Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари


Марказий Осиёнинг бронза даври ёдгорлиги


Download 0.52 Mb.
bet14/49
Sana21.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1219099
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   49
Bog'liq
JAVOB

23.Марказий Осиёнинг бронза даври ёдгорлиги
Урта Осиё бронза даври археологиясини ўрганишда С. П; Толстов, В. М. Массон, А. Н. Бернштам, Я. Ғ. Ғуломов, Б. А. Латвийский, М. А. Итина, А. А. Марушченко, В. И. Сарианиди, А. А. Асқаров, А. И. Тереножкин, А. М. Мандельштам, Ю. А. Зад-непровский ва бошқалар асарлари катта аҳамиятга эгадир.
Жанубий Туркманистон маданияти. Археологии маълумот-ларга қараганда, Туркманистон бронза даври маданияти икки хронологик босқичга бўлинади. Булардан биринчиси Номозгоҳ IV—V илк ва ривожланган бронза даври бўлиб, милоддан ав-валги III мингйилликнинг ўрталари — II мингйилликнинг би-ринчи ярмига мансубдир. Иккинчиси Номозгоҳ VI сўнгги бронза даври бўлиб, милоддан аввалги II мингйилликнинг иккинчи яр-мига оиддир.
Номозгоҳ IV—V даври ёдгорликлари ғарбда Қизил Арват шаҳридан бошлаб, шарқда Тажан дарёси ва Қуйи Мурғоб бўй-ларигача тарқалади. Қадимий қишлоқларда катта уруғ жамоа-лари яшаган бўлиши мумкин. Кенг даражада тёкширилган ма-конлардан Номозгоҳтепа, Ановтепа, Оқтепа, Олтинтепа, Тек-кемтепа, Гонуртепа ва Тоғолоқтепа машҳурдир.
Номозгоҳтепа майдони 70 гектар жойдан иборат бўлиб, ёд-горликнинг маданий қатлами 34 метрдир. Қишлоқда аҳоли ми-лодан аввалги IV мингйилликдан II мингйилликнинг охирлари-гача яшаган. Тепаликда кўп хонали биноларнинг қолдиқлари қазиб очилди. Уйларнинг деворлари хом ғиштдан терилган бў-либ, ҳар бир иншоот ёнида кичик ҳовли бўлган. Хоналарнинг купи тўғри бурчак шаклида қурилган. Улар ичида супалар ва ўчоқлар бўлган, деворларда токчалар ўрнатилган.

Олтинтепа майдони 30 гектар бўлган. Едгорликда кўп хонали уйлар топиб текширилди. Археологлар фикрича, бундай уй-


ларда катта патриархал оила жамоалари яшаган. Уиларнинг майдонлари 50—70—100 м2 келади. Улар тўғри бурчакли уй-жой ва рўзғор-хўжалик хоналаридан иборатдир. Турар жой-ларнинг марказий ёки бурчак қисмида пахсадан ўчоқ қурилган.
Археологлар Олтинтепа ёдгорлигини қазиш натижасида пахсадан ва хом риштдан ишланган зинапояли минора — ибодатхо-нани очганлар (унинг номи — зиккурат). Зиккуратлар Иккидарё оралиғида Урук даврида пайдо бўлган. Олтинтепа иншооти катта тўрт зинапояли бинога ўхшайди (пойдевори 55 метр, баланд-лиги 12 метр). Зиккуратнинг ёнида бир неча хона қазиб очилди, уларнинг бирида муқаддас ўчоқ бўлиб, унда муқаддас олов ён-ган. Яна бир хонанинг ичидан қабрлар топилган. Археологлар фикрича, қабрларга зиккурат — ибодатхонанинг хизматчилари кўмилган
Жанубий Узбекистон (Сурхондарё) муқим ўтроқлик ўчоқла-ридан бири ҳисобланади. Бронза даври ёдгорликлари қадимги суғорма районлар—Улонбулоқсой, Шеробод, Бандихон ва Мир-шодида топиб текширилган. Қадимги деҳқонлар атрофи девор-лар билан ўралган қишлоқларда яшаганлар. Бронза даври ахолией сойлар бўйларига тарқалиб, суғорма деҳқончиликда уларнннг сувларидан фойдаланганлар. Маҳаллий суғориш таж-рибасида сойлардан канал ва ариқ чиқариш катта аҳамиятга эга бўлган.
Сурхондарё иссиқ иқлимли ўлка бўлиб, шимол, шимоли-ғарб ва шарқда Ҳисор, Қўҳитоғ, Боботоғ, жанубда Амударё билан чегараланган. Қадимги суғориш ерлари тоғ тизмаларига яқин жойлашган. 1968 йилда Гермиздан 70 км шимоли-ғарбдагн Со-поллитепа топиб текширилди
Узбекистон территориясида бронза даврида асосан чорвачи-лик ва деҳқончилик билан шуғулланган қабилаларнинг моддий маданият ёдгорликлари Хоразмда топиб текширилган. Бу ма-даният Тозабоғёб маданияти номи билан машҳур (дастлабки ёдгорликлар Тозабоғёб канали атрофида топилгани учун). Бу даврга мансуб сопол буюмлар Қозоғистон ва Сибирь чўл район-ларидаги сополларга анча ўхшаб кетади. «Пекин Тозабоғёб маданияти ўзига хос хусусиятлари билан Шарқий Европадаги чорвадорлар яратган ёғочбанд маданиятидан, Қозоғистон ва Сибирдаги Андроново маданиятидан ҳам фарқ қилади. Бунга сабаб тозабоғёбликлар орасида деҳқончилик кенг тарқалган.
Қават 3 маконидан бронзадан қуроллар ясаш устахонасининг излари топилган (қолиплар, руда парчалари, қуролларнинг си-ниқлари). Кўкча 3 макони атрофида қадимий мозорлар ҳам қа-зиб очилган. Қабрлардаги ўликлар букчайтириб, бошлари ғарб-га қаратиб қўйилган. Скелетларнинг бош суяги ёнидан идишлар ва бронзадан ишланган зеб-зийнат буюмлари топилган.
Тозабоғёб маданиятига мансуб бронза даври маконлари Амударёнинг Оқчадарё дельтасида жойлашган. Ҳозирги кунга-ча 50 та қадимги макон текширилган. Улар ярим ертўлали уй-жойлардан иборат бўлиб, атрофида каналлар ва қадимги суғо-риш майдонлари топилган.
Замонбобо кўли яқинида қадимги қабристон ва макон топи-либ текширилган. Замонбобо қабристонида 45данортиқ қадимги мозор қолдиқлари қазиб ўрганилди. Қабристоннинг 8 та қабри-да жуфт ва 28 та қабрида якка скелетлар топилди. Яна иккита қабрда катта одамлар скелети билан бирга бола скелети борли-ги маълум бўлди. Қабрлар оддий чуқурлардан ва катакомбали қабрлардан иборатдир. Жасадлар букчайтирилган ҳолда бир томонга ёнбошлатиб кўмилган.
Эркаклар қабрларидан олинган топилмалар орасида кўпроқ сопол идишлар, чақмоқтошдан ишланган ўқ учлари ва найза пойконлари, пичоқсимон пластинкалар учрайди. Аёллар қабр-ларидан қимматбаҳо тошлардан (ложувард, феруза, сердолик) ясалган турли шаклдаги мунчоқлар ва маржонлар, мис кўзгу-лар, аёл ҳайкалчаси ва бошқалар топилди.
Замонбобо маконида ярим ертўла чайла-уй қолдиқлари қа-зиб очилди. Турар жойнинузунлиги 23,5 м, эни 9 м, чуқурлиги 1 м, умумий катталиги 170 м2. Макон майдонидан ўчоқ ўрин-лари, ҳайвонлар суяклари, меҳнат қуроллари ва уй-рўзғор ас-бобларининг синиқлад>и топилди. Ярим ертўла яқинида сопол идишлар, хумдонча қолдиқлари ҳам

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling