Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари


Фарғонанинг ўрта асрлар ёдгорликлари (Қува, Ахсикет ёдгорликлари)


Download 0.52 Mb.
bet25/49
Sana21.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1219099
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   49
Bog'liq
JAVOB

Фарғонанинг ўрта асрлар ёдгорликлари (Қува, Ахсикет ёдгорликлари)

ҚУВА — Фарғона вилояти Қува ту- манидаги шаҳар (1974 й.дан), туман мар-
кази. Фарғона ш.дан 40 км шим,-шарқда. Яқин т.й. станцияси Қува (4 км). Аҳолиси
40 минг киши (2005). қ. — Фарғона водийсидаги энг қад. шаҳарлардан бири. Шаҳарнинг вужудга келиши ва номи хақида турли ривоятлар мавжуд. «Фарғона
тарихи»нинг муаллифи Ибратнинг ёзишича, Қ.Қубод (ёки Қубо) деб аталиб, кейинчалик «Қува» шаклини олган. қ. Ва Даван давлати тўгрисида дастлабки маъ-
лумотлар мил. ав. 2-а.га мансуб Хитой манбаларида келтирилган. Ўша даврда Қ.
кенгайиб қўҳандиз, шаҳристон ва рабод каби уч қисмдан иборат бўлган. Шаҳар тевараги икки қатор қалин ва баланд мудофаа девори билан ўралган. Рабод- да баланд (3,6 м) яхлит тагкурси устида будда ибодатхонаси қад кўтарган (қ. Қува будда ибодатхонаси). Ибодатхона 8-а. бошларида араблар томонидан вайрон қилинган. 9—12-а.ларда Қ. Фарғонанинг йирик, кўркам ва обод шаҳрига айланган.
Истахрийнинг таъкидлашича, Қ. катталиги жиҳатидан Фарғонада Ахсикатдан кейин иккинчи шаҳар ҳисобланган. Ибн Ҳавқалнинг ёзишича, Қ. Сайхун (Сир- дарё)гача етиб борадиган наҳр соҳилида қад кўтарган. Унинг марка-зида Регистон
майдони, кўҳандизда жоме масжиди, рабодида эса сарой, қамоқхона ва бозор- лари жойлашган. Қ. мўғуллар истилоси оқибатида вайрон этилиб, 14—16-а.ларда қасаба шаклидаги масканга айланган. Ёқут Ҳамавий Қ.ни катта шаҳар деб атайди. Шаҳар Маҳмуд Қошғарийнинг «Девону луғотит турк» асарига илова қилинган харитасида кўрсатилган. Қ.да ҳунармандчилик ривожланган. Темирчилик ва шишасозлик юксак даражага ет- ган, шаҳарнинг ўз тангаси зарб қилинган. «Бобурнома»да Қ. Андижондан 4 оғоч (фарсах) нарида жойлашган қишлоқ деб айтилади.
Тарихчи А.Муҳаммаджоновнинг фикрича, шаҳар номи «Қавийбод», «Қавобод» ёки «Қайбод» шаклларида талаффуз этилган ва қавийларнинг қароргоҳи, тождор ҳукмдорнинг каёний тахти ўрнатилган қаср ва мамлакатнинг бош шаҳри — пойтахт маъносини англатган. Кейинчалик ўзгариб Қ. шаклини олган. Қ.да 1956—60 й.ларда Я.Ғуломов бошчилигида (В.Д.Жуков, И.Аҳроровяj__я, В.А.Булатова, А.Муҳаммаджонов, Ҳ.Муҳамедов, М.Аминжонова) архео- логик қазишма ишлари олиб борилди. Археологик маълумотларга кўра, ўрта асрларда Қ.нинг умумий майд. 100—120 га ни ташкил этган. Шундан шаҳристон 12 га ва унинг шим.-шарқий бурчагидаги арки аъло 1 га майдонни эгаллаган (шаҳристон ва арк қолдиқлариҳоз.гача сақтанган). 1998 й. Аҳмад аг- Фарғонийнинг 1200 й.лик юбилейига тайёргарлик кўриш вақтида Қ.да археологик қазишмалар олиб борилди. Бунинг натижасида шаҳристоннинг жан. мудо-фаа девори остидан 8 м дан зиёд чуқурликдан мил. ав. 2— 1 -а.ларга оид моддий ма- даният буюмлари топилди. 1998 й.даги қазишма ишлари натижасида шаҳарнинг уч дарвозаси ўрни аниқланди, шаҳар ха- робаси ҳудудидан турар жой бинолари мажмуаси ва унинг шим.да 7—8-а.ларга оид будда ибодатхонаси ҳамда у ердаги будда илоҳлари ҳайкаллари топилди.Ад.: Абдухолиқ Абдурасул ўгли, Қадимги Фарғона тарихидан [Хитой
манбаларида Фарғона ҳақида илк маълумотлар]. Т., 2002.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling