Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари
Download 0.52 Mb.
|
JAVOB
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЗАМОНБОБО МАДАНИЯТИ
- 29.Чуст маданияти асосий ёдгорликлари ва уларнинг келиб чиқиши муаммоси.
ЗАМОНБОБО — сўнгги жез даврига оид ўтроқ деҳқонлар манзилгоҳи ва қабристони (мил. ав. 2минг йиллик ўртаси). Бухоро воҳасининг ғарбидаги Замонбобо кўли ёқасидан топилган. 3. турар жойлари усти чайла қилиб берки- тилган ертўлалардан иборат бўлган. 45 та қабр очилган. Таги ясси ва думалоқ, без- аксиз сопол идишлар, жез буюмлар, пай-конлар, тош мунчоқлар, тош ўроқ парча- лари ва б. топилган. ЗАМОНБОБО МАДАНИЯТИ - Ўзбекистонда жез даври уруғ жамоаси маданияти (мил. ав. 2минг йилликнинг биринчи ярми). Бухоро вилояти Қоракўл тумани марказидан 15 км шим.ғарбда жойлашган Замонбобо (номи шундан) кўли соҳилидаги макон (майд. 170 м2) ва қабристон (44 қабр) ўрганилган. Қабристонда Я. Ғуломов (1950—51,1953—54), А. Аскаров (1961, 1964) ар- хеологик қазиш ишлари олиб борган. Қабилалар ярим ертўла, енгил чайлаларда яшаган. Ертўла ўтов шаклида, устунлари чуқурчаларга ўрнатилган, усти қамиш б-н ёпилган ва сомонли лой б-н сувалган. Ўчоқ ва дон сақланадиган ўралар девор яқинида бўлган. Қабрларда мурдалар якка, жуфт, айрим ҳолда учтадан (эркак, аёл, бола) ёнбошлатиб кўмилган. Қазилмаларда сопол синикла- ри, чақмоқтошдан ишланган қуроллар— япроқсимон пайконлар, пичоқсимон тош парчалар, сурма тошлар, жез ойна, пичоқ, куракчалар, лазурит, ақиқ, феру- за, сердолик, жилвир тошдан ишланган мунчоклар, олтин маржон топилган. Со- пол идиш (таги текис ва думалоқ хум, хумча, тўғри бурчакли сувдон, товоқча) лар нақшсиз бўлиб, асосан, қўлда, ай- римлари чархда ясалган. Уларнинг деяр- ли барчаси юпқа, жарангдор, баъзилари қизил ангоб б-н бўялган. Чақмоқтошдан ишланган қадама ўроқлар, ёрғучоқ бўлаклари, ҳовонча дасталар ва кўмирга айланган буғдой, арпа донлари, си- гир, қўй, эчки суякларининг топили-
ши, 3. м. даврида қабилалар ибтидоий деҳқончилик ва ўтроқ чорвачилик б-н шуғулланганлигидан далолат беради. Ҳосилдорлик маъбудасининг кичик сопол ҳайкалчасига мўлкўлчилик рамзи сифатида эътиқод қилинган бўлса керак. Бадахшон тошидан ишланган мунчоқ, Жан. Туркманистондаги қабилаларнинг сопол идиш ва б. буюмлари 3. м. қабилаларининг қўшни қабилалар б-н иқтисодий ҳамда Одамлар яшаган турар жой. Замонбобо маданияти: 1 — пайкон; 2 — қадама ўроқ; 3—4 — суяк бигиз-лар; 5 — тош ўзак; 6—7 — пичоқсимон ттластинкалар; 8 — тўғноғич боши; 9 — урчуқбош; 10 — куракча; 11 — 18 — тош мунчоқпар; 19 — маъ19 буда танаси; 20 — сопол синиқлари. Маданий алоқада бўлганлигини кўрсатади. Бу рнда неолит даврида Калтаминор маданиятига мансуб қабилалар яшаганлиги ҳам аниқланди. Кейинчалик 3. м. ўрнида Андроново ма- данияти тарқалган. Ад.Гулямов Я. Г., Исламов У., Асқаров А. А., Первобытная культура и возникно- вение орашаемого земледелия в низовьях Зарафшана, Т., 1966 29.Чуст маданияти асосий ёдгорликлари ва уларнинг келиб чиқиши муаммоси. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling