Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари


ЎЗБЕКИСТОН - ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ ТИЗИМИДА


Download 0.52 Mb.
bet2/49
Sana21.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1219099
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
JAVOB

ЎЗБЕКИСТОН - ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ ТИЗИМИДА
Ўзбекистон - жаҳон цивилизациясининг энг қадимги ўчоқларидан бири, унинг салмоқли, ажрамас қисмидир. Ўзбеклар Республиканинг энг қадимий тубжой халқи, ушбу юксак цивилизациянинг ме-росхўрларидирлар. Марказий Осиё тупроғида мустақил давлатларнинг пайдо бўлиши, республика-мизда тарихий илдизларимизга, давлатчилигимизнинг илк манбаларига, иқтисодимиз ва маданияти-мизнинг ўтмишига, бошқа халқлар билан тарихий алоқаларимизга, аждодларимизнинг жаҳон цивили-зациясига қўшган ҳиссаларини билишга бўлган қизиқишни кучайтириб юборди.
Халқимизнинг келиб чиқишини ҳаққоний тарихий манзарасини яратиш бугунги куннинг долзарбвазифалардан бири ҳисобланиб, бу мустақил республикамизда миллий тикланиш, миллийҳамжиҳатликни кучайишига олиб келади. Тарихда халқнинг тақдири акс этган бўлиб уни англаш, ҳис этиш, халқнинг тафаккурида тарихий онгни шакллантиришга, миллий ўз-ўзини англашга, ватанпар-варлик ва халқпарварликни ошишига олиб келадиким - буларсиз буюк давлат қуришни иложи йўқдир. Афсуски, ўзбек халқининг қадимги даврлардан тортиб то бугунги кунгача бўлган тарихи бир тексида ўрганилган йўқ ва ўрганилган қисми ҳам ҳаққоний тарихий ҳақиқатни англата олмайди. Инсониятни тафаккурини шакллантирадиган, фанлар тармоғи ичида, археология XIX асрда оламшумултўнтариш ясади. Асримиз бошида машҳур инглиз археологи Г.Чайлд: «телескоп астрономиядақанчалик кўриш имкониятини оширган бўлса, бу фан ҳам (археология), ўтмишининг чексиз уфқларини кўришни шу даражада кенгайтирди. Микроскоп биология фанида, катта организмларнинг ташқи қобиқларини жуда кичик ҳужайралар ташкил этишини кашф этганидек, бу фан ҳам тарихшуносликда ўтмишни ўрганиш имконларини юзлаб карра оширди. Қисқаси, радиоактивлик химияда қанчалик миқёсда ўзгаришлар қилган бўлса, бу фан ҳам тарихшуносликда шу даражада ўзгаришлар ясадиий» - деб ёзган эди.
Археология туфайли инсоният тарихи 2-2,5 миллион йилга қадимийлашди. Қадимги Миср, Ик- кидарё оралиғи, Ҳинд, Хитой, Майя, антик Греция ва Рим цивилизациялари кашф қилинди.
Ўзбекистонда юз йилдан буён олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида, нафақат юк-сак ва ўзига хос, ўз ёши жиҳатидан жаҳон цивилизацияси ўчоқларидан қолишмайдиган Бақтрия, Хо-разм, Сўғд цивилизациялари очилди, балки бу қадим юрт инсоният томонидан 1 миллион йиллар ил-гари ўзлаштирилганлиги ҳам кашф қилинди.Ўзбекистон замини ўз бағрида, ўтмишнинг барча босқичларига оид қимматли ёдгорликларни асраб келаётган бебаҳо архивдир. Унинг ҳудудларида инсоният цивилизациясинингбебаҳо дурдонала-ри бўлган 8 мингдан ошиқ археологик ёдгорликлар сақлангандир.
Аждодларимиз томонидан бунёд этиб қолдирилган ҳар бир қаср, қалъа, манзилгоҳ ёки қоятош суратлари муҳим тарихий гувоҳ, ҳужжат бўлиб улар ўз тадқиқотини кутмоқда. Шу сабабли, кун тар-тибида турган биринчи муҳим масала юқорида тилга олинган ёдгорликларни ҳар томонлама авайлаб асрашдир.
Ўзбекистон - очиқ осмон остидаги улкан музей бўлиб, унинг бебаҳо тарихий экспонатлари Самарқанд ва Бухоро, Хева ва Шаҳрисабз, Термиз ва Қўқондаги нодир меъморчилик ансамбллари билан биргаликда, қадимги Хоразм, Қорақалпоғистон, Сурхондарё, Зарафшон ва Фарғона водийсида,
Шарқ билан Fарбни боғлаб турган қитъаларо савдо-карвон йўли ўтган бепоён кенгликларида сақланиб қолгандир. Буларнинг бурчаси Ўзбекистон халқларининг моддий маданияти ва этник қиёфасида муҳрланиб қолгандир.
Афсуски, собиқ Совет империяси даврида бошқа тарихий фанлар каби ўзбек археологияси ҳам тоталитар давлат мафкурасининг исканжасида эди. Марксистик концепция асосида шаклланган бу мафкура, жамият тараққиётини асосий ҳаракатлантирувчи кучи синфларнинг ўзаро қарама- қаршилигидадир, дея ўргатар эди Мустақил Ўзбекистонда бошқа тарихий фанлар қатори археология ҳам жамият тараққиётини ҳаққоний, ҳар томонлама кенг урганиш имкониятига эга бўлди. Бугунги кунда «фан», «давлат», «тарих», «цивилизация», «мерос» каби тушунчалар янгича оҳангда жарангламоқда бу тушанчалар янгича маъно касб этди ва ягона, ўзаро ҳамоҳанг тушунчага айланди.
Узоқ давом этган тарихий жараёнларда халқнинг тақдири муҳрланган бўлиб, тарихчи ва архео-логларнинг вазифалари миллатнинг ҳаққоний тарихини, мавжуд далиллар асосида яратиб, тоталитар Совет тузуми даврида йўл қўйилган адолатсизликлар, сохталаштиришларга чек қўйишдир. Ўзбек халқининг тарихи, энг қадимги даврлардан, яъни палеолит давридан бошлаб то бугунгкунгача, жанубда Ўрта Шарқ ва шимолда Евроосиё чўллари билан яқин алоқада ривожланиб, умум жаҳон тарихининг бир қисми ҳисобланади. Ўзбек археологлари ўтмишга субъектив ёндашишга йўл қўймаслик, тор қобиқда ўралашиб қолмаслик учун АҚШ, Япония, Франция, Германия, Италия, Польша ва дунёнинг бошқа йирик илмий марказлари билан чуқур, ҳар томонлама ҳамкорлик қилмоқда. Бу ҳол ўзбек археологиясини жаҳонга танилишига, унинг халқаро обру-эътиборини ошишига ва халқимиз тарихини дунёга ёйилишига олиб келмоқда. Мисол учун бугунги кунда ўзбек ар-хеологлари хорижий ҳамкорлари билан биргаликда, илк ўзбек давлатчилиги тарихи ва унин тараққиёти босқичлари, этнос тарихининг илк даврлари, улуғ цивилизацияни яратишда унинг аҳамиятини ойдинлаштириш, Буюк Ипак йўли тарихи, дунёвий динларнинг тарқалиш йўлларини ўрганиш каби муҳим муаммоларни ҳал қилмоқдалар.
Ўзбекистонда тарихий онгни ривожлантириш, Мустақил Ўзбекистоннинг ёш озод фуқаросини тарбиялаш борасида ўзбек археологияси амалга ошириши лозибўлган асосий фундаментал ва ама-лий тадқиқотларни қуйидаги блокларга ажратиш лозимдир.
А. Археологиянинг назарий-методологик асосларини яратиш - ўтмишга материалистик ёнда-шиш, жамиятнинг эволюцион ва бир текисда ривожланиши, тарихни қатъий формацияларга бўлиб ўрганишдан воз кечиш ва мамлакат тарихи ва миллат тарихини даврларга ва хронологияга бўлиш му-аммоларига __________цивилизацион йўл билан ёндашиш ва бошқалар. Дунё археологиясининг тажрибалари асосида тадқиқот усулларини такомиллаштириш ва статистик, морфологик, функционал, таксометрик ўлчовлар бўлган «археология манбаи», «маданият», «маданий қатлам»,«ёдгорлик», «манзилгоҳ»,«цивилизация», «қишлоқ», «илк шаҳар», «илк давлат» каби тушунчаларни жаҳон археологияси андо- заларига яқинлаштириш.
Б. Тош даври, бронза, илк темир даври, антик ва ўрта асрларга оид археолгик маданиятларни, Марказий Осиёни ибтидоий одамлар томонидан ўзлаштирилишини ўрганиш. Ашел, мустье, юқори палеолит, мезолит, неолит ёдгорликларни, қоятош суратларини, палеоэкологияни, неолитик инқилобни ишлаб чиқариш хўжалигини, суғорма деҳқончилик маданиятини ўрганиш. Цивилизация-ларни туғилиши, митти воҳавий давлатларни пайдо бўлиши, илк шаҳарлар ва давлатларни юзага келиш муаммоларини ўрганиш, «Катта Хоразм», Бақтрия, Сўғд, эллинизм, урбанизация, меъморчилик, шаҳарсозликни тараққиёти, Буюк Ипак йўлини шаклланишини, савдо-сотиқ, пул муомаласи, ҳунармандчилик муаммоларини ўрганиш. Ўтроқ деҳқонлар ва кўчманчи-чорвадорлар ўртасидаги
ўзаро мулоқотлар, қадимги жамиятларнинг мафкураси, дунёқарашини, дунёвий динларнинг пайдо бўлиши ва тарқалиши каби муҳим муаммоларни урганиши Самарқанд, Бухоро, Хева, Шаҳрисабз, Қарши, Термиз, Марғилон, Андижон ва Тошкент каби йирик тарихий шаҳарларнинг пайдо бўлиши, тараққиёти босқичлари ва жаҳон цивилизацияси хазинасига қўшган ҳиссаларини аниқлаш.
В. Этнос, жамият ва одамзотнинг келиб чиқиши, уруғларнинг шаклланиши, Жанубдаги ўтроқ деҳқончилик маданияти билан Шимолдаги кўчманчи дашт маданияти ўртасидаги ўзаро алоқалар,
ўзбекларнинг келиб чиқишида Олтой-Турон ва Ҳинду Европа халқларининг ўзаро ҳиссасини (син-тез) аниқлаш.
Г. Археологик ёдгорликларни қидириб топиш, паспортлаштириш, карталаштириш, таъмирлаш, сақлаш ва қўриқлаш, палеоботаника, палеоэкология, палеоэкономикаяяяяяяяяяя, палеозоология, палеоботаника, қадимги ирригация каби фанларнинг ютуқларидан фойдаланиб ва қадимги деҳқончилик маданияти
тарихидан кенг фойдаланиб археологик ёдгорликлар мажмуасини ва Ўзбекистон археологиясининг умумлашган мукаммал манзарасини яратишЮқорида тилга олинган барча илмий муаммолар ҳозирда институтимиз олимлари тадқиқ қилаётган 4 асосий илмий-тадқиқотлар мавзуларида ўз аксини топган бўлиб, улар қуйидагилардир:
1. Ўзбекистоннинг қадимги тош асри илдизлари ва атроф муҳит.
2. Ўзбекистоннинг қадимги ва ўрта асрлардаги давлатчилиги, моддий-маданияти ва мафкура-
вий ҳаёти (археология манбалари асосида).
3. Ўзбекистоннинг ўрта аср давлатчилиги ва цивилизацияси археология манбалари асосида.
4. Қадимги ҳунармандчилик маҳсулотларини физик, химик, археологик тадқиқотлар асосида
ўрганиш ва археология обидаларида кимёвий консервациялаш усулларини тадбиқ қилиш.
Ўзбекистон археологияси сўнгги чорак аср мобайнида улкан ашёвий далиллар заҳирасини тўплашга эришдики, булар ўзбек халқининг келиб чиқиши тарихини бор бўйи - басти, янги қирралари билан янгидан ёритиш имконини беради.
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 июлдаги қарорида тарихчиларимиз олдига қўйган муҳим вазифалардан келиб чиқиб ва мустақил, озод давлатимиз концепцияси асосида ўзбек археологияси қуйидаги долзарб ва муҳим илмий йўналишларни белгилайди.
ЎЗБЕК ДАВЛАТЧИЛИГИ ВА ЦИВИЛИЗАЦИЯСИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ, ШАКЛЛАНИШИ ҲАМДА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ.
(ҚАДИМГИ ДАВРЛАРДАН ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИГАЧА)
Ўзбек цивилизацияси ва давлатчилиги ўз тараққиёти давомида қўйидаги босқичларни боширдан кечирган:
Биринчи босқич. Бу босқичда, эрамиздан олдинги II-I минг йилликлардаги, илк темир ва бронза даврларида Амударё, Зарафшон, Қашқадарё хавзаларида ҳамда Шерободдарё ва Оқдарёнинг кичик воҳачаларида ўтроқ деҳқончилик маданияти, илк шаҳарлар, дастлабки маданий воҳалар ва қадимги Миср шаҳарлари, Месопотамия ва Майядаги шаҳар давлатларга ўхшаш давлатлар пайдо бўлади.
Иккинчи босқич. Эрамиздан олдинги VIII-VII асрларда қадимги Шарқнинг Мидия давлатига ўхшаш «Катта Хоразм», «Бақтрия подшолиги» ва «Гава Сўғди» каби йирик, шаклланган сиёсий дав- латларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши билан характерланади.
Тарихий ва археологик манбалар буни тасдиқлайди. Замонавий Ўзбекистон территориясида бу даврга оид маданий ўчоқларни археологларимиз Фарғона водийсидан (Чуст маданияти), Сўғдиёнадан (Кўктепа, Сангиртепа. Узунқир ва бошқалар), Бақтриядан (Джарқутон, Моллалитепа, Кучуктепа ва бошқалар). Чочдан (Бурганлик маданияти), Ҳоразмдан (Гяурқалъа, Қуюсой) топиб ўрганганлар.
Юқоридаги тилга олинган илк шаҳар маданияти ўчоқларини Овестода келтирилган жамиятлар билан таққослаш мумкин.
Учинчи босқич. Бу босқичда ўзбек давлатчилиги ўз сиёсий ва иқтисодий мустаққиллигини йўқотиб унинг ҳудудлари эрамиздан олдинги VI асрда аҳомонийлар, сўнгра эрамиздан олдинги IV асрларда Александр Македонский давлати каби йирик, империяларнинг маъмурий бўлакларидан би-рига айланади.
Туртинчи босқич: ўзбек давлатчилиги Селевкийлар империясининг қарамлигидан озод бўлиб, эрамиздан олдинги III-II асрларда Юнон-Бақтрия подшолиги пайдо бўлганлиги билан характерланади.
Бу даврда тарих саҳнасида Хоразм, Давон, Қушон империялари ҳамда Кангюй конференциялари пайдо бўлади. Воҳа урбанистик ва кўчманчилик шаклларини ўзида жамлаган, Марказий Осиё типи-даги давлатлар пайдо бўлади. Воҳа - урбанистик типидаги давлатларда доимий суғориш тармоқлари асосида ирригация ва деҳқончилик тараққий этган бўлса, кўчманчилик шаклидаги давлатларда эса
кўпроқ давлатчиликда ҳарбий-маъмуриятчилик элементлари кучайганлигини кузатамиз. Йирик империялар тарқалиб кетганидан сўнг ҳам давлатчиликнинг иккинчи типи кейинги асрларда анча узоқ яшаганлигини кўрамиз. Юнон-Бақтрия, Қушон, Кангюй давлатларини инқирозидан сўнг, эфталитлар, сосонийлар, Турк ҳоқонлиги ва Араб халифалигига қарам бўлган бир қанча майда вассал ҳукмдорликлар пайдо бўлади.
Бешинчи босқич эрамизнинг III-VII асрларида хионийлар, кидаритлар, эфталитлар ва турк ҳоқонлари сулолаларининг пайдо бўлиши ўзбек давлатчилигининг ривожланиши билан характерла-нади.
Айнан бу даврда йирик антик давлатлар ҳимоясида қитъалараро ўтувчи савдо-карвон йўли Буюк Ипак йўли шаклланади. Бу йўлнинг таъсирида ички ва ташқи савдо кўчаяди, транзит ва маҳаллий савдо йўллари пайдо бўлади, шаҳарларнинг таркибий қисмида ўзгаришлар содир бўлади. Сўғд ҳомийлигида Хоразм, Уструшона, Чоч, Фарғона ва Тоҳаристон Ҳукумдорликлари Иттифоқи пайдо бўлади. Эфталитлар ва турк ҳоқонлиги давлатларида деҳқончилик, чорвачилик цивилизациясининг шарқона қиммати пайдо бўлади. Ягона маданият шаклланади. Ўзбекистон халқларининг Марказий Осиё цивилизациясига қўшган салмоқли улуши яққол кўзга ташланади. Ипак йўли орқали товарлар, ғоялар, илм-фан, санъат ва маданиятнинг ҳаракатлануви туфайли давлат цивилизацияси жаҳон циви-лизацияси томон ўсиб боради.
Олтинчи босқич. VII-VIII асрларда Ўзбекистон ҳудудлари араб халифалиги таркибига кириши ва мустақилликни йўқотиши билан характерланади. Арабларга қарши курашда турклар бош аҳамият касб этадилар. Бу босқичда турклар барча жиҳатларда ўз қобилиятларини намойиш этадилар. Тарихий манбалар, VIII-IX асрларда туркларнинг катта ҳарбий қобилиятлари, давлат бошқаришдаги маҳоратларини исботлайди. Сомонийлар давлат бошқарув аппаратида ва ҳарбий институтларида туркларнинг роли кўчайганлиги кўринади.
Еттинчи босқич. Х-ХIII асрларда Сомонийлар, Қорахонийлар ва Хоразмшоҳларнинг мустақил давлатларининг пайдо бўлиши, ҳукмронлик қилиши билан характерланади.
Қорахонийлар ҳоқонлиги, Ануштегинлар - хоразмшоҳлар давлатлари ўзбек давлатчилигининг янги босқичлари. Цивилизациянинг асосий кўриниши ҳисобланган шаҳарлар бу даврда гуркираб ривожланади.
Пойтахт шаҳарлар, Бухоро, Самарқанд ва Урганч моддий ва маънавий маданиятнинг марказларига айланади. Бу даврда Самарқанд, Шош, Бухоронинг кумуш тангаларини Шарқий ва Шимолий Европага кириб келиши кучаяди яъни улар қитъалараро савдо-карвон йўлида асосий хорижий товарга айланади.
Бу даврда ўзбек халқининг маданияти ҳар томонлама ривожланиб бу Самарқанд, Шош, Фарғона, Уструшона, Чағониён кулоллари, мисгарлари, заргарлари, кандакорларининг юксак сифатли маҳсулотларида ўз аксини топади.
Саккизинчи босқич. Мовороуннаҳрга мўғуллар босқини ва унинг ўз мустақиллигини йўқотиб, XIII-XIV асрларда Чиғатой давлати таркибига кирганлиги билан характерланади. XIII асрнинг бошида Марказий Осиё Чингизхон томонидан истило қилинади. Мўғулларга қарши йирик турк давлат арбоблари ва лашкарбошилари эрк жангига кўтариладилар. Муҳаммад Инолчиқ (Ўтрор), Темур Малик (Хўжанд), Жалолиддин Мангубердилар мўғулларга қақшатғич зарбалар бера- дилар.
Бу даврда йирик шаҳарлар инқирозга учрайди, аҳолининг катта қисми қириб ташланади ва омон қолганлари қулликка маҳкум этилади, бунинг натижасида Марказий Осиёнинг иқтисоди, маданияти ва тараққиёти бир неча аср орқага сурилади.
Тўққизинчи босқич. Бу босқичда Марказий Осиёнинг ўрта аср цивилизацияси ва давлатчилигининг энг юксак чўққиси сифатида - Амир Темур ва темурийларнинг марказлашган мустақил давлати юзага келади, ўзбек давлатчилиги энг юксак тараққиётга кўтарилади.
Соҳибқирон Амир Темурнинг мўғуллар истибдодига қарши олиб борган озодлик курашлари ва бунинг натижасида мўғул босқичларидан халос бўлиш туфайли Марказий Осиёда мустақил давлат юзага келди. Амир Темур давлти Хитой, Ҳиндистон ва Араб мамлакатлари билан урнатган маданий, иқтисодий ва илмий алоқалар туфайли Мовороуннаҳрда меъморчилик, санъат-маданият, ҳунармандчилик ривожланди. Темурийлар Ренессанси даврида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби улуғ шо-ир, ёзувчиларнинг хизматлари туфайли ўзбек адабий тили ривожланди, янги поғоналарга кўтарилди.
Самарқанд дунёвий империянинг шоҳона пойтахтига айланди. Шоҳ, олим Мирзо Улуғбек даврида, айниқса Мовароуннаҳр илм-фани, моддий ва маънавий маданияти янги қирралар билан бойиди. Марказий Осиёнинг йирик шаҳарлари Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Термиз, Хева XIV-XV асрларда қадимги Шарқнинг энг гўзал, обод, юксак маданиятли шаҳарлари сирасига киради.
Бу даврда моддий маданиятда ҳам катта узгаришлар юз берди. Масалан, кулолчиликда темурийлар давригагина хос стил-ранг баранг гуллар билан безатилган идиш товоқлар ясалиши кенг йўлга қўйилади.
Археологик ва тарихий манбаларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, ўзбек халқининг энг қадимги даврлардан тортиб то ҳозирги кунларгача босиб ўтган тарихий йўли, умуминсоний қадриятлар ва давлатчиликни бунёд қилиш борасидаги бунёдкорлик ишларида қадимги Шарқнинг маданиятли халқлари билан яқин ҳамкорликда, қўшничиликда, мулоқотда бўлганлар. Бунинг натижасида аждодларимиз цивилизация ва давлатчилик борасида эришган кўпгина ютуқлар бугун умуминсоний қадриятларнинг олтин фондига айлангандир.
Ўзбек археологиясининг бугунги кундаги бош мақсади, халқимизнинг ўтмиши ҳақида ҳаққоний манзарани яратиш, уни энг қадимги давлатлардан то темурийлар давригача бўлган бой тарихини жаҳон тарихидан ажратмаган, қарама-қарши қўймаган ҳолда ўрганиш, Шарқ билан Fарб ўртасидаги мулоқотларга катта ҳизмат қилган ўзбек халқининг жаҳон маданияти хазинасига қўшган ҳиссасини кўрсатиш ва Марказий Осиё халқлари маданияти, давлатчилигини шаклланишида аждодларимизнинг хизматларини аниқлашдан иборатдир.
Ўзбекистон археологиясини ривожлантириш концепцияси Республикамизнинг гуллаб - яшнаши-га, уни халқаро майдонда обру-эътиборини ошишига, миллатнинг тарихий ва маънавий онгини ўсишига, озод ватанимизнинг озод фуқаросини ҳар томонлама етук, ватанпарвар, баркамол, халқпарвар қилиб тарбиялашга хизмат қилади...__Ўзбекистон археологияси фанида узоқ йиллар мобайнида ўтказилган фундамен- тал тадқиқотлар натижаларини том маънода ўзбек халқи тарихи билан боғлаш мам- лакатимиз мустақилликка эришган дастлабки йиллардан бошланди.
Мустақилликнинг дастлабки даврларидан бошлаб халқимизнинг қадим ўтмиши,шонли тарихи, аждодларимиздан қолган нодир маданий меросни илмий ўрганиш, уни асраш бўйича янгича ёндашув, талаб ва вазифалар давлат миқёсида кун тарти-бига қўйилди. Айниқса, Ўзбекистон Президенти И.А. Каримовнинг 1998 йилда рес-публикамизнинг бир гурух етакчи тарихчи, археологлари билан ўтказган учрашувива ушбу учрашув натижаси ўлароқ, Республика Вазирлар Маҳкамасининг “ЎзР ФАТарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” чиққан қарориистиқболда, тарихчи, археологлар томонидан ўтказиладиган тадқиқотларнинг дас-тури амали бўлиб хизмат қилди. Мазкур қарорнинг қадимги тарих, хусусан архео-логияга оид бандларидаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда, Археология институ-тида “Ўзбекистонда Археология фанини ривожлантириш концепцияси” ишлаб
чиқилди. Икки бўлимдан иборат ушбу концепциянинг I қисмидаги Ўзбекистоннингжаҳон цивилизацияси тизимидаги аҳамиятли ўрни, дунё тамаддунига қўшган улканҳиссаси, эришилган археологик кашфиётлар орқали асосланган. Шунингдек, мазкур қисмда Ўзбекистон археологиясининг келгусидаги истиқболли вазифалари белги-ланган. Концепциянинг II қисмида қадимги даврлардан темурийлар давригача ўзбек давлатчилиги ва цивилизациясининг пайдо бўлиши, шаклланиши ҳамда ривожланиш босқичларининг асосий хусусиятлари, даврий чегаралари, тараққиёт ва инқироз даврлари, уларни ўрганишнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган.
Концепция яратилган кундан бошлаб ўзбек археологиясининг бугунги кундаги бош мақсади, халқимизнинг ўтмиши ҳақидаги ҳаққоний манзарани яратиш, унинг энг қадимги даврлардан темурийлар замонигача бўлган бой тарихини жаҳон тарихидан ажратмаган, унга қарама-қарши қўймаган ҳолда ўрганиш, Шарқ билан Ғарб ўртасидаги мулоқотларга катта хизмат қилган ўзбек халқининг жаҳон маданияти хазинасига қўшган ҳиссасини кўрсатиш ва Марказий Осиё халқлари маданияти, давлатчилигини шаклланишида аждодларимизнинг хизматларини аниқлашдан ибо- рат бўлди (Ширинов, 2001, 11 б.). Бунинг натижасида, ўзбек давлатчилигининг пай- до бўлиши илдизлари, ривожланиш босқичлари ва тараққиёти даражасига доир илмий тадқиқотлар амалга оширилиб салмоқли ютуқларга эришилди.
Мустақиллик йилларида ниҳоятда фаоллашган тадқиқотлар кўлами ва уларнингилмий самараси туфайли, Ўзбекистон археологияси дунё илм-фани даражасигакўтарилди. Бундай натижа эса, ўз навбатида, Ўзбекистон археологияси учун дунё-даги етакчи археология марказлари билан илмий ҳамкорлик ўрнатишга, тенг асосдахалқаро шартномалар тузишга замин яратди. Айни пайтда, Ўзбекистон ҳудудида -Австралия, АҚШ, Германия, Италия, Испания, Польша, Россия, Франция, Япониякаби давлатларнинг археолог олимлари билан ҳамкорликда, халқаро миқёсда, ар-
хеологик тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон археологияси ҳозирги пайтда миллат манфаати, унинг маданий –маънавий ҳаёти, мустақиллик ғоялари талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолдафаолият юритмоқда, фанга хизмат қилмоқда. Белгили таваллуд ёшлари нишонлан-ган Аҳмад ал–Фарғоний, имом Мотурудий, имом ал–Бухорий, БурҳониддинМарғиноний, соҳибқирон Амир Темур, Мирзо Улуғбек каби улуғ салафларимиз-нинг илмий мероси, улар яшаб ўтган давр маданияти тараққиётини ўрганишда,Самарқанд, Бухоро, Қарши, Шаҳрисабз, Хива, Термиз, Тошкент, Марғилон сингариқадимий шаҳарларимизнинг муборак тарихий саналарини расман аниқлашда, ўзбекархеологиясининг хизматлари беқиёс бўлди. Ушбу юбилей тантаналарини БМТнинг махсус бўлими ЮНЕСКО шафелиги остида ўтказилиши, сўнгги деярли 20 йилдавомида мамлакатимизда олиб борилган археология фани изланишларинингнақадар серқирра ва сермаҳсул бўлганлигидан далолат берди. Бунга қадим тарихи-__ мизни ҳар томонлама, чуқур ўрганиш учун давлатимиз ва юртбошимиз томониданкўрсатилаётган ғамхўрлик, яратилган шарт-шароитлар асосий тамал тошибўлганлигини ва ана шу омиллар сабабли Ўзбекистон археологияси ривожланибдунёга танилганлигини алоҳида таъкидлашга бурчлимиз. Зеро, юртбошимизтаъкидлаганларидек, “...мана шу муътабар юртимиздаги ер ости хазиналаридан,асрлар давомида сукутга чўмиб ётган шаҳристонлардан топилган археологик ашё-лар, ноёб тасвирлар ва ҳали очилмаган, ўз сирларини пинҳон сақлаб келаётган чўлубиёбонлар, ҳеч шубҳасиз, бугун биз яшаётган тупроқда қадим-қадим замонларданбошлаб буюк маданият ва санъат ривожланганини тасдиқлайди”.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling