Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари


Download 0.52 Mb.
bet24/49
Sana21.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1219099
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49
Bog'liq
JAVOB

ҚОВУНЧИТЕПА — археологик ёдгорлик (мил. ав. 6-а. — мил. 8-а. ва 15— 16-а.ларга оид шаҳар харобаси). Тошкент вилоятининг Янгийўл ш.даги Куркулдак каналининг чап соҳилида жойлашган. Археолог Г.В.Григорьев қазиш ишлари олиб борган (1934— 37), бу ердан кулолчилик ва қурилиш муҳандислигига мансуб буюмлар топилган. Кейинча- лик Ўзбекистон ФА Археология ин-ти (Ю.Ф.Буряков раҳбарлигида) томонидан ўрганилган (1970, 1976, 1978). Майд. 25 га. Қ. баланд арк (50x50 м), тўғри тўртбурчакли шаҳристон (150x100 м) ва рабоддан иборат. Маданий қатламлар (4— 12,5 м қалинликда) Бурганли маданияти ва Қовунчи маданиятига оид меъморлик- қурилиш қолдиқларидан ташкил топган. Аркнинг остки қатламларида ертўлалар, кулхона, қўлда ясалган дағал сопол идишлар Бурганли даври (мил. ав. 6—3- а.ларга)га тегишлидир. Қазиш натижа- сида туби юмалоқ, тумшуқли қозонлар, ярим юмалоқ тоғорачалар, юза косалар, туби текис хумчалар топилган. Айрим идишларга қизил, жигарранг ангоб билан кенг чизиқ ёки ромб шаклида нақшлар берилган. Қовунчи даври 2 босқичга бўлинган. Мил. ав. 2-а. — мил. 2-а.да хом
ғишт ва пахсадан истеҳком ҳамда турар жой бинолари қурилган. Мил. 3—8-а. ларда шаҳар ва рабодда ҳаёт анча ривож- ланган. Моддий маданиятга Сирдарёнинг қуйи қисмида яшаган қад. аҳолининг ма- данияти катта таъсир қилган. 8-а.нинг 1-ярмида арабларнинг Чочга қилган босқинчилигидан сўнг Қ. Ташландиқ ҳолга келган. 15—16-а.га келиб, унда ҳаёт қайта тикланган.
32.Жетисар маданияти
ЖЕТТИОСОР, етти осор (етти ёдгорлик) — Сирдарёнинг эски ўзани Қувондарё ҳавзасида жойлашган 20 га яқин қад. қўрғон-қалъа харобалари мажмуаси (мил. ав. 3—2-а. — мил. 7—8-а.). 1946, 1949—62 й.ларда С. П. Толстое раҳбарлигидаги Хоразм археология этно- графия экспедицияси тадқиқот ишлари олиб борган. Қад. суғориш иншоотлари қолдиқлари топилган. Мустахкамлан- ган қурғонлар (улардаги турар жой бинолари), қалъалар, истеҳкомли қўрғон- қалъа ва мозорқўрғонлар текширилган. Уларнинг деворлари сомонли ғиштдан қурилган. Деворларнинг пастки қисмида қамиш (Хоразм маҳаллий меъморлигида ҳозир ҳам ишлатилади) қолдиқлари топилган. Истеҳкомли қўрғон-қалъа — Олтиносор бу харобалар ичида энг йириги бўлиб, майд. 17 га. Девори (кен- глиги 1,5—2 м, бал. 3,5 м) пахса ва хом ғиштдан. Ташқи девори шинак ва буржли бўлган. 2 қаватли катта турар жой биноси ўрни очилган. Ж.да ёрғучоқ, тегирмон тоши, турли шаклдаги сопол идишлар (кувача, хумча, хумлар ва б.), камон ўқ учи —пайкон, турли тақинчоқ (узуклар ва б.) лар топилган. Сопол идишлар оч сариқ, қора жигарранг, қизил, кўк, оқ ангоб б-н бўялган, айримларининг пастки қисмида қора заминга оқ чизиқ тортил- ган. Ж. моддий маданияти Хоразмдаги африғийлар маданиятига сезиларли таъсир кўрсатган. С. П. Толстовнинг фикри-га кўра, Ж. ёдгорликлари тохарларга ман- суб бўлган. Аҳоли патриархал уруғчилик тузумида яшаб суғорма деҳқончилик, чорвачилик ва балиқчилик б-н машғул бўлган. Кейинчалик Ж. аҳолиси Амударё ва Сирдарё бўйларига кўчиб ўтган.
Ад.Толстов С. П., По древним дельтам Окса и Яксарта, М., 1962; Левина Л .
33. Илк ва ривожланган ўрта асрлар даври тасвирий санъати


34. Кўктепа ёдгорлигиК қад. шаҳар хароба- си (мил.ав. 9—4-а.лар). Самарқанд вилоятининг Пайариқтуманига қарашли ҳудудида, Батрак ва Шамат кишлоклари оралиғида, Булунғурсойнинг қад. Ўзани соҳилида жойлашган. Маҳаллий аҳоли орасида у Сайилтепа деб аталади. К. илк темир даври шаҳар харобаси, квадрат шаклида, майд. 23 га атрофида, унинг рельефида чор атрофи бўйлаб қад кўтарган мудофаа девори ва 4 жойда шаҳар дарвозаларининг ўринлари яққол кўзга ташланади. Ёдгорлик рельефида шаҳар мудофаа деворининг ташқарисидан 2-мудофаа иншооти ўтган кўринади. Унинг хом ғиштдан қурилган излари 1 км чамаси узунликда ёдгорликнинг шим.-ғарбий томонида кузатилади. Ҳисоб-китобларга кўра, у яқин 100 га майдонни ўраб олган. Аммо 2-мудофаа иншооти оралиғи кейинги йилларда хўжалик мақсадларида тўлиқ ўзлаштирилиб, унинг қад. иншоотлари мутлақо бузиб ташланган. К. май- донининг 2 жойида баланд дўнгликлар кузатилади. Улардан бири ёдгорликнинг марказида, квадрат шаклида (70 х 70 м), иккинчиси, унинг шарқида, 2 ярус (қават, қатлам)ли (қаср олдидаги майдон б-н). Ёдгорликда олиб борилган архео- логик тадкиқотлар ватижасига кўра, қад. шаҳар ҳаёти 3 даврга бўлинади (К.1,2,3). K.I даври Зарафшон водийсида маҳаллий чорвадор сақларнинг ўтрок қаётга, деҳқончилик хўжалиги юритиш- га оммавий равишда ўтаётган, Суғдиёна деҳқончилик воҳасининг жадал таркиб топаётган даври б-н фарқланади. Бу даврда кулолчилик маҳсулотлари, асо-
сан, қўлда тайёрланиб, уларнинг оч ранг- ли пардозланган сиртига қизғиш қора бўёқда турли шаклларда гул солиш одат бўлган. К. 1 даврида дастлаб аҳоли ярим
ер тўла шаклидаги кулбаларда яшади, унинг сўнгги босқичига келиб, гувала ва хом ғиштдан кўп хонали уйлар ва баланд платформа (таг курси) устига монументал бино (ибодатхона мажмуаси) қуриш одат тусига киради. К.1 даври мажмуаси Фарғона водийсининг Чуст маданияти, умуман, Ўрта Осиёнинг Яз 1 деб аталган археологик мажмуалари б-н ҳар жиҳатдан бир-бирларига яқин ва ўхшаш бўлиб, уларнинг йил санаси кейинги йил- ларда (мас, Чуст маданиятининг ёши) роса 500—600 й.га қад. дир деб топил- мокда. К.2 даврига келиб, Суғдиёва ҳудудларига Қад, Шарқ тамаддунига хос урбанистик жараён жадал кириб келади. Янги этно-маданий қатламнинг ерли туб аҳоли б-н қоришуви ватижаси сифатида К. 2 мажмуаси таркиб топади. Бу жараён, айниқса, кулолчиликда яққол кўзга ташланди. Керамика маҳсулотлари таркиби- да юқори сифатли, кулолчилик чархида тайёрланган идишлар кескин кўпаяди. Энди, кулолчиликда сополларнинг нақшига эмас, балки уларнинг сифатига эътибор қаратилади. Уй-жой қурилиш сохасида монументал бинолар, мажмуалар барпо этиш ривожланади. Суғдда қад. шаҳар маданияти узил-кесил шаклланади. Бу даврда К. да, унинг марказида қалин платформа (таг курси) устида маҳобатли шаҳар ибодатхонаси узил-кесил шаклланади. Ундан шарқ-роқца жойлашган К. ҳукмдорининг қасри таркиб топади. К. 3 даврига келиб, Қад. Шарқтамаддуни анъаналари асосида ривожланишда давом этаётган шаҳар ҳаётига маке-дониялик Александр юришлари муно-сабати б-н эллин маданияти кириб ке-лади. Шаҳар майдони йўлак ҳосил қилган 2 қаторли мудофаа девори б-н ўраб олинади. Шаҳар майдо- нининг юқори қисмида камида 0,50 см қалинликда эллин даври қатлами ҳосил бўлган. Ундан сўнг қандайдир сабабга кўра, шаҳарда ҳаёт тўхтайди. К.дан 25—35 ёшдаги аёл қабри очилди. Қабрдан ёғоч тўшама ва қамиш бўйра излари топилди. Аёлнинг кўйлагининг четлари цилиндр шаклдаги 345 та ол-
тин тақинчоқлар, бош кийими эса 57 та шиша мунчоқ б-н безатилган. Белбоғига ферўза қадамалар ўрнатилган олтин тўқачалар тақилган. Майитни оёқ томонидан қайчи, урчуқ ва Хитойнинг Хань сулоласи даврига оид кумуш қўшилган думалоқ жез кўзгу топилди. Мана шу кўзгу ва б. белгиларга кўра, қабр мил.ав. 1 — мил. 1-а.га оид деб белгиланди. Қабр майд. 11 х 5,5 м ҳажмда бўлиб, лаҳаднинг чуқ. 6,5 м ни ташкил этган. М. Исомидциновнинг фикрича, бу ерда малика ёки аслзода аёл дафн этилган. 2001 й. К. ми- нораси ўрнида қазишма ишлари давом эттирилди, у ерда сопол идишлар, тегирмон тош бўлақлари, тош ўроқ, қозон, бандли мармар тарозу тоши, мармардан ишланган буюмлар, 4 оёқчали кичик чироғдон, тўқимачилик дастгоҳи учун мўлжалланган суяк тароқ, тош пичоқ, оғир болта, ҳайвон суяклари топилди (мил.ав. 8 — 7-а.лар). Ад.: Исамиддинов М. X., Генезис городской культуры Самарқандского Согда, Самарқанд, 2000.
Ўзбекистон-Франция-Суғдиёна археологик экспедицияси томонидан ўрганилаётган Кўктепа ёдгорлиги Самарқанд вилояти Челак шаҳри яқинида жойлашган. Бу ёдгорликда олиб борилган қазишмалар натижасида, Кўктепа Суғдиёна ҳудудидаги энг қадимги шаҳарлардан бирининг харобалари эканлиги аниқланди. Бу ёдгорликда маҳобатли шаҳар мудофаа деворлари, муҳташам сарой қолдиқлари ва шаҳар марказида қад ростлаган улкан оташпарастлар ибодатхонасининг харобалари очилди. 1998-йилда Кўктепа шаҳар ёдгорлигининг арк қисмидан яна бир ноёб топилма Саклар даврига оид аёл кишининг қабри ва ундан 250 га яқин тилла тақинчоқлар – тиллақош, тилла тугмачалар, кумуш кўзгу, ярим қимматбаҳо тошлар ва шишадан ясалган мунчоқлар каби осори – атиқаларнинг топилиши катта илмий, оламшумул воқейликка айланди. “Сак маликаси хазинаси” номи билан илмий муомалага кирган ушбу топилмалар фан нуқтаи – назаридан ўрганилди ва амалдаги қонунларга биноан республикамизнинг марказий музейларида намойиш қилинди. Кўктепа шаҳар ёдгорлигини ўрганиш натижасида, милоддан аввалги X-IX асрларга оид атрофи айланма девор билан мудофааланган қалъа – қўрғоннинг хусусиятлари ва ундан милодий эрадан аввалги II-I асрларга тааллуқли хазинанинг топилиши ўзбек археологларининг мустақиллик йилларидаги энг йирик кашфиётларидан бири сифатида фан тарихи саҳифаларидан ўрин олди.


  1. Download 0.52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling