Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари


Download 0.52 Mb.
bet30/49
Sana21.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1219099
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   49
Bog'liq
JAVOB

МИНГТЕПА — кўҳна шаҳар харобаси (мил. ав. 3 — мил. 5-а.). Андижон вилояти, Марҳамат туманы марказига туташиб кетган ёдгорлик. Хитой ёзма манбаларидаги Эрши ш. б-н айнан деб тахмин этилади. 1940—50 й.ларда А. Н. Бернштам, Ю. А. Заднепровский, кейинчалик (90-й.ларда) Ўзбекистон ФА Археология ин-тининг Фаргона отряди (Б. Матбобоев) археологик текшириш ишлари олиб борган. М. ички ва ташки шаҳардан иборат бўлиб, мустаҳкам мудофаа деворлари б-н ўраб олинган. Ҳозир фақат ички шаҳарни (38 га) тўрт томондан қуршаган мудофаа девори сақланиб қолган. М.даги тепаликлар сони 52 та. Ички шаҳарнинг шим.-ғарб томонидаги марказий тепаликнинг маданий қатлами 10 м дан ортиқ. Энг қуйи қатлам мил. ав. 3—2-а.ларга оид. Тепаликдан 5 м қалинликдаги платформа (тагкурси) устида қурилган иншоот қолдиқлари чиққан. Мутахассислар фикрича, бу тепалик шаҳар арки бўлган. М. мудофаа деворининг ҳар 38—40 м масофасида
кузатув минораси ўрнатилиб, унинг уз. 18 м, эни 9 м, бал. 3—4 м га етган. Минора ўртасида шинаклар б-н таъминланган хона жойлашиб, унда сокчилар яшаган. Буржларни ўзаро туташтириб турган мудофаа деворининг қалинлиги қуйи қисмида 7 м, юқорида 4 м, бал. 4 м га етган. Девор ва бурж, асосан, яхши пиширилган пахса ва хом ғиштлардан ти-__ кланган. Девор ташқарисида хандақлар қазилган. Қадимда М. ўрнида бўлган Эрши ш.ни хитойликлар бир неча марта қамал қилиб, ишғол эта олмаганлар (қ.Эрши мудо-фааси).
Ад.: Бернштам А. Н., Историко-ар- хеологические очерки Тянь-Шана и Па- миро-Алая, М.— Л., 1952; Ўзбекистон давлатчилиги тарихи очерклари, Т., 2001.
40. Қанқа ёдгорлиги
мил. ав. 3-аср—мил. 12-аср бошига оид қадимий шаҳар харобаси. Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳудудида, Оҳангарон дарёсининг қадимий ўзани
чап соҳилида. Шоҳрухия археологик ёдгорлигидан тахм. 8 км шим.шарқда қадимий карвон йўли устида жойлашган. қадимий Хитой ёзма манбаларида Битан (Битян), ўрта асрларда Харашкат номлари билан юритилган. Қанғ давла- тининг пойтахти бўлган. Ўрта асрлар- да (9—11-асрлар) Харашкат шаҳри Чоч вилоятида Бинкат (Тошкент)дан кейин 2шаҳар ҳисобланган. Дастлаб, Турки- стон археология ҳаваскорлари тўгараги аъзоси Е.Т.Смирнов (1898), кейинчалик М.Е.Массон (1934 йил), сўнгра Мод- диймаданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш жамияти (Қ.Абдуллаев; 1969—72), 1974 йилдан Ўзбекистон ФА Археология институти томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда. Қ. тўғри тўртбурчак шаклида, умумий майд. 200 га бўлиб, бир неча қатор мудофаа девори ва хандақлар билан ўралган, арк 3 шаҳристон ва рабоддан иборат бўлган. Шаҳристон I нинг майд. 6,5 га, шим. қисмида арк (бал. 40 м) жойлашган. Унинг атрофи хандақ билан ўралган. Арк ва Шаҳристон I ни 3 томон- дан майд. 50 га дан ортиқроқ Шаҳристон II ўраб олган. Шаҳристонларга ташқаридан рабод (майд. 60 га) ёндошган. Мил. ав. 1 — мил. 1-асрларда шаҳар равнақ топган. Шаҳристонлар ва рабодда кўчакўйлар, майдонлар, ҳовуз ва оқар сув тармоқлари ҳамда пахса ва йирик хом ғиштлардан бино қилинган турар жой қолдиқлари сақланиб қолган. Қ.дан мил. 1—2-асрларда зарб этилган кумуш ва мис тангалар (жумладан, 4—11-аср- ларга оид тангалар хазинаси), олтин ва қимматбаҳо тошлардан ишланган тақинчоқлар, сопол ҳайкалчалар, остодон (оссуарий), сирланган ва сирсиз сопол идишлар, тош, суяк ва металлдан ишланган қурол ва асбоблар ҳамда деворий расм қолдиқлари топилган. Турли хилдаги бундай ашёвий топилмалар шубҳасиз,Қ.да оҳангарлик, кулолчилик, тикувчилик, суяк ўймакорлиги ривож топганидан далолат беради. 12-асрда Оҳангарон дарёси ўзанининг ўзгариши туфайли Қ. сувсиз қолиб, харобага айланган. Ад.: Массон М.Е., Ахенгеран: Археологотопографический очерк, Т., 1953; Абдуллаев К.А., Изистории городиша Кан- ка (1969—1972), История материальной культурн Узбекистана, Вьш. 12, Т., 1975;Буряков Ю.Ф., Қосимов М.Р., РостовцевО.М., Тошкент областининг археологик ёдгорликлари, Т., 1975.


  1. Download 0.52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling