Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари


Download 0.52 Mb.
bet33/49
Sana21.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1219099
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   49
Bog'liq
JAVOB

САНГГАРДАК, Санкарда — илк ўрта асрларда Кеш вилоятига қарашли
рустоқ ва шаҳар номи. С. шахри Сангардакдарёнкнт ўрта оқими водийсида, Чағониён пойтахти (ҳоз. Денов)дан 30— 35 км масофада, ҳоз. Сангардак кишлоғи ўрнида бўлган. Бу қишлоқнинг эски маркази ҳозиргача «Хондиза» деб аталади, бу унинг кўҳна қишлоқ эканлигидан далолат беради. Суғдча «диза» — қалъа сўз бўлаги борлиги уни илк ўрта асрларга оидлигини билдиради. Қишлоқ яқинидаги ўрта аср қабристонини С. да- рёси ювиб кетган. 19-а.да С. Аҳолисининг асосий машғулоти чорвачилик бўлган. Ёзда аҳоли дарёнинг ўнг қирғоғи бўйидаги боғларга чиқиб, ўтовларда яшаганлар.
Ўрта асрларда С. шаҳри шу номдаги рустоқнинг маъмурий маркази бўлган. Ибн алАсирнинг ёзишича, С. Рустоқида Муқаннанинг қалъаси жойлашган. 19-а. охирида Юрчи қишлоғи қаршисидаги тоғ қоясининг номи «Сана» ёхуд «Санам»
аталиб, бу тоғларда шу номдаги қишлоқ ҳам бўлган. Ад.: Камал идд и нов Ш. С, Истори- ческая география Южного Согда и Тохаристана по арабоязычным источникам IX Ички Санккарда ва Ташқи Санккарда рустоқлари. Ҳисор тоғларидан бош олувчи Сангардак дарёси Сурхондарё воҳасига қараб оққанлиги учун учун мутахассислар Ички Санккарда ва Ташқи Санккарда рустоқларини ҳозирги Сурхондарё вилояти ҳудудига жойлаштиришга мойиллик билдирадилар. Бу ерда иккита рустоқ тўғрисида гап кетаяпди. Бизнинг фикримизча, Ички Санккардани Сурхон воҳасига қараб оқувчи Сангардак, Қашқадарё воҳасига қараб оқувчи Лангардарё ва Катта Ўрадарёлар бош олувчи ҳудудга, ҳозирги Дўконхона қишлоғи жойлашган тоғли водийга жойлаштириш мақсадга мувофиқ. Лангар дарёси оқиб ўтган водийни ҳам мана шу рустоқ ҳудудига киритиш мумкин. Ушбу ҳудудда бир нечта археологик ёдгорликлар бўлиб, улардан бири Дўконхона қишлоғидаги Дунётепа, энг йириги эса Лангардарё водийсидаги Яккаарча қишлоғида жойлашган Қўрғончатепадир (110-расм). Мана шу ёдгорлик Ички Санккарда рустоқининг марказий қишлоғи бўлиши ҳақиқатга яқин. Мутахассислар қадимда Оқработдан Дўконхона орқали Кешга борадиган яқин йўл бўлганлигини ҳам айтишади. Бу йўл Дўконхонадан Қизилгаза довони орқали Қизилдарё водийсидаги Тошқўрғон тушиб, кейин ундан Танҳоз водийсига ўтилган ва дарё ёқалаб Кешга борилган. Ундан ташқари Кешдан Сангардак водийси орқали Чағониёнга йўл ҳам бўлганлиги ва бу йўл орқали 6 кунда борилганлиги айтилади (Бартольд, Соч. Т. I, с.193). Бизнинг фикримизча, бу ҳар иккала йўл ҳам Ички Санккарда рустоқи орқали ўтганлигини тахмин қилиш мумкин. Ташқи Санккарда рустоқини эса ҳозирги Сурхондарё вилояти ҳудудига, Бойсун туманидаги Сангардак дарёси водийсига жойлаштириш тўғри бўлса керак.
Ҳисор тоғларининг ғарбий қисмида, яъни Қашқадарё воҳасига қарашли қисмида жойлашган Ширдоғ ва Сангардак тоғ ён бағирларида, Оқсув дарёсининг ўнг соҳилига яқин жойларда Е.Б.Пругер томонидан қадимги металл конлар қолдиқлари топилган (Пругер, 1977, с.120-125). Бу ҳудудни Ички Санккарда рустоқига киритиш мумкин.


46. Жарқўтон ёдгорлиги
ЖАРҚЎТОН — қад. шаҳар харобаси (мил. ав. 2-минг йилликнинг иккинчи ярми). Шеробод тумани (Шеробод дарё ирмоғи Бўстонсой ўзанининг чап соҳили)
да жойлашган. Сополли маданиятига мансуб қабилаларнинг жез даври ёдгорлиги. Ж. аҳолиси суғорма деҳқончилик ва чорвачилик б-н шуғулланган. Ўзбекистон ФА Археология ин-тининг А. Асқаров www.ziyouz.com кутубхонаси 99 раҳбарлигидаги экспедицияси қазиш ишлари олиб борган (1973 й.дан). Ж. (майд. 100 га) мудофаа девори б-н ўралган мар- казий қўрғон, оташпарастлар ибодатхона-
си (қ. Жарқўтон оташкадаси), қабристон (майд. 20 га), бир неча даҳалардан ибо-
рат бўлган. Ж.да турар жой қолдиқлари, ибодатхона, кулолчилик маҳалласи, ме-
талл эритиладиган устахоналар, 1000 дан ортиқ қабрлар очиб ўрганилди. Ту- рар жой бинолари катта бичимли хом ғиштдан (55x29x9 см) бир ёки бир неча хонали қилиб қурилган. Хоналар саҳни ва девори сомонли лой б-н сувалган.
Кўчалар тор, даҳа ибодатхонасига борувчи йўлга шағал ётқизилган. Эркаклар ўнг
ёнбоши, аёллар чап ёнбоши б-н ғужанак ҳолда кўмилган. Ж.дан тошдан ясалган омоч тиши, кўплаб сопол идиш (хумча, кўзача, тоғора, коса, пиёла, тоғорача, ла-
ган) лар жез игна, бигиз, ханжар, сопол андава, чақмоқтошдан ишланган пай-конлар, жез тақинчоқлар (рангли тошлар қадалган кўплаб тўғноғич, билагузук, зирак, ойна) қимматбаҳо тошлар ва суякдан ясалган мунчоқлар, жез сурмадон, қабила муҳр тамғалари, ип мато қолдиғи ва б. топилган. Ж. ашёларига ўхшаш ёдгорликлар Сурхондарё вилоятидан ташқари Жан. Тожикистон, Туркманистон ва Шим. Афғонистон, Эрон ҳудудларида учрайди. ЖАРҚЎТОН ОТАШКАДАСИ - Сур- хондарё вилояти Жарқўтон ш. харобасидаги оташпарастлар ибодатхонаси. Ўрта Осиё ва Ўрта Шарқдаги энг қад. оташкада ҳисобланади. Ж. о.да А. Асқаров
раҳбарлигидаги археологик экспедиция тадқиқот ишлари олиб борган (1973й.дан). Ж. о.нинг тарҳи тўғри тўртбурчак (44x64 м) бўлиб, девор (қалинлиги 4,5 м) б-н ўралган. Унда доира шаклидаги 6 саждагоҳ, 5 муқаддас қудуқ, табаррук ашёлар сақланадиган махсус хона ва б. хўжалик хоналари бўлган. Ибодатхона марказида катта супа (очиқ платфор-ма) бўлиб, унинг марказида чор минор қолдиқлари ва катта саждагоҳ топилган. Коҳинлар яшайдиган супали хоналар, муқаддас олов ва кул сақланадиган оташ- гохлар, муқаддас ичимлик (саома — хаома) тайёрланадиган хоналар очилган. Ж. о.дан сирланган, безакли сопол идишлар, лойдан ишланган одам ҳайкалчалари, аф- сонавий қуш Геруда — Ҳумо тасвирлан- ган идиш, сопол қувурлар ва б. топилган

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling