Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари


ДАЛВАРЗИНТЕПА- ИЛК КУШОНЛАР ПОЙТАХТИ ДАЛВАРЗИНТЕПА


Download 0.52 Mb.
bet21/49
Sana21.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1219099
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   49
Bog'liq
JAVOB

ДАЛВАРЗИНТЕПА- ИЛК КУШОНЛАР ПОЙТАХТИ ДАЛВАРЗИНТЕПА — қад. шаҳар
харобаси. Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани маркази — Шўрчи ш.дан 10 км шим.-шаркда жойлашган. Майд. 47 га. Д. 2 қисмдан: қудратли мудофаа девори (қалинлиги 10 м.гача) б-н ўраб олин- ган шоҳ сарой қалъаси ва шаҳарнинг ўзидан иборат. Шаҳар ҳам мудофаанинг истеҳкомли тизимига эга бўлиб, бу ерда аслзодалар, ҳунармандлар, кулоллар, савдогарлар ва руҳонийлар истиқомат қилишган. Ўзбекистон санъатшунослик илмий тадқиқот ин-тининг санъатшунос- лик экспедицияси Д.да 1962 й. дастлабки текширув ишларини ва 1967 й.дан буён мунтазам археологик қидирув ишлари- ни олиб боради. Душанба ш.да «Кушон- лар даврида Марказий Осиё» мавзуида ўтган халқаро симпозиуми (1968) да экспедиция топилмалари (ҳайкаллар, кулолчилик буюмлари, шаҳар мудофаа иншоотларини ўрганиш натижалари ва ҳ.к.) асосида Кушон подшолигининг дастлабки пойтахти Д.ўрнида бўлган, деган фараз олдинга сурилган эди. Мил. ав. 2-а. охири —1-а.ларда ҳоз. Д. ўрнида кичик манзилгоҳ пайдо бўлган. Ку- шон подшоларидан Канишка давридаД. шаҳар сифатида шаклланган. Мил. ав. 1-а. охири — мил. бошларида Шим. Бақтрия ҳудудида Д.дан бошқа бунча- лик йирик шаҳар манбаларда қайд этил- маган. Шаҳар ҳудудида уни бир қанча маҳаллаларга ажратган шоҳкўчалар, шу- нингдек, торкўчалар бўлган. Кенглиги 12 м.га яқин шоҳ кўчалардан бири бадавлат фуқароларнинг уйларидан иккитасига (дала белгиси: ДТ-5 ва ДТ-6) бориб така- лади. 1972 й. экспедиция шу уйларнинг биридан вазни салкам 36 кг чамаси кела- диган олтин безаклардан ва ёмбиларданиборат ноёб хазинани ва фил суягидан ишланган, дунёда энг қад. бўлган шах- мат доналарини топди (қ. Далварзинте- па хазинаси). Бадавлат фуқароларнинг маҳалласидан ташқари шаҳарда, аркка (қўрғонга) яқин ерда ҳунармандлар ва кулолларнинг уйлари жойлашган. Шу ерда кўп хонали уй, кулолчилик буюм- ларини қуритиш май-дончаси ва 11 хум- дон очилди. Қад. шаробпазлар яшаб,ишлаган уйлар ва мусалласхоналаршаҳарнинг қарши томонида жойлашган. Д.нинг шим.-ғарбий қисмидан Кушон маъбудаларидан бирига бағишланганибодатхона топилган. Шаҳар девори ташқарисида эса будда ибодатхонаси ва аслзодалар дафн этилган дахма топил-
ди. Асосий шоҳкўчалардан бири ўтган шаҳар марказида будда мажмуаси — улуғвор ҳайкаллари бўлган ибодатхо- на қад кўтарган (дала белгиси: ДТ-25). Мил. 3-а. охири — 4-а. бошларида Ку- шон подшолиги эфталийлар томонидан забт этилгандан кейин Д. вайрон кили-ниб ҳаёт фақат унинг бир қисмидагина (ҳоз. қалъа (ҳисор) шоҳ саройи ўрнида) сақланиб келган. Араблар истилосидан сўнг шаҳар батамом вайрон килиниб, ҳаёт Д.дан 10 км чамаси шарқца, Будрочтепа ўрнига кўчган. 1989 й. Д.ни ўрганишда янги босқич бўлди — Ўзбекистан санъатшу- нослик экспедицияси б-н Япониянинг Токиодаги Сока ун-ти ва Кашихарада- ги Археология ин-тининг проф. Кюд- зо Като раҳбарлигидаги экспедицияси қамкорликда иш олиб боришмоқда. Марказий Осиё буддавийлик тарихини ўрганиш, буддавийлик персонажлари ико- нографияси, шақарсозлик жараёнининг ўзига хос жиҳатлари ва қонуниятлари, давлатчиликнинг шаклланиши, Буюк ипак йўли излари, Ку-шонлар даврида- ги диний эътиқодларнинг ўзаро таъсири ва улар Бақтрия-Тохаристон санъатида акс эттирилиши япон ва ўзбек олимлари олдидаги энг долзарб илмий муаммолар
қаторида туради.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling