Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари


Download 0.52 Mb.
bet31/49
Sana21.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1219099
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   49
Bog'liq
JAVOB

Шохрухия ёдгорлиги

БАНОКАТ, Шарқия, Шоҳрухия — Сирдарёнинг ўнг соҳилида, Оҳангарон
(Илоқ) дарёсининг Сирдарёга қўшилиш жойидаги карвон йўли ёқасида жойлашган қад. шаҳар харобаси (1 —18- а.лар). Б.ни ҳаваскор археолог Д. К. Зацепин (1876), Е. Т. Смирнов (1894, 1896) ўрганган. 1973 й.дан Шош-Илоқ экспедицияси (Ю. Ф. Буряков) текширади. Тадқиқотларга кўра, дастлаб (1-а.) унинг мудофаа девори бўлмай, атрофидаги дарё, шунингдек жарликлар табиий мудофаа воситаси ролини ўтаган, илк ўрта аср (5 — 6- а.)да буржли мустаҳкам мудофаа девори б-н ўралган. Б. ҳудуди 22 га бўлиб, арки тахм. 1 га ни эгаллаган. 12 — 13- а. бошларида кенгайган (140 га); у арк, 3 шаҳристон ва рабоддан иборат бўлган. Қазишмалар натижасида турли сопол буюмлар (нақшинкор кўза, коса, сирланган лаган ва б.), танга пул ва тақинчоқлар топилган. Б.да заргарлик, тўқимачилик, кулолчилик, шишасозлик ва б. ривожланган, мис, кумуш тангалар зарб этилган. Мўғуллар истилоси даврида (1220) Б. вайрон бўлган. 1392 й.да Амир Темур Б.ни қайта тиклаб, ўғли Шоҳрух шарафига Шоҳрухия деб атаган. 18-а. бошларида ўзаро урушлар натижасида вайрон бўлган. Б. харобасининг бир қисмини Сирдарё ювиб кетган.
Ад.: Б у р я к о в Ю. Ф., Генезис и этапы развития городской культуры
Ташкентского оазиса, Т., 198__

  1. Эски Термиз ёдгорлиги3

Археологик топилмалар, араб ва юнон манбаларида келтирилган маълумотлар Т.нинг Шарқдаги қад. шаҳарлардан бири эканлигидан далолат беради. Шаҳарнинг қулай географик ўрни, стратегик аҳамиятга молик жойда бўлганлиги, шарқни ғарб, жан.ни шимол билан боғловчи савдо чорраҳасида барпо этилиши, унинг тез суръатлар билан ривожланишига замин яратган. Буюк ипак йўлининт муҳим бир тармоғи ҳам Т. орқали ўтган.
Қад. Шарқ цивилизациясининг шак- лланишида Т.нинг ўзига хос ўрни бор. Кўхна Т.нинг қалъа қисмида олиб борилган археологик изланишлар натижалари ва ёзма манбаларнинг таҳлилига кўра шаҳарга мил. ав. 1минг йилликнинг ўрталарида асос солинган. Т. Суғдиёна, Хоразм, Марғиёна ва Парфия давлатлари билан маданий ва савдо алоқаларини ўрнатган. Топилмаларга қараганда шаҳарнинг Ҳиндистон билан маданий ва савдо алоқалари ҳам жуда фаол ва узвий бўлган.
Мил. ав. 4—3-а.ларда 10 га майдонни эгаллаган Т.нинг қад. қалъаси ўрнида
аҳоли манзили бўлган. Ҳофизи Абруйнинг ёзишича, шаҳар номи «Тарамастха»
(бақтрийча «нариги соҳилдаги манзил») сўзидан олинган бўлиб, асрлар давомида
турлича аталиб келган (мас., Антиохия, Деметриас, Тармид, Тармиз, Тами, Тамо),
10-а.дан Т. деб атала бошлаган. Т. мил. ав. 3—2-а.ларга келиб Бақтриянинг энг ривожланган, сиёсий, иқтисодий ва маданий марказларидан бирига айланди. Ашёвий далилларга кўра бу даврларда шаҳарда меъмор- лик ва ҳунармандчиликнинг бир қанча соҳалари (кулолчилик, дегрезлик ва ме-таллсозлик, шишасозлик), Салавкийлар, ЮнонБақтрия шоҳлари товарпул муомаласи Мовароуннаҳрнинг бошқа шаҳарларига қараганда анча олдин ри-вожланганлигидан далолат беради. Т. шаҳрининг гуллаб яшнаган даври Кушонлар ҳукмронлиги даврига тўғри ке-лади. Бу даврда Т. ҳудудий жиҳатдан кенгайиб, Шим. Бақтриянинг йирик шаҳрига айланган. Шаҳарда шу даврга оид меъ- морлик ва ҳунармандчилик бинолари ва намуналари, турли нафис сопол ва шиша идишлар, фил суяги, қимматбаҳо металл ва тошлардан тайёрланган заргарлик бу- юмлари каби топилмаларнинг кўплаб қайд қилиниши бунинг далилидир. Мас., Далварзинтепадан топилган ва фил суя-кларидан ясалган шахмат доналари (фил
ва ҳўкиззебу шаклида) хрз. кунда ер юзи-да аниқланган энг қад. шахмат донала- ри (мил. 2-а.) хисобланади. Ўша даврда Т. Кушонлар давлатининг муҳим шаҳри ва буддизмнинт марказларидан бири бўлган. Шаҳарни Термизшохлар идора қилган. Ўша даврда Т. Термизшохлар ҳокимлигининг пойтахти бўлиб турган. Араблар босиб олган даврда (686—704) Т. 70 гектарга яқин майдонни эгаллаган, тўртбурчак шаклидаги қалъадан иборат бўлган. 10-а.да ёзилган «Ҳудуд улОлам» асарида Т. «Жайхун бўйидаги куркам ва обод шаҳар. Қалъаси дарё бўйида, улкан бозори машҳур, Хутталон ва Чағониён ахди шу ерда савдо қилади», деб таъриф- ланган.
10—12-а. бошларидаТ. равнақтопган. Тохаристоннинг йирик шаҳри, ҳунармандчилик ва савдо марказига айланган. Бу даврда Т. ҳудуди 500 га дан opтик, майдонни эгаллаган. Шаҳарда бир қанча маҳобатли бинолар барпо этилган.
Шулардан Эски шаҳар қисмида Термиз- шохлар саройи сакланиб қолган.
Шаҳарда темирчилик, шишасозлик, кулолчилик ривожланган. Т.да тайёрлан- ган ҳунармандчилик буюмларига талаб юқори бўлган. Шаҳарда ўнлаб карвонсаройлар фаолият кўрсатган. Ўша даврда Т. йирик маданият ва илмфан маркази сифатида ҳам ном қозонган. Термизлик олимууламолар ўрта аср Шарқининг фан, маданият ва маърифатига ўз ҳиссасини
қўшган.
43. Ерқўрғон, .

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling