Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари


ҚУВА БУДДА ИБОДДТХОНА- СИ


Download 0.52 Mb.
bet26/49
Sana21.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1219099
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   49
Bog'liq
JAVOB

ҚУВА БУДДА ИБОДДТХОНА- СИ (7-8 а.лар) — қад. Шаҳристон ёдгорлигининг шим. томонидаги рабод қисмида бунёд этилган ибодатхона. Археологик текширишлар натижасида шу аниқпандики, 7-а. охири — 8-а. бош- ларида Шаҳристонда уй-жой ва аҳоли кўпайиб, ундан ташқ-аридаги ҳудудни ўзлаштиришга эҳтиёж туғилган. Ушбу жойда 80 дан ортиқ хона, 5 та кўча ва улар билан боғлиқ марказий майдон
қазиб очилган. Унинг шим.да эса 7—8-а. ларда фойдаланилган будда ибодатхона-си қоддиқлари кавлаб ўрганилган. Ибодатхона 2 та катта залдан иборат бўлиб, бири сиғиниш учун, иккинчиси ибодат қилишга мўлжалланган. 1хонада илоҳ (худо)ларга қурбонликлар (гул, мева-чева ва б.) келтирилиб, ўртадаги тагкурасига
қўйилган ва ибодат қилувчилар айланиб чиқиб кетишган. Унинг ёнғинасида асо-
сий ибодат бажариладиган хона бўлиб, уни ярми сақтанган холос. Кучли ёнғин натижасида бинолар ва улардаги буюмлар куйиб йўқ бўлиб кетган. Шунга қарамай,
2 отлиқ ва улар ёнидаги жангчилар ҳайкалларининг парчалари сақланган. Ҳайкаллар. тасвирлар мажмуасила ёвузлик илоҳи Мара, яхшилик илоҳи ва будда ҳимоячиси Шри-дэви, Манжушра сиймолари яхши сақланмаган. Қ.б.и. ўзининг меъморий ечими билан Ўрта Осиедаги Будда иншоотларидан айрим белгиларига кўра бир оз фарқ қилади. Хусусан, Будда ибодатхоналарига хос ва диний маросим ўтказишда фойдаланилган айрим меъморий белгилар бунда учрамайди. Қ.б.и. қурилишида кўпроқ мавжуд шарт-шароит ва маҳаллий қурилиш анъанасидан фойдаланилган. Яна бу ердан топилган ҳайкаллар тасвирларида, айниқса, юз тузилишида бир оз бўлса-да, туркийлашган қиёфа беришга ҳаракат қилинган. Бу ибодатхона ва топилмалар мутахассислар томонидан кўплаб торти- шувларга сабаб бўлди. Бу иншоот будда динидаги мустақил оқим — вад-жраяна йўналишига тааллуқли ягона ёдгорлик деб талқин этилмоқда. Бу оқим кўпроқ ҳиндуизм таъсирида бўлиб, Ўрта Осиёда фақат Қ.б.и.да кузатилган. Қ.б.и. топилмалари Ҳиндистон ва Шарқий Туркистонда аниқланган мате- риалларга ўхшашлиги б-н, ўрта асрларда- ги маданий-иқтисодий алоқаларни янада ривожланганини, маданият ва санъатни юксалганини кўрсатади. Ад.: Булатова В.А., Древняя Кува, Т., 1972; Ставиский Б.Я., Судьбы буддизма в Средней Азии (по археологическим дан-ным), М., 1998.
Боқижон Матбобоев.__
36-Бухоро воҳасининг ўрта асрлар ёдгорликлари (Пойкенд, Варахша, Қўрғони Варданзе, Бухоро) ВАРАХША — қад. шаҳар хароба- си. Бухородан 40 км шим.-ғарбда, Даш- ти Урганжи кўлининг қад. Ражфандун воҳасида жойлашган. В. майд. 9 га ва бал. 10— 20 м ли улкан тепа шаклида сақланган. В. ва унинг атрофида В. А.
Шишкин (1937-39, 1947-54) кенг кўламда археологик тадқиқотлар олиб борган; А. Муҳаммаджонов (1975—77), О. В. Обельченко (1977—79), Г. В. Шишкина (1987—90) ҳам В.нинг айрим қисмларида қазишмалар олиб боришган. Археологик қазишмалардан маълум бўлишича, В. мил. ав. 2-а.да бир-бирига туташган бир нечта истеҳкомли қишлоқлар тарзида қад кўтарган. В. харобаларининг шим.- ғарбида қад. қўрғонлардан бирининг ташқи девори ҳамда ярим доира шаклдаги буржи (ички саҳни 4,5x5 м) кавлаб ўрганилган. Девор (қалинлиги 1,8—1,9 м) хом ғиштдан (ҳажми 37x41x10 см) қурилган. Девор ва буржларида пай-консимон нишон туйнуклари (ички то- мони 38—40 см, ташқариси 75—80 см, кенглиги 20—22 см) очилган. Мил. ав. 2— 1-а.ларда ва мил. 1— 2-а.ларда В. ва унинг атрофида маданий ҳаёт гуллаган. 3—4-аларда В. таназзулга учра- ган. 5-а.да В. яна тикланиб Бухоронинг қад. ҳукмдорлари — бухорхудотларнинт қароргоҳига айланган. Шу даврда В. мустаҳкам девор б-н ўралган, унинг жан. қисмида арк қурилган. 8—10-а.
ларда айниқса обод бўлган. В. ва унинг атрофлари 12 канал б-н суғорилиб, Раж- фандун воҳасидаги энг йирик ва марказий қалъалардан бирига айланган. Бухоро ва Хоразм оралиғидаги карвон йўли В. орқали ўтган (Истахрий ва Ибн Ҳавқал маълумотлари). Ҳар ўн беш кунда В.да бир кунлик, йил охирида 20 кун- лик бозор сайли (наврўзи кашо варзон,яъни деҳқонлар янги йили) ўтказилган (Наршахий). Бухорхудотлар қароргоҳи қилиниши б-н В. йирик шаҳарга айлан- ган. 11—12-а. ларда унинг ҳудуди энига 6 км дан зиёд бўлган. 12-а.да В. Воҳасидаги ҳаёт тўсатдан номаълум сабабларга кўра тўхтаб қолган. Меъморлиги ва санъати. 1949— 54 й.ларда В. тарихи ва меъморлиги ўрганилди. Квадрат шаклдаги йирик хом ғиштлардан қўшминора тарзида ўраб чиқилган тагкурси (бал. 15 м)лар- нинг бирига подшо capoйи ва иккинчисига соқчихонали дарвозахона бино қилинган. Аркнинг шарқий қисмида томи равоқсимон гумбаз тарзида ёпил- ган узун йўлаксимон (навкархона ва дарвозахона) хоналар мавжуд бўлган.
Аркнинг марказида жан. томони мудофаа деворига ёндошган В. Ҳукмдорининг саройи жойлашган. У Шарқий (11,5x17 м) ва Ғарбий (6,6x7,25 м) меҳмонхона ҳамда Қизил хона (зал) (8,5x12 м) лардан иборат бўлган. Сарой ғарб томонидан 3 равоқли ганчкори устунлар ўрнатилган ҳашаматли пешайвон б-н ўралган. Айвон равоқларининг устунла- ри ва тоқилари ганчкори қабартма тасвирлар ҳамда турли хил гирихлар б-н безатилган. Саройнинг Кизил хона ва Шарқий меҳмонхоналари тўла кавлаб очилган. Хона деворлари майда сомонли лой сувоқ устидан юпқа ганч сувоқ қилиниб, деворий расмлар қизил, сариқ, кулранг, қора, зангори, пушти ва жигар- ранг бўёқлар б-н безатилган. Уларда тур- ли хил манзаралар, фил минган шаҳзода ва чокарларнинг олд ва ортдан човут сол- ган қоплонлар б-н олишуви; қайрилиб нишонга камондан ўқ узаётган от усти- даги чавандоз, қанотли туя шаклидаги олтин тахтда ўтирган ҳукмдор тасвир- ланган.Шарқий меҳмон-хона деворида тиз чўкиб, қўлида қадаҳ тутган малика, белида шамшир, бир қўлида қисқич уш- лаган подшоҳ, ўртада вазасимом оташгохда ёниб турган муқаддас олов-азар-хурро, оташгохдан ўнгда белига ханжар тақилган шаҳзоданинг тиз чўкиб ибодат қилаётган тасвири ёки совут ва дубулға кийган, қўлларида найза, қалқон ушла- ган суворийларнинг жанг қилаётган, шунингдек бутазор, тўқай ичидаги ов ман-зараси каби тасвирлар айниқса диққатга сазовордир. Археологик топилмалардан аниқланишича, жан. хоналарнинг иккинчи қаватидаги хона ганчкори нақшлар б-н безатилган экан. Кўплаб топилган қабартма ганчкори нақшлар орасида ҳовузда сузиб юрган балиқлар, елкаси- дан ўқ еган архар, елиб бораётган жайран, беданалар, аёл бошли бахт қуши — Ҳумо, ҳамлага тайёрланаётган аждарҳо, тақимига садоқ боғлаган суворий ҳамда кўпдан-кўп аёлларнинг бош қисмлари б-н бир қаторда турли хил ислимий ва гириҳ парчалари учрайди.
Ад.: Шишкин В. А., Варахша, М., 1963; Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1966.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling