Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари


Download 0.52 Mb.
bet16/49
Sana21.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1219099
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   49
Bog'liq
JAVOB

КАЛТАМИНОР МАДАНИЯТИ -Ўзбекистонда неолит даврига оид би- ринчи топилган археологик маданият (мил. ав. 7—3-минг йиллик). Калтаминор кўли ёнидан топилган. 1939—40 ва 1945 й.лар Хоразм археология-этнография экспедицияси текширган. К.м. Амударё- нинг қад. Оқчадарё дельтаси, Қизилқум, Юқори Ўзбой, Моҳондарё, Оролнинг шим.-шарқий бўйларида, Қозоғистон ва шарқий Каспий, яъни Балхан ва Манқишлоқ ҳудудларигача тарқалган. Албатта, бу жуда катта ҳудудда ягона бир оилага оид одамлар яшаган эмас, бу ерларда бир-бирига яқин бўлган қабилалар яшаган дейиш тўғри бўлади. Яқинлик, асосан, тош қуролларда яхши кўринади. Тош қуролларни, ясаш техникаси ва унинг типларида ўхшашлик фарқлар эса сопол идишларда, яъни унинг безакларида — безак буюмларда, тақинчоқларда кўринади. Асосий қуролларининг ўхшашлиги ва фарқларини сақлаб қолган қуроллар — шу воҳаларда бир- бирига ўхшаш, бир хил турмуш тар- зига эга бўлган уруғлар бўлганлигини кўрсатади. Булар Оқчадарё, қуйи Зараф- шон, Лавлакон, юқори Ўзбой, Устюрт гуруҳларидан иборат. Шу ҳудудларда ящаган неолит одамлари 7—3-минг йилликда яшаб овчилик, темирчилик ва балиқчилик б-н тирикчилик ўтказишган. Овчилик§Cъю_, теримчилик ва балиқчилик б-н боғлиқ қуролларни ишлаш техникаси не- олит даврида энг чўққига чиққан давр ҳисобланади. Қирғичлар, кесувчи, те- шувчи қуроллар, ўқ-ёйлар, камон ўқлари ва шунга ўхшаш қуролларни ясаш энг та- комиллашган давр ҳисобланади. Микро- лит қуролларининг пайдо бўлиши, суяк-
дан ва ёғочдан яна ҳам такомиллашган қуроллар ясаш имкониятини берган. Ар- хеологлар, асосан, шу микролитлар ва ўқ- ёйни ясалишига асосланиб неолит даври-
ни даврларга ажратганлар. К.м.ни ҳам 3 даврга бўлиб ўрганилган. К.м.нинг илк даври 7—5 минг йилликка тўғри келади. Бу даврга хос ёдгорликлар Зарафшон- нинг қуйи оқимида, Қизилқумнинг Лав- лакон ва Караката, жан.-шарқий Устюрт- да топилган ва ўрганилган. К.м.нинг ўрта даври 6—5-минг йилликка тўғри келади. Бу даврга оид манзилгоҳлар бутун Қизилқум ва унга яқин бўлган ҳудудлардан топилган. К.м.нинг охирги даври 4—3 минг йилликка тўғри келади.Бу даврга оид ёдгорликларга Қозоғистон ҳудудларидаги манзилгохлар киради. К.м. ни тавсифлаб бериш, уни даврлар- га ажратиш ҳам, асосан, сопол идиш- ларни ишлаш техникаси, унга безак беришга асосланган. Бутун К. м.га оид сопол идишлар қўлда ишланган бўлиб, безаклар, сопол идишлар ҳали лой- лигида ёғоч б-н чизиб, дарё ва денгиз тўлқинига, арча игналарига ўхшаш без- ак берилган, кейин оловда пиширил- ган. Идишларнинг шакли косасимон ёки қозонсимон бўлиб, илк даврига оид идишлар таги ясси бўлмасдан, қумга ботириб қўйишга мўлжалланган конус шаклида бўлган. Сопол идишни ихти- ро қилиниши К.м.га мансуб аҳолининг овқат пиширишини осонлаштирди. Энди қозоннинг тагига олов ёқиб пишириш имконияти туғилди. Одамлар чайлаларда яшаб, ўчоқлар қуриб ўчоқларда, сопол қозонларда овқат пишириб, идишларга қуйиб овқатланадиган бўлишди. Бу жуда катта ихтиро бўлиб, кишилик тарихида фақат неолит давридан бошлаб шундай яшаш имкониятига эга бўлдилар. Неолит даврида булардан ташқари тикувчилик, кемасозлик ҳам юксалди. К.м.га мансуб ахрли табиат яратган нарсани шундайли- гича қабул қилганлар. И.ч. иқтисодиётига ўта олмаганлар, яъни чорвачилик ёки деҳқончилик б-н шуғуллана олмаганлар. Ад.: Гулямов Я. Г., Исламов У., Аскаров А., Первобытная культура и возникнове- ние орошаемого земледелия в низовьях Зарафшана, Т., 1966; Виноградов А. В., Древние охотники и рыболовы Средне- азиатского междуречья, М., 1981; Тол-
стов С. П., Древний Хорезм, М., 1948
27.Сополли маданияти

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling