Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари
Download 0.52 Mb.
|
JAVOB
- Bu sahifa navigatsiya:
- МУҒ ҚАЛЪА ҲУЖЖАТЛАРИ
МУҒ ҚАЛЪА, Қалъаи Муғ — истеҳқом қалъа харобаси (5—6-а.лар). Қум дарёсининг Зарафшон дарёсига келиб қуйилиш бурчагидаги (Тожики- стон) тоғ чўққиси устига қурилган 2 қаватли қаср-қўрғон. Бу қурилиш ундан аввалги иншоот ўрнида амалга оширил- ган бўлиши эҳтимол. Чунки, қад. Юнон манбаларида забт этиш мушкул бўлган «суғд қоялари» ҳақида маълумотлар уч- райди. Олимларнинг фикрича, М.қ. шун- дай истеҳком «қоя»лардан бири бўлган. Ўрта аср ёзма манбаларида М.қ.га нис- батан абаргар номи ишлатилган и ҳам маълум. Бу суғдча атаманинг маъноси «тоғ устидаги» демакдир. М.қ.да 1932 й.да тасодифан бир суғдча ҳужжат топилиши унинг хароба қолдикларида археологик қазиш ишлари бошланишига сабаб бўлди. 1932—33 й.ларда А.В.Васильев, 1947 й.да В.А. Воронин ўрганган. М.қ.да ўтказилган қазишмалар натижасида мустаҳкам девор б-н ўралган ихчам ҳовли юзаси ҳамда қамал ҳолатда яшашга мўлжалланган хўжалик ва турар жой бинолари мажмуидан иборат қўш қаватли иншоот қолдиклари намоён
бўлди. Юзлаб моддий ашёвий топилмалар б-н бир қаторда М.қ. харобаларида суғд, қад. туркий, хитой ва араб ёзувла- ри б-н битилган 80 та ҳужжатдан иборат қад. архив қўлга киритилди (яна қ. Муғ қалъа ҳужжатлари). М.қ. ёзма ёдгорли-кларининг гувохдик беришича, қалъаwww.ziyouz.com кутубхонаси 905 араб истилоси даврида (722 й.) вайрона-га айлантирилган. М.қ.да Панч (илк ўрта аср Панжикенти) қокими Деваштич ўз яқинлари ва аркони давлати б-н қамал қилиниб асир олинган, кейинчалик қатл этилган. Иншоот эса бузиб ташланган. Ад.: Согдийский сборник. Сборник статей о памятниках согдийского языка и культуры, найденных на горе Муг, Л., 1934; Согдийские документы с горы Муг, М., 1962— 1963; Исҳоқов М ., Сўғдиёна тарих чорраҳасида, Т., 1990; Унутилган подшоликдан хатлар, Т., 1992. Уникальный памятник периода Ахеменидов со своеобразной архитектурной и материальной культурой. Является археологическим памятником ХII - IV веков до нашей эры. Его площадь 18 гектар, расположено на берегу реки Ниджон. Объект укреплен оборонительной стеной с цитаделью подковообразной формы. Ранние слои городища относятся к VII - IV векам до нашей эры с жилищами типа полуземлянок. Стенки укреплены прямоугольными кирпичами. МУҒ ҚАЛЪА ҲУЖЖАТЛАРИ – Муғ қалъа харобаларидан топилган ҳужжатлар мажмуидан иборат ўзига хос архив қолдиғи (мил. 7-а. охири — 8-а. боши). Унинг таркибидаги жами 80 хуж-жатдан 74 таси фанда шартли равишда «миллий суғд ёзуви» ёки Самарқанд суғдёзуви деб номланган ёзувда битилган. 3 та ҳужжат хитой ёзувида бўлиб, мазкурархив мазмунига дахлдор эмас. Хитойча матн битилган қоғознинг орқа тоза юза- сидан ёзув матери-али сифатида фойдаланилган. 2 та ҳужжат араб ёзувини куфаусулида битилган ва архив мазмунига алоқадор. 1 та ҳужжат тери юзасига қад.туркруний ёзувда битилган. Ҳужжатлар битилган материаллар турлича. 20 данортиқҳужжат толдан кесилган таёкчаларда, 20 дан ортиқроқ ҳужжат ошлангантери юзасида ва бир қанча ҳужжат хитой қоғозларда етиб келган.Ҳужжатларнинг мазмун доираси хилма-хил, уларнинг бир туркуми ҳуқуқий (никоҳ ва бу муносабат б-н оила мулкий муносабатлари ҳақидаги масалаларни акс эттиради) муносабатларга оид.Ҳужжатларнинг яна бири тегирмон ижараси, иккинчиси ер мулкчилиги ҳақидагиҳужжатлардир. Бир туркум ҳужжатлар дипломатик ёзишмалар тоифасига киради. Ҳужжат мазмун эътибори б-н араб боскинчилиги воқеалари б-н бевосита алоқадор, унда халифалик ноибининг Мовароуннахрдаги омили Абдурраҳмон бинни Субҳнинг Панч ҳокими Деваштичп огоҳлантиришва дўқ-пўписаси ифода топган. Яна бири дипломатик мактуб Деваштич томонидан Руст хркими Афарунга ёзилган бўлиб арабларга қарши ҳарбий кучларни бир- лаштириш масаласига ишорат қилади кутубхонаси. Архив ҳужжатларнинг каттагина гуруҳи фрамандар (хўжалик ишлари бўйича нозир) номига ёзилган Деваштичнинг буйруқларидир. Яна бир қанча ҳужжатлар Суғд давлатининг хўжалик муносабатларини акс эттиради. Улар орасида тери ошлаш, чармгарлик, зироатчилик, боғдорчилик ва б. хўжалик соҳаларининг араб истилоси кунлари- даги аҳволини кўрсатувчи бир қанча ҳужжат намуналари бор. Яна бир гуруҳ ҳужжатларда молиявий муносабатлар акс этган бўлиб, аввало сарой эҳтиёжлари учун харажатлар рўйхати, турли хил тўловлар ҳақидаги ахборотлар, солиқ ва бож йиғмалари каби бевосита молия иқтисод муносабатлари акс этган. М.қ.ҳ.нинг тарихий манбалик аҳамияти ғоят даражада юксак баҳоланади. М.қ.ҳ. бугунга қадар тўлиқ илмий нашр этилган. Уларнинг дастлабки илмий нашрлари рус олимлари А. А. Фрейман, М. Н. Боголюбов, В. А. Лившиц, О. И. Смирновалар томонидан 1960- й.ларнинг бошларида амалга оширилган. 1990—92 й.ларда суғдшунос олим М.Исҳоқов сўнгги даврларда суғдшунослик соҳасидаги янги натижа ва хулосаларасосида М.қ.ҳ- катта туркумини ўзбек тилига таржима қилиб, илмий изохлар б-ннашр эттирди. Ад.: Согдийский сборник. Сборник статей о памятниках согдийского языка и культуры, найденных на горе Муг, Л., 1934; Согдийские документы с горы Муг, М., 1962—63. Мирсодиқ Исҳоқов. 60.Чилхуджра ёдгорлиги (Тожикистон) Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling