Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари


Download 0.52 Mb.
bet23/49
Sana21.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1219099
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   49
Bog'liq
JAVOB

ҚОВУНЧИ МАДАНИЯТИ - мил. ав 2-а. — мил. 6-а.га оид археологик маданият. Ўрганилган жой дастлаб қовунчитепа харобаси бўлгани учун номи шундан. Қ.м. Тошкент воҳаси, Сирдарёнинг ўрта оқими ва Фарғонанинг шим.-ғарбий қисмида тарқалган. археолог Г.В.Григорьев 1934—37 й. Ларда Қ.м. мажмуаларида қазиш ишлари олиб борган. Шоштепани ўрганиш натижасида 1-марта маданий қатламларнинг аниқ стратиграфияси белгиланди. Бу эса Қ.м.нинг аниқ даврини (Қовунчи I мил. ав. 2—1-а.лар: Қовунчи II 2 босқичга бўлиниб, унинг 1-босқичи мил. 1—4-а. лар, 2-босқичи 5—6-а.лар) белгилашга асос бўлган. Қ.м. Тошкент воҳасидаги қад. деҳқончилик билан шуғулланган туб аҳоли маданияти (қ. Бурганли маданияти) асосида «халқларнинг буюк кўчиши» даврида Тошкент воҳасига кириб келган сарматлар. ҳунлар ва б. халқларнинг этник маданияти таъсирида ривожланган. Тошкент воҳаси Қ.м. шаклланишининг асосий маркази бўлган. Мажмуаларда меъморлик мактабининг маҳаллий анъ- аналарига асосланган, юксак мудофаа иншоотларига эга бўлган шаҳарсозлик, сопол идишлар ва ҳайкалчалар шаклининг ўзига хос хусусиятлари таркиб топ- ган. Қ.м. воҳада шаҳар маданияти пайдо бўлиши ҳамда ирригация тизимининг та- комиллашиши асосида деҳқончиликнинг янада ривожланиш даврида тарқалган. Қовунчи мажмуалари асосида Тошкент ш. маданияти пайдо бўлган ва ривожлана бошлаган. Ўша даврдаги арк ва унинг атрофида 1 ёки 2 қишлоқдан иборат аҳоли пунктлари бўлиб, уларнинг айримлари мудофаа деворлари билан ўралган. Шаҳарлар ҳунармандчиликнинг ва савдо-сотиқнинг асосий таянч пункти ҳисобланган. Металлга ишлов бериш (темирчилик, жез асбоблар қуй-иш) анча ривожланган. Кулолчиликда сопол идиш- лар ясаш асосий ўрин эгаллаган, уларнинг тури, шакли кўпайган. Сопол идиш ларнинг таги текис бўлган. Қовунчи I да кўвача, товоқ, қизғиш ёки бўғиқ қўнғир ранг берилган сопол идишлар, Қовунчи II да қулоқли хурмачалар, бандлари ҳайвон шаклидаги турли идишлар ва хурмачалар учрайди. Қ.м.га хос идиш қопқоқлари, кўралар, диний маросим буюмлари, 2 бошли қўчқор ёки шохли ҳўкиз бош- лари шаклида ясалган ўчоқ пойтагликлари топилган, улардан тутатқи солинадиган ва қурбонлик қилинадиган идиш сифатида ҳам фойдаланилган. Қовунчиликлар деҳқончилик ва яйлов чорвачилиги билан шуғулланишган. Улар деҳқончилик маъбудалари, олов ва аждодларга сиғинишган. Милоднинг дастлабки асрларида Қ.м. жанубга томон тарқалиб, Суғд, Қашқадарё ҳудудидаги маҳаллий маданий мажмуаларга таъсир эта бошлаган. 6-а.га келиб, Ўрта Осиёнинг марказидаги воҳалар билан иқтисодий ва савдо алоқаларининг ку-
чайиши ҳамда умумсуғд маданияти таъсирида Тошкент воҳасида Қ.м. ўзига хос аломатларини йўқотган, секин-аста бу- тун Мовароуннаҳрга хос ягона маданият вужудга кела бошлаган.
Абдулаҳад Муҳаммаджонов.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling