Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари


АФРОСИЁБ ДЕВОРИЙ РАСМ- ЛАРИ


Download 0.52 Mb.
bet29/49
Sana21.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1219099
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   49
Bog'liq
JAVOB

АФРОСИЁБ ДЕВОРИЙ РАСМ- ЛАРИ — Афросиёбда археологик қазилмалар натижасида топилган маҳобатли рангтасвирнинг ноёб наму- налари. Дастлабки намуналари археолог В. Вяткин томонидан очилган (1913). Кейинги қазишлар даври (1965—68)да ўзбек археологлари 30 га яқин сарой хонасини очишга муваффақ бўлганлар, бу хоналарнинг кўплари деворий расмлар, нақшлар б-н безатилган. Шулардан катта (11x11 м) ва кичик (7x7 м) хоналардаги расмлар бирмунча яхши сақланган. Хоналардан бирида эркак ва аёл арк олдида ўтирган ҳолда тасвирланган. Катта хона деворларига ишланган расмлар деталларга бойлиги, сақланиб қолган суғд ёзувлари б-н аҳамиятли. Хона деворла- рига ишланган расмларда тўй маросими, Суғд ҳукмдорининг хорижий давлатларнинг элчиларини қабул қилиши, бу элчиларнинг йўлдаги саргузаштлари, йиртқич ҳайвонлар б-н олишув, ов ман- заралари, афсонавий маҳлуқлар тасвирланган. Сақланиб қолган расмлар таҳлили ўрта аср маҳобатли тасвирий санъатининг ғоявий бадиий йўналиши, рассомнинг иш усуллари ва воситала- ри ҳақида, тафсилотларга бой маиший саҳналар, этник кўринишлар ўша давр ҳақида фикр юритиш имконини беради. Рассом деворни 3 қисмга бўлиб, 2 четки қисмидан энсиз нақш ҳошияси ажратиб олган, асосий қисмга мавзули тасвир ишлаган, воқеаларни юқоридан кузата- ётгандай акс эттирган. Ад.р. ягона бир мазмунга бўйсундирилган: марказда суғд ҳукмдори Вархумон туради, анъаналарга кўра рассом уни бошқаларга нисбатан йирик кўринишда (бутун девор баланд- лигида, 5—6 м) тасвирлаб, ҳукмдорнинг буюклигини эътироф этади, унга абадийлик, қаҳрамонлик бахш этади. А.д.р. Ўрта Осиёда араблар истилосига қадар маҳобатли рангтасвирнинг ривожлан- ганлигини, Самарқанд унинг маркази бўлганлигини кўрсатади. Ад.: Пугаченкова Г. А., Ремпель Л. И., Очерки искусства Средней Азии, М., 1982.
АФРОСИЁБ КУЛОЛЛИГИ - Афросиёбда олиб борилган археологик қазилмалар натижасида топилган қад. ўзбек халқ амалий санъати намунала- ри. 9— 13-а.ларда Афросиёб кулоллари томонидан ишланган бежирим, нафис сирли идишлар Ислом дунёсида кенг тарқалган. Бу идишлар ўзининг моҳирона ишланганлиги, нақшларининг аниқ ва мазмундорлиги б-н ажралиб туради. Афросиёб кулоллари дастлаб араблар истилоси (8-а.) гача бўлган санъат анъаналарига асосланиб, 9—10-а.ларда кенг тарқалган фалсафий ғояларни турли рамзлар, араб алифбосида ёзилган эзгу ниятлар, халқ мақоллари, шунингдек кабутар, хўроз, бургут, от, йўлбарс, шер
тасвирлари, ов манзараси ҳамда ислимий гуллар ва гириқлар б-н ўз асарларида му-
жассам этганлар. Безакда асосий ўрин тутган куфий ёзувлар, айниқса чузиб ёзилган ҳарфлар б-н тик ёзилган «Алиф» ва «Лом»нинг уйгунлиги нақшнинг таъсирчанлигини оширган. Кейинги даврлар (11—13-алар) да А.к. даги без- аклар ўрнини умумлаштирилган қушлар тасвири, мазмундор араб сўзлари, му- раккаб гуллар, нақшлар олади. Бундам безаклар идишларнинг куркамлигинибурттириб кўрсатади. Бу услуб бизнинг давримизгача етиб келган. А.к.даги без-аклар буюм шаклига мослиги, ранглари- нинг ёрқинлиги ва нафислиги б-н киши диққатини ўзига жалб этади. Ад.: Пугаченкова Г. А., Ремпель Л. И., Очерки искусств

  1. Мингтепа ёдгорлиги (Андижон)


Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling