Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари
Download 0.52 Mb.
|
JAVOB
- Bu sahifa navigatsiya:
- 31.Қовунчи маданияти
ЗАРТЕПА — Термиз ш.дан 26 км шим,ғарбда жойлашган қад. шаҳар ха- робаси. 3. 1951—52 й.ларда археологЛ.И.Альбаум томонидан текширилган. 3. квадрат шаклида бўлиб, деворлари- нинг уз. 400 м дан. Шарқий девор ха- робалари 6—7 м, ғарбий девори 4 м гача сакланиб калган. Шаҳарнинг шим. шарқида квадрат шаклида қалъақўрғон бор, у шаҳристондан мудофаа чизиғи — катта хандақ б-н ажратилган. 1960—80 й.ларда археолог В.Завялов, Қ.Собиров ва Ш.Пидаевлар томонидан ўрганиш да- вом эттирилган. Археологик қазишмалар туфайли З.нинг шаҳристон қисмидан уй-жой қолдикдари ва кўчалар очилган. Со-пол идишларининг асосий қисми ангоб б-н бўялган. З.дан одам ва ҳайвонларнинг ҳайкалчалари ва ҳар хил тангалар ҳам топилган. Топилмаларнинг энг қадимгиси мил. в. 4— 2 а.ларга, кейингилари илк ўрта асрлар (5—7а.лар)га тўғри келади. АЙРИТОМ — ўзбек халқининг қадимий тарихи ва маданиятидан гувоҳлик берувчи кўҳна шаҳар харобаси. Термиз ш.дан 18 км шарқда, Амударё қирғоғида жойлашган. Даст- лаб А. яқинида Амударё тубидан одам ҳайкалчалари ишланган фриз (пирамон) парчалари топилган (1932), 1933 й. М. Е. Массон раҳбарлигидаги Термиз археология комплекс экспедицияси А.да қазиш ишлари олиб бориб, яна 7 та фриз бўлаклари ҳамда будда ибодатхонаси ха-робасини топган. Фризлар 1—2- а.ларгаоид бўлиб, уларда қўшнай, чилтор, уд,ноғора чалаётган созандалар ва гулчам-барлар, мева солинган идишлар кўтариболган йигит-қизлар ифодаланган. Бунданташқари А.дан мил. ав. 2- а. охири ва мил.4- а.ларга оид иккита қабр топилиб, улар-нинг биридан қурол-яроғлари б-н биргадафн қилинган жангчининг, иккинчиси-дан идиш-товоқлар ҳамда зеб-зийнатлариб-н кўмилган аёлнинг скелетлари чиққан.1963—66 й.ларда А.да Ўзбекистон санъ-атшунослик экспедицияси (Б. Турғунов)ҳам қазиш ишлари олиб борган. Девор-ларининг калинлиги 1,5 м, бал. 2—2,5м бўлган 15 га яқин эшик ва деразасизхоналар (диний маросимлар ўтказилганхоналар) топилган. Хоналарга юқориданмахсус зиналар орқали тушилган. 1978й.да олиб борилган қазилмада юноналифбосида 6 қатор қилиб битилганёзуви бор ҳайкал тагкурсиси топилган.А. моддий-маданий ёдгорликлари ўзбекхалқининг кушонлар давридаги тарихи-ни маданий меросини, урф-одатларинива б. ўрганишда катта аҳамиятга эга.
31.Қовунчи маданияти Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling