Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари
Самарқанднинг ўрта асрлар ёдгорликлари (Афросиёб, Дабусия, Кофирқальа)
Download 0.52 Mb.
|
JAVOB
37. Самарқанднинг ўрта асрлар ёдгорликлари (Афросиёб, Дабусия, Кофирқальа)
АФРОСИЁБ — Самарқанднинг қад. харобаси. Бу ном тарихий манбаларда қад. Самарқандга нисбатан фақат 17-а. дан бошлаб учрайди. Қад. Самарқанд суғд манбаларида Smarakanve деб аталган. Мил. ав. 4-а.да Самарқанд Александр Макдуний қўшинлари томонидан истило этилгач, юнон муаллифлари кун-даликларида Мароканда сифатида эслатилади. Мароканда Smarakanve нинг юнонча таржимаси. Мовароуннаҳрда сомонийлар ҳокимият тепасига келгач, қад. Smarakanve 9-а.дан бошлаб Самарқанд деб атала бошланди. 11—15-а.ларда туркий тилда битилган адабиётларда Самарқанд Семизкент сифатида учрайди. 15-а.дан форсий ва туркий тиллардаги манбаларда бир хилда Самарқанд номи ишлатиладиган бўлди. Афросиёб ҳоз. Самарқанднинг шим. чегарасига туташган кенг бўш тепаликлар бўлиб, унинг майд. 219 га. Тепаликнинг шим. Сиёб ариғи б-н чегараланган. Жан. томондан «эски шаҳар» деб аталган Самарқандга қўшилиб кетган. Шаҳарнинг дастлабки тарихи ҳақида ёзма манбаларда маълумотлар жуда кам учрайди. Кўҳна шаҳарда ўтказилган археологи к қазишлар эса бундай маълу- мотларни кўпроқ бермоқда. Археологик қазишмалар бир неча метр қалинликдаги маданий қатламлар кандай бўлганлигини кўришга, бойлар ва камбағалларнинг уйларини, ҳунармандларнинг устахоналарини, савдогарларнинг дўконларини, кўча ва майдонларни, шоҳона саройлар ва ибодатхона, масжид ва мадрасаларни, мудофаа иншоотларини, шаҳарнинг сув б-н таъминлаш тизими ва ҳ.к.ни аниқлашга ёрдам беради. А. ва унинг топилмаларига қизиқиш 1868 й.да Чор Россияси томонидан Самарқанд босиб олингандан кейин бош- ланди. А.да дастлабки казиш ишлари б-н майор Борзенков (1874), подполковник В. В. Крестовский (1883), шарқшунос олимлар Н. И. Веселовский (1884-85, 1895), В. В. Бартольд (1904) ва В. Л. Вяткин(1905; 1912—13)лар шуғулланишди. 1919 й.да М. Е. Массон, В. Л. Вяткин тадқиқот бошлаган жойларда қазиш ишларини давом эттириб, сомонийлар саройи (9- а.) харобаларини очди. 1925, 1929—30 й.ларда В. Л. Вяткин А.да казиш ишлари- ни давом эттиради ва унинг турли даврдаги тарихига оид кўплаб материаллар тўплайди. Аммо 1930 й.ларга кадар А.да олиб борилган археологик қазишмалар кад. Самарқанд тарихига доир жуда кам материаллар берган. Урушдан кейин Ўзбекистон ФАнинг Тарих ва археология ин-ти олимларидан А. И. Тереножкин то- монидан А.да жиддий дала тадкиқотлари ўтказилди. Натижада унинг энг паст- ки катламидан мил. ав. 6—5-а.ларга тааллуқли буюмлар, уй-жой харобалари топилди. В. А. Шишкин (1958—66) ва Я. Ғ. Ғуломов (1967—70)лар раҳбарлигида олиб борилган кенг кўламли археоло- гик казишлар натижасида қад. Маданий қатлам материаллари А.нинг бошқа жой- ларидан ҳам топилди. 1966 й. 13 июлда А.ни археологик жиҳатдан комплекс ўрганишни ташкил этиш мақ-садида Республика ҳукуматининг махсус қарори__ қабул қилинди. Унга кўра, А. «археоло- гик қўриқхона» деб эълон килиниб, уни ўрганиш ишига Тошкент ва Самарқанд давлат ун-тлари ҳамда Маданият ва- зирлигининг Санъатшунослик ин-ти ҳам сафарбар этилди. Аниқ илмий режалар асосида бошланган археологик тадқиқотлар туфайли нафақат шаҳарнинг кўп аерлик ёши, балки унинг ҳар хил даврлардаги тарихий топографияси, шаҳар таркиби, шаҳар ҳаётининг ривожланиш босқичлари, босқинлар туфайли юз берган буҳронлар даври аниқланди. Самарқанд ихшидларининг шоҳона саройи очилди. А.да топилган археологик материаллар Самарқанд мил. ав. 8—5-алардаСуғдиёнанинг марказий шаҳри сифатида вужудга келганлигини кўрсатади. Мил. ав. 329 й.да шаҳар Александр Макдуний қўшинлари томонидан вайрон этилган, унинг излари ҳозиргача шаҳар мудофаа иншоотларида яхши сақланган. Мил. ав. 3— 1-а.ларда, Кушонлар салтанати даврида шаҳар ҳаётида юксалишлар юз берган. Мил. ав. 3-а.да шаҳар қўшалоқ девори б-н ўраб олинган. У даврларнинг қалин маданий қатлами А.нинг шим.да, унинг арки аълоси жойлашган қисмида яхши сақланган. Архе- ологик материаллар ва ёзма манбаларда таъкидланишича, бу замонда Самарқанд орқали Буюк ипак йўли ўтган, ички ва ташқи савдо, ҳунармандчилик ривож топган. Илк ўрта асрларда Самарқанд Суғдиёнанииг бош шаҳри сифатида нуфузли мавқега эга бўлиб, шаҳар ижтимоий ва иқтисодий хаётида туб ўзгаришлар юз берди. Бадавлат деҳқон хўжаликлари кучайди, худди шу кезларда уларнинг қасрлари жойлашган Афросиёбнинг шим. қисми мудофаа девори б-н ўраб олинди. Бу ҳолат Мовароуннаҳр ва унга қўшни вилоятларда ҳам юз берди. Бу даврда Самарқанд ҳукмдорлари «их- шид», Бухоро ҳукмдорлари эса «бухорхудот» деб аталган. 712 й.да араблар фотиҳи Кутайба ибн Муслим қўшин тортиб келганда, Самарқанднинг мудофаа деворлари мустаҳкам бўлиб, атрофида сув тўла хандақ бор эди. Қутайба Самарқандга Фарғона, Шош ва турклар- дан ёрдамга келган лашкарларни енггач, кўмаксиз қолган Суғд ҳокими Ғурак но- илож у б-н сулҳ тузди, шаҳарнинг ички қисми (шаҳристон)ни арабларга бўшатиб беришга мажбур бўлди. Археологик то- пилмалар исломга зид бўлган ҳайкал ва деворий расмларнинг атайлаб қилич б-н чопилганини исботлайди. Самарқанд авваллари «Ҳисори кўҳна», «Қалъаи Ҳисор» аталиб, 17-а.дан бошлаб аҳоли орасида «Қалъаи Афросиёб» ёки «Аф-росиёб» деб атала бошланган. А.да қазишма ишлари айниқса Самарқандда Ўзбекистон ФА Археология ин-ти ташкил топгач, кенг кўламда кучай- ди. Я. Ғ. Ғуломовдан сўнг А. даги архео- логик қазишмаларга Г. В. Шишкина, Ш. Тошхўжаевлар раҳбарлик қилди. Кейинги йилларда (1989 й.дан) А.ни археологик жиҳатдан тадқиқ этиш ишига француз археологлари — Поль Бернар, Франц Гренэ ва б. жалб этилган. Француз археологик миссияси Ўзбекистон археологлари б-н (М. Исомиддинов ва б.) ҳамкорлиқда А.ни ўрганишда қатнашмоқда. Ўзбек ва француз олимларининг ҳамкорлиқда олиб борган тадқиқот натижалари қад. Самарқанд тарихига оид қатор маса- лаларга аниқлик киритди, яъни мил. ав. 6—5-а.ларга тааллуқли шаҳар му- дофаа деворлари остидан гувалакдан қурилган янада қад. девор қол-диқлари очилиб, Самарқанднинг ёши мил. ав. 8-а. ўрталарига оид эканлиги исботлан- ди; шаҳарнинг арки аъло қисмидан мил. 8-а.га оид мурабба (70x70) шаклидаги Самарқанд ихшидларининг маҳобатли саройи қолдиқлари очилди. А.да архео- логик тадқиқот ишлари давом этмоқда. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling