Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари
Download 0.52 Mb.
|
JAVOB
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шуллуктеп ёдгорлиги
- 45. Сангиртепа ёдгорлиги
ЕРҚЎРҒОН — қад. шаҳар харо- баси (мил. ав. 9—8-а.лар — мил. 6-а.).
Қарши ш.дан 10 км шим.да жойлашган. Тарихий манбаларда Бахл, Боло, Валаам, Нашеболо деб тилга олинган. Е.да дастлаб Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги аъзолари (Л. И. Зимин, И. Кастанье), кейинчалик археологлар А. И. Тере-ножкин (1946), С. К. Кабанов (1946—72 танаффус б-н), Я. Ғуломов (1959—64), М. Е. Массон (1963—64) текширишлар олиб борган. 1973 й.дан Ўзбекистон ФА Археология ин-тининг Қашқадарё экспедициям казиш ишлари олиб боради. Е.харобаси калъа ва шаҳристондан иборат бўлиб, умумий майд. 150 га, буржлар б-н мустаҳкамланган 2 қатор мудофаа девори б-н ўралган. Ички девори (бал. 8 м гача) бешбурчак тархли бўлиб, тахм. 40 га майдонни ураган атрофи хандақ бўлган. Унда қалъа, сарой мажмуаси, ибодатхона, кулоллар маҳалласи, турар жойлар ва б. жойлашган. Кулоллар маҳалласидан бир неча хона, устахона қазиб очилган, унинг тагидан энг қад. мудофаа девори крлдик- дари топилди (мил. ав. 8—7-а.лар). Ибо- датхона целла (саждагоҳ), бир неча ки- чик хона ҳамда айвондан иборат бўлган. Шаҳар иккинчи қатор деворлари ичидан дахма, мақбара, темирчилар маҳалласи кавлаб ўрганилган. Қазиш вақтида со- пол идиш (хум, хумча, ҳўқача, косалар кутубхонаси 86 това, қозон, тоғора, қадаҳ ва б.), диний маросимларда ишлатиладиган асбоблар, маъбудаларнинг сопол ҳайкалчалари, Нахшаб тангаси (3—6-а.лар), сугд ёзуви намуналари, мухр нусхаси топилган. Ад.: Исамиддинов М. X., Сулейманов Р. X., Еркурган, Т., 1984; Сулейманов Р. X., Древний Нахшаб, Т., 2000. Шуллуктеп ёдгорлиги Шуллуктепа Қарши туманидаги Тўқманғит қишлоғи яқинида, Қашқадарёнинг сўл қирғоғида жойлашган. Бу худудда дарёнинг кенг майдонни эгаллаган ярим доира шаклидаги қайрилиши бўлиб, мана шу қайрилиш ичида Нахшаб-Насафнинг арки, шаҳристони ва рабоди жойлашган. Мана шу қайрилишнинг юқори қисмида тўғон боши бўлиб, бу ердан чиқарилган сунъий каналлар жуда қадимданоқ Қашқадарёнинг ҳар иккала соҳили бўйлаб ўзлаштирилган минглаб таноб экин майдонларини суғоришда фойдаланилган. Шуллуктепанинг энг баланд жойи унинг икки поғонали улкан арки бўлиб, майдони 150х80 м ва баландлиги 28 м. Аркнинг шимоли-ғарбий томонида унинг кескин кўтарилган қисми мавжуд, у ҳам ўзига хос тепалик шаклида бўлиб, аркнинг асосий қисмидан 13-14 м баланд. Аркни ҳамма томондан деярли айлана шаклидаги шаҳристон ўраб туради, шаҳристон аркдан кенг мадофаа хандаклари (ров) билан ажратилган. Аркнинг жануби-шарқ томонида хандакнинг эни 100 м атрофида бўлса, бошқа томонларининг кенглиги 20-50 м ни ташкил этади. Б.Д.Кочневнинг маълумотига қараганда, Шуллуктепа шаҳристони деярли тўртбурчак шаклига эга бўлиб, майдони тахминан 450 х 350 метрни ташкил этади ва унинг деворлари қолдиқларида тўртта дарвозанинг ўрнини кузатиш мумкин. Лекин ҳозирги замонавий интернет тизими дастурлари орқали кузатилса, шаҳристоннинг кўриниши тўртбурчак шаклидан кўра кўпроқ узунчоқ айлана шаклига яқин эканлигини кузатиш мумкин. Шаҳристонда олиб борилган археологик қазишмалар натижасида шаҳар маданий катламларининг қалинлиги 8-9 м эканлиги аниқланди (Кочнев, 1974, с. 501-502). Шаҳристон қолдиқлари бўлган тепаликларнинг ҳозирги кундаги баландликлари 5-7 м атрофида. Археология фанида Нахшаб шаҳрининг жойлашган ўрни масаласига турлича муносабатлар бўлган. М.Е.Массоннинг фикрича, қадимий Нахшаб ҳозирги Қарши шаҳрининг жанубий қисмида жойлашган Қалъайи Зоҳаки Морон ўрнида бўлган (Массон, 1973, с.21). Б.Д.Кочневнинг фикрига кўра эса, Нахшаб ҳозирги Шуллуктепа ўрнида фаолият кўрсатган (Кочнев, 1974, с.501-502). Қалъайи Зоҳаки Моронда М.Тўребеков (Туребеков, 1990, с.41), кейинчалик М.Ҳ.Исомиддинов, Ш.А.Раҳмонов (Исомиддинов, Раҳмонов, 1985) ва ушбу сатрлар муаллифи томонидан ёдгорлик аркида VII-VIII асрларга оид қаср харобалари ўрганилган (Раимкулов, 1992). Олиб борилган археологик қазишмалар Қалъайи Зоҳаки Мороннинг икки қатор мудофаа деворлари V-VI асрларда ўз фаолиятини тўхтатганлигини кўрсатади (Туребеков, 1990, с.44). Бизнинг фикримизча, бу шаҳар Ерқўрғон билан бир даврда, Турк-Сосоний иттифоқининг Эфталийлар билан бўлган жангида, 562-564 йилларда вайронага айланган. Шуллуктепа аркида 1970 йилларда Б.Д.Кочнев томонидан олиб борилган археологик қазишмалар асосан аркнинг асосий тепалигининг энг жанубий қисмида (6-қазишма майдони) ва аркка шарқ томондан туташиб кетган тепаликда (7-қазишма майдони) ўтказилган (Кочнев, 1980). 45. Сангиртепа ёдгорлиги Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling