманистон энеолит замони сопол буюмлари қа-димги ҳунармандчилик касбини ўрганишда ғоят қимматли мод-дий манба ҳисобланади. Илк энеолит — Анов I даврига мансуб идишларнинг 30% ида нақшлар учрайди. Анов II даврига мансуб идишларга солинган рангли нақшлар ҳам анча кўп. Улар Геоксюртепа ва Қоратепадан топилган жамоа қабристонла-ри ёки уруғ аъзоларининг сағаналари одамлар мурдани кўмиш-да маълум маросимга риоя қилганликларидан дарак беради. Мурдалар ёнига сопол идишлар, меҳнат қуроллари ва зеб-зий-натлар қўйилган. Энеолит замони тарихий-маданий муносабатларини ўрганиш-да Урта Осиё, Эрой ва Месопотамия аҳолисининг маданий ало-каларига эътибор бериш лозим. Урта Осиё жанубидаги мис-тош даври қурилишида ва тасвирий санъатида Қадимги Шарқ дав-лат-шаҳарининг маданий таъсирини кўриш мумкин. Ташқи сав-до ва айирбошлаш асосида Урта Осиё жанубида мисдан ишлан-ган идишлар, қуроллар ва зеб-зийнатлар кўпайиб боради. Энеолит даврида ҳаёт кечириш территориялари кенгайиб бор-тан. Сўнгги мис-тош даврида деҳқончилик билан машғул бўл-ган қабилалар Қуйи Мурғобда ҳам тарқалади. Мурғоб водий-сида канал-ариқлар қазиб, сув чиқариш' имкони бўлган жой-ларда (муқим ўтроқ водий районларда) суғориб экиладиган деҳқончиликнинг турли формалари вужудга келади. Жанубий Туркманистондаги энеолит даври жамияти олдин-ги неолит замоин жамиятидан ишлаб чиқарувчи кучлар ва иш-лаб чиқариш муносабатлари тараққиёти даражаси юқори бўли-ши билан ажралиб ту ради. Суғорма деҳқончилик ва чорвачилик тирикчиликнинг асосий манбалари деб хисобланган. Энеолит даври одамнинг энг катта ишлаб чиқариш ғалабаси — ирригация, суғориш техникаси ривож топган давр бўлди. Қабилалар маҳсулотлари умумий мулкка айлантирилар, маҳсулотлар жамоа айрим оилалари аъзолари ўртасида бара-вар тақсимланар эди. Уй жамоасининг аъзолари умумий турар жойда яшаганлар, биргалашиб ишлаганлар, қуролларга, рўз-ғор буюмларига ва хўжалик маҳсулотларига ҳам биргаликда эгалик қилганлар. Жанубий Туркманистонда табиат кучларига сиғиниш вужудга келади, одамлар улар билан бирга уй оловига хам иззат-ҳурмат изҳор қилганлар. Муқаддас оловга топиниш кей-инги тарихий даврларда катта аҳамиятга эга бўлади. Жанубий Туркманистонда ўтказилган қазишлар вақтида айрим қурилишлар-нинг марказий қисмларида катта ўчоқлар топилган. Уларни «оловхонлар»га мансуб дейиш мумкин. Ибодатхоналарнинг де-ворларига солинган рангли расмлар муҳим тарихий аҳамиятга эга. Ибодатхоналар энеолит даври ижтимоий ҳаётининг диний марказлари хисобланган бўлиши мумкин. Қадимги диний қарашларда ибтидоий сиғинишлар ҳам сақ-ланган. Лойдан ишланган ҳайвон ҳайкалчалари ва рангли сопол идишлардаги ҳайвон расмлари тотемизм (ҳайвонларга сиғиниш) формалари билан боғлиқ бўлиши мумкин. ' Узбекистон территориясида энеолит даври Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling