Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари
Download 0.52 Mb.
|
JAVOB
- Bu sahifa navigatsiya:
- АРДОНХУДОТ
- БУХОРО АРКИ
варданзи — Бухоро вилоятининг Шофиркон туманидаги «Қўрғони Вардонзе»
номи б-н машҳур ёдгорлик (6—19-а.лар). Қўрғоннинг уз. 110 м, кенглиги 60—70 м, бал. 45—50 м. Вардонхудотларнинг махсус қароргоҳи бўлган. Ривоятларга кўра, Шопурком (Шопур + ком (ариқ)) атамаси сосонийлар шаҳзодаси Шопур исмидан олинган. Шопур Бухорога келиб, бухорхудотлан ер олиб қаср ва қишлоқ қурдирган ва унга ариқ келтирган. Нар- шахийнинг ёзишича, бу катта бир қишлоқ бўлиб, куҳандизга, катта ва мус-таҳкам ҳисорга эга. У Туркистоннинг чегараси- да жойлашган. У жойда ҳар ҳафтада бир куни бозор бўлиб савдогарлар кўп келар эди. Араблар ҳужуми арафасида (8-а.боши) В. Бухородан алоҳида мустақил подшолик пойтахтига айланган. В. ҳукмдори вардонхудот араблар учун бу-хорхудотлардан хавфлироқбўлган. 10-а. да В. обод шаҳар эди. В.да тўқилган каъбапўш Маккага олиб борилган. Акад. Я. Ғуломовниш археологик ва этн. куза- тишлари В.нинг 19-а. охирларигача обод савдоҳунармандчилик шаҳарчаси бўлиб келганлигини кўрсатади. 18—20-а. бош- ларида В. Бухоро амирлигининг Шофир- кон тумани маркази бўлган. 18—19-а. ларга келиб Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги ўртасидаги ички низолардан В. анча жабрланган. С. Айний гувоҳлик беришича, 1880-й.ларда В. ва унинг атрофларини қаттиқ шамол натижасида кучли қум босади. Шундай бўлишига қарамасдан, В. 20-а.нинг бошида ҳам обод бўлиб, савдо ва ҳунармандчилик маркази сифатидаги ўз мавқеини сақлаб қолди. Мулла Қурбонжон Фитраи . АРДОНХУДОТ — ҳоз. Бухоро воҳасининг шим.-ғарбий қисмида жойлашган кичик давлат (6-а. охири —8-а. боши) — Вардонзе подшохлари- нинг унвони. В. Зарафшон водийсидаги ҳукмдорлар ичида энг кучлиси бўлган. Шунинг учун ҳам 8-а. бошида Туркистонга келган араб фотиҳи Қутайба ибн Муслим В. б-н бўладиган тўқнашувга алоҳида эътибор берган. Бухоро тарихчиси Наршахийнинг ёзишича: «... Бир вазир Туркистондан келган эди: номи Вардонхудот: Вардона ерлари унга тегишли эди. Қутайбага у б-н кўп уруш қилишга тўғри келган эди...». «Тарихи Табарий»да ҳикоя қилинишича, жангда араб қўшинлари В.дан енгилгач, Қутайба ҳийла ишлатиб В.га ёрдамга келган суғд ҳокими Тархун б-н сулҳ тузиб, душманни заифлатиб, сўнгра унинг устидан шаҳарларидан бири. Археологик маълумотларга кўра, Б.га мил. ав. 1-минг йиллик ўрталарида асос солинган, Унинг номи илк ўрта аср Хитой манбаларида турлича (Ан, Анси, Анго, Бухо, Буку, Бухэ, Бухаэр, Бухуаэр, Бухала, Бухуала, Фухо, Пухуала ва б.) аталган. Бу атамалардан аввалги учтаси Б.нинг хитойча номлари бўлиб, қолгани «Бухоро» сўзининг хитой тилидаги талаффузидир. Ўрта аср араб манбаларида эса Б. Нумижкат, Навмичкат, Бумичкат (Янги қўрғон), АлМадина ассуфрийя (Мис шаҳар), Мадинат аттужжор (Савдогарлар шаҳри), Фохира (Фахрли шаҳар) каби номлар б-н тилга олинган. Б. атамаси санскритча «вихора» сўзининг туркмўғулча шакли — «бухор» («ибодатхона») дан келиб чиққан деб тахмин қилинган. Кейинги тадқиқотларда бу атама суғдийча «буғ» ёки «баг» («тангри») ҳамда «оро» («жамол») сўзларидан иборат бўлиб, «тангри жамоли» деган маънони англатади, деган фикр илгари сурилмоқда. Дарҳақиқат, Зарафшон дарёсининг қуйи оқимида жойлашган Б. ва унинг атрофидаги ерлар қадимда ниҳоятда хушманзара — ҳайвонот ва ўсимлик дунёси бетакрор, кўл ва оқар сувларга бой бўлиб, тарихчи Наршахийнинг «Бухоро тарихи» асаридаги маълумотлар буни тасдиклайди. Б.нинг исломга қадар бўлган сиёсий тарихи хусусидаги маълумотлар мил. 7— 8-а.лар б-н чегараланади. Б. 6—8-а.лар бошида Бухорхудогплар ҳокимлиги пойтахти эди. 709 й. уни Араб халифалиги фатҳ этган, 9—10-а.ларда эса у сомонийларпойтахти бўлган. 999 й. Ъ.ниқорахонийлар, Зарафшон дарёсининг кад. Тармоғи — Шохруд бўйларидаги дастлабки қишлоқларнинг, жумладан ҳоз. Б. ўрнида бўлган қишлоқнинг барпо бўлиши айнан ана шу даврга тўғри келади 70-й.ларда Б.нинг эски шаҳар қисмида олиб борилган археологик казишмалар натижасида Б.ни археологик жиҳатдан ўрганиш тарихида биринчи марта материк қатламга қадар етиб боришга ва маданий қатламланиш чуқурлиги 20 м дан ортиқ эканлигини аниқлашга муваффақ бўлинди. Мир Араб мадрасаси яқинидаги археологик қазишма чоғида материк қатлам устида тўқ жигарранг торф қатлами (40— 70 см) борлиги, унинг ичида эса ёввойи ва хонаки ҳайвонлар суяклари қолдиклари ҳамда сопол идиш ва буюмлар парчалари кўп эканлиги маълум бўлди. Торф қатлами Мадраса томон тобора қалинлашиб бориб, бино остига келганда қалинлиги 7,5 м га етган. Бу эса қадимда Б. ҳудудидан Зарафшон дарёси тармоқларидан бири — илк ўрта аср манбаларида қайд этилган «Руди зар» («Олтин ирмоқ») нинг ўтганлигини исботлайди. Археологик тадқиқотлар кейинчалик қуриб қолган мазкур тармоқнинг ҳар икки қирғоғи бўйлаб бир қанча мустаҳкамланган қишлоқларнинг вужудга келгани ва улар Б.нинг энг қад. шаҳар ўзагини ташкил қилганини тасдиқлади. Шаҳар ўзаги 3 қисм — «Олтин ирмоқшинг ўнг қирғоғида жойлашган арк, яъни қалъа ҳамда унинг ўнг ва сўл қирғоқларидаги қишлоқлардан иборат бўлган. Бу ердан топилган кўплаб ашёвий далиллар, хусусан сопол идиш ва буюмлар Б. тарихининг турли даврлари (мил. ав. 1-минг йилликнинг 3чорагидан 20-а. бошларига қадар) га оид бўлиб, улардан 2 таси мил. ав. 5-а.га тааллукди эканлиги аниқланди. Бундан ташқари, Б. аркида олиб борилган археологик қазишмалар вақтида яна кўплаб янги ва нодир ашёвий далиллар топилдики, улар шаҳарнинг қад. тарихини ўрганишда муҳим аҳамиятга эгадир. Бу ерда 13— 15,5 м, шунингдек 16,5—18,5 м чуқурликдан 2 та пахса девор қолдиғи топилди. Улар Б.нинг қад. мудофаа девори харобалари бўлиб, бири (мил. 4—5-а.лар) нинг бал. 2,5—3 м, иккинчиси (мил.ав. 4—3-а.лар) ники 2—2,5 м. Шунингдек, шаҳарнинг ёшини аниқлаш мақсадида бутун Б. воҳаси бўйлаб, чунончи йирик археологик ёдгорликлар — Пойкенд, Қўрғони Вардонзе, Ромитан, Варахша, Хожа Бўстон, Қўзимонтепа, Оқсочтепа ва б. шаҳар харобаларида кенг археологик қазишмалар олиб борилди. Конимех туманида мил. ав. 6—5-а.ларга дойр ёдгорликлар (Чордара шаҳар харобаси, Қумрабод — I, Қумрабод — II, Арабон — I, Арабон — II номли мустаҳкамланган қишлоқлар, мил. ав. 6-а.га оид Шодибек ва Қалқонота қўрғонлари) топиб ўрганилди (1975—77). Улардан юқори даражада ривожланган ҳунармандчилик ва меъморликка доир кўплаб ашёвий далиллар топилди. Ўша даврга тааллуқли қишлоқлар қолдиқлари Жондор туманидаги Хожахотин, Лайлакхўр, Боштепа, Оқтепа ва б. жойлардан ҳам топилди. Археологик тадқиқотлар жараёнида Б. хусусидаги ёзма манбаларда келтирилган маълумотлар б-н археологик топилмалар қиёсланиб, қуйидагича хулосага келинди. Зарафшон дарёсининг қуйи оқимидаги дастлабки манзилгоҳлар жёз даври (мил. ав. 2-минг йилликнинг 2-ярми) даёқ вужудга келиб, улар синчли ярим ертўлалардан иборат бўлган (қуриб қолган Моҳондарё тармоғи минтақасида олиб борилган тадқиқотлар буни тасдиқлайди); мил. ав. 6—5-а.ларда Зарафшон дарёсининг йирик тармогилари дельталари жойлашган ерларда мустаҳкамланмаган манзилгохлар пайдо бўлган. Мил. ав. 4-а.да эса Б. арки қурилажак ҳудуд баланд мудофаа девори ва кенг хандақ б-н ўраб олиниб, унинг этагида учта мустаҳкамланган манзилгоҳ жойлашган (бу хил манзилгоҳлар мил. ав. 1-минг йиллик бошидан Ўрта Осиёнинг деҳқончилик қилинадиган вилоятларига хосдир). Мазкур манзилгоҳлардан бири Фиробдиз, иккинчиси Навмичкат, учинчиси Б. деб аталган. Кейинчалик бу уч манзилгоҳ ўзаро бирлашиб ва тўхтовсиз тараққий этиб бориб, каттагина шаҳарга__ БУХОРО АРКИ — Бухородаги қад. шаҳарсозлик ёдгорлиги. Дастлаб мил. ав. 1-а.да қурилган. Шаҳарнинг қад. қалъаси. Араблар истилосига қадар аркда шаҳар ҳокимлари — бухорхудотлар яшаган. Сомоиийлар даврида (9— 10-а. лар) қайта қурилиб девор ва буржлар б-н мустаҳкамланган. Кррахонийлар даврида (11—12-а.лар) ва мўғуллар босқинчилиги вақтида (13-а.) арк бир неча бор вайрон қилинган. Ҳоз. Қиёфаси асосан Шайбонийлар сулоласи даври (16-а.)да шаклланган. Бал. 20 м ча бўлган тепалик устига қурилган аркнинг майд. 4 га, тарҳи кўпбурчакли. Турли даврларда деворлари тош, пишиқ ва хом ғишт, пахсалар б-н мустаҳкамланган. Ўпирилиб тушган жойлари дастлаб хом гиштдан, кейин пишиқ ғиштдан таъмир этилган. Кўтарила борувчи йўлорқали ғарбдаги улкан дарвозадан (16- а.) ичкарига кирилади (шарқ томонида ҳам илгари дарвоза бўлган). Дарвозахона пештоқининг икки ён томонидаги «гулдаста» ва улар оралиғидаги 3 қаватли бино яхши сақланган. Арк ичкарисига олиб кирадиган узун далонйўлакнинг чап деворида 12 ва ўнг деворида 13 тахмонтокча қилинган. Чап томонидаги токчаларнинг баъзиларида обхонага кириладиган эшиклар бор. Гулдаста (бурж)лар тагида зах ва дим ертўлалар бўлган. Далоннинг ўнг томонидаги ўрта токчасида афсонавий қаҳрамон Сиёвуш руҳига Наврўз байрамида чироқларёқилган. Амир сайисхона (отхона)сига ҳам шу ердаги зинадан кирилган.Далондан чиқаверишда тўпчи боши (сарой қўриқчилари бошлиғи)нингмаҳкамаси, шу ердаги айвон тагидаертўла бўлган (бу бинолар бузилибкетган). Ундан сал нарида (ғарбийдевор бурчагида) пешайвонли жомемасжид (сарой масжиди) қурилган (18-а.охири). Масжид деразалари панжарали,деворларининг ички томонидаги нақшларорасига Қуръон оятлари битилган.Пешайвон шипи мураккаб гириҳдар б-н безатилган.Аркнинг шим.ғарбий бурчагида тўпчи бошин.инг уйи ва таъмир ишлари устидан назорат қилувчи киши турадиган хона бўлган. Масжиднинг шарқ томонида__ ошхона, орқа тарафида зарбхона (олтин, кумуш ва чақа тангалар зарб қилинадиган жой) бор. Зарбхонанинг шим.шарқида заргархона, жан.да девонбегининг маҳкамаси ва қушбегига қарашли бинолар бўлган (баъзилари ҳозир ҳам бор). Жоме масжиддан бошланган тор йўлак қушбеги ҳовлиси орқали чорсуга туташган. Чорсунинг чап томонида тош ётқизилган катта ҳовли — кўринишхона ўрнашган. Унда элчилар қабул қилинган ва амирларнинг тахтга ўтириш маросимлари ўтказилган. Ҳовлига кираверишда накшли пештоқбўлган (1605). Ҳовлининг 3 томони айвон б-н ўралган. Олдинги пешайвонда икки қатор нақшли устунлар бўлиб, уларнинг тепаси калла муқарнаслар б-н безатилган. Нурота мармаридан қилинган тахт шу айвондаги тахтиравон тагида турган. Ҳовлининг жан. томонида «Раҳимхон меҳмонхонаси» ва қорихона қурилган (18-а.). Бу бинолар тагида ертўлалар бўлиб, уларда хазина сакданган. Б. а.нинг шим.шарқидаги Бухоро зиндони манғитлар салтанати даврида қурилган. Аркнинг ғарб томонидаги ҳовлида мирзалар ва б. хизматчилар учун икки қаватли бинолар қурилган. Сал нарида — саломхона, ундан шарқ томонда меҳмонхоналар, амир ҳамда олий мансабдорларга қарашли бошқа бинолар жойлашган (миён ҳовли). Жан.да ҳаммом, ҳаммомнинг шарқ томонидаги кичкина масжид ҳозиргача сақланган. Аркнинг марказида ўрда (амир хотинлари турадиган уйлар), шим.да қушбеги хотинлари турадиган уйлар, ҳаммомнинг шарқида амир ҳарамидаги қизларнинг уйлари, шарқида зодагонлар яшайдиган уйлар бор. Шим.шарқий бурчакда Чилдухтарон масжиди ва Баттол Ғозий мозори бўлган. Аркнинг шарқий девори бўйлаб ғуломбачча (соқчилар казармаси), жан. шарқий бурчагида дорихона (ўқдорилар омбори) жойлашган (аркнинг ғарбий деворига тақалган биноларнинг бир қисмигина сакданган). Аркдаги қарийб 80 фоиз иморат сақланмаган. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling