Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари


Download 0.52 Mb.
bet38/49
Sana21.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1219099
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   49
Bog'liq
JAVOB

Саразм ёдгорлиги

Юқори Зарафшоннинг Панжикент шаҳридан 15 км ғарбда топилган Саразм қишлоғи харобаси муҳим археологик ёдгор-ликдир. У деҳқончилик қабилаларининг Урта Осиё шимоли-шар-қига ёйилганлигидан далолат бериб, қадимги деҳқончилик аҳо-лисининг географик чегараларини ҳам кўрсатади.
Саразм қишлоғи харобаси 90 гектар майдонда жойлашган 10 та тепаликдан иборатдир. Ёдгорликнинг тарихи тўрт даврга бўлиниб, улар муҳим топилмаларга кўра бир-биридан ажрала-ди. Археологик топилмалар ёдгорликнинг ёшини аниклашда катта аҳамиятга эга.
Саразм 1 даври сопол идишлари рангли нақшлар билан бе-затилган бўлиб, Туркманистоннинг Анов II, Геоксюр типидаги моддий буюмларига анча ўхшайди. Идишлар сиртида кора ва кизил бўёқлар билан ишланган турли геометрик нақшлар бор. Маданий қатламда мисдан ясалган қуроллар хам учрайди. Бу даврнинг мутлақ хронологияси радиокарбон усули асосида аниқланган бўлиб, милоддан аввалги 3100 ± 60 йил, 2930 ± 30 йилдир.
Саразм II босқичи сўнгги энеолитдан илк бронза асрига ўтиш даври ҳисобланади. Бу босқичда Геоксюр типидаги идишлар билан бирга нақшсиз сополлар пайдо бўлади. Бронзадан ишланган буюмлар анча тарқалади. Топилмаларнинг ёши радиокарбон усули асосида аниқланганда милоддан аввалги 2510 ± 10 йил ва 2280±40 йил эканлиги маълум бўлди. Саразм III— IV маданий қатламларн бронза даврига мансубдир.
Саразм 1 даври қурилишларн кўп хонали уй массивларидан иборатдир. Улар катта жамоа уйлари ҳамдир. Ҳозирги вақтга-ча 48 та пахсадан қурилган хона топиб текширилди. Умумий турар жойлар якка кичик оилаларга мўлжалланнб, 2—3 хонали қилиб қурилган. Улар уй-жой ва рўзғор-хўжалик иншоот-лари вазифасини бажарган. Турар жойга мосланган хоналарда
Зарафшон водийсининг энеолит ва илк жез даврига оид қад. деҳқончилик маданиятига тегишли археологик ёдгорлик. Унинг асосида кей- инчалик С. қишлоғи таркиб топган. У Зарафшон дарёсининг тоғлар орасидан кенг водийга чиқиш жойида, Ойимкўл ёнида жойлашган. Суғдшунос олим В.А.Лившицнинг фикрига кўра, «С.» атамаси суғдча «саризамин», яъни «ер- нинг бошланиши», «воҳанинг бошлани- ши» демакдир. Ёдгорлик ясси тепачалар кўринишида, 100 гектарга яқин жойни эгаллаган. Унда 1976 й.дан тадқиқот ишлари олиб борилади. Археологик тадқиқот натижаларига қараганда, С. Зарафшон водийсининг энг кад. Бобо деҳқонлари маскани бўлиб, бу жойда ҳаёт энеолитнинг ривожланган босқичидан то илк жез даврига қадар (яқин 1,5 минг йил) давом этган.
С.да 7 йил давомида археологик ка- зиш ишлари олиб борилди ва 10 нуқтада қад. қишлоқ ҳаётининг давомийлигини ўрганиш учун шурфлар казилди. Нати- жада ёдгорликда 4 та тарихий босқич аникданди. Археологик материаллар кутубхонаси
тахлилига кўра, lбосқич (C.I) мил. ав. 3400—3200 й.лар, 2-босқич (С. 2) мил. ав. 3200—2900 й.лар, 3-босқич (С. 3) мил. ав. 2900-2700 й.лар, 4-босқич (С. 4) мил. ав. 2700—2000 й.лар б-н белгилан- ди. С. 1 даври жамоа оилалари бир хонали уйларда яшаган, жамоа хилхонаси бор. Жамоа квартали атрофи эса мудофаа деворлари б-н ўраб олинган. Жамоа турар жой қолдиқларини қазиш жараёнида сиртига рангли гул солинган сопол парчалари, хилхонадан эса мис ойна, олтин ва кумущдан ясалган мунчоклар топилди. Топилмалар кўп жиҳатдан Жан. Туркманистоннинг қад. Гёксур воҳаси материалларига айнан ўхшаб кетади.
С. 2 даврида бирбирларидан тор кўчалар б-н ажратилган кўп хонали турар жой массивлари пайдо бўлади. Уларнинг қошида айлана шаклида қурилган топиниш маскани — оилавий оташпарастлик алтарлари шаклланади. Йирик уйжой массивлари доирасида жамоа ибодатхоналари (икки жойда) қад кўтаради. Ибодатхоналарнинг деворларига кизил рангда накш берилган ва уларнинг қоқ ўртасида мурабба шаклида алтар жойлашган. Хўжаликда тошдан ишланган меҳнат қуроллари, тўқимачилик дастгоҳининг қисмлари, урчуқ тошлар, мис пичоқлар, ханжар, қармоқ, игна ва бигизлар кўплаб учрайди. С. 3 даврида ижтимоий характердаги монументал бинолар пайдо бўлади. Улар уруғ жамоаларининг маъмурий бино ва ибодатхоналаридан иборат эди. Бу даврда патриархал оила ҳовлижойлари кенгаяди, бу ҳовлилар майдонида кулолчилик хум- донлари ва металлни эритиш устахоналари пайдо бўлади. Бу босқичда и.ч.нинг қатор соҳаларида ҳунармандчиликнинг турли йўналишлари бўйича ихтисослашув жараёни кечади. Кулолчиликда ичи ва сиртига сайқал берилган сополлар кескин камаяди. Уларнинг ўрнини маҳаллий анъанавий шаклдаги нақшлар эгаллайди.
Маҳаллий нақшлар б-н ибодатхоналарнинг деворларини безаш одати вужудга келади. Бу босқичда маҳаллий хом ашё базасида металл эритиш ва металлдан турли хил қуроллар ясаш кучаяди. Шун- дай қилиб, қад. саразмликлар ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида туб ўзгаришлар юз беради. С. 4 даврига келиб, демографик ўзгаришлар б-н боғлиқ ҳолда аҳолининг водий бўйлаб тарқалиши, гўё унинг «инқирози» кузатилади. С.да аҳоли сийраклашиб, аввалги монументал маъмурий иморатлар ўрнини оддий кулбалар эгаллайди. Эҳтимол, С 4 даври ёдгорликнинг энг юқори қатламлари бўлгани учун давр тақозоси б-н унинг қурилиш қолдиклари бизгача шу ҳолатда етиб келгандир. Эҳтимол, бу таназзул жез даврининг маълум бир босқичида (мил. ав. 2минг йилликнинг 2-ярмида) орийларнинг жан.га томон кўчиши муносабати б-н Ўрта Осиёнинг шим. ва марказий вилоятлари моддий маданиятида юз берган ўзгаришлар б-н боғликдир. Бу давракси кулолчиликда яққол кўзга ташланади, яъни, бир томондан кулолчиликда қизғиш оқ тиниқ ангоб б-н пардозланган сополлар сиртида, идишларнинг гар- диши бўйлаб оддийгина рангли нақш солиш кузатилса, иккинчи томондан сопол идишларнинг кулолчилик чархида ясаш технологияси кашф этилади. Ижтимоийиқтисодий табақаланишнинг
айрим белгилари сифатида терракота, тош ва жездан ишланган муҳрлар пай- до бўлади. Қишлоқ жамоаси сардори, қабила бошлиғининг ҳукмдорлик белгиси бўлмиш жамоа нишони янги маъно ва мазмун касб этади. Демак, С. 4 даврида ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётда юз берган ўзгаришлар С. жамиятининг
сўнгги босқичида мулкий табақаланиш жараёни жадал кечаётганлигидан далолат беради. С.да ўрганилган ягона хилхона, юқорида таъкидлаганимиздек, унинг илк босқичига дахлдор бўлиб, у доира шаклида ишланган тош ғовлар б-н ўраб олинган, унинг диаметри 15 м, ичига 5 та кабр жойлашган. Тош ғовнинг марказий кабрига 3 киши (аёл, эркак ва ўспирин) www.ziyouz.com кутубхонаси 176 кўмилган. Аёлга тегишли ашёвий далилларга қараганда у ўз жамоасида катта нуфузга эга бўлган. Унинг кийимларига феруза, лаъл, ёқут ва яшма каби қимматбаҳо тошлардан ясалган мунчоклар қадалган. Аёлнинг бош кийими ҳам тақинчоклар б-н безатилган. Соч толаларига олтин мунчоқ шодалари осиб қўйилган. Қўлларига денгиз чиғаноғидан ишланган билагузуклар тақилган. Аёл скелети ёнидан дастали мис кўзгу, суякдан қилинган бигиз, 5 та урчуқ тош, 2 та аёл маъбудаси (терракота) топилган. Демак, С. 1 даври- да аёлларнинг жамоадаги ижтимоий нуфузи ҳали юқори бўлган. С. аҳолисининг иқтисодий ҳаётини суғорма ва лалмикор деҳқончилик ҳамда хонаки чорвачилик ташкил этган. Зарафшон тоғ тизмаларидаги қад. Маъдан (мис, қўрғошин, қалай, олтин, кумуш, симоб ва феруза) конларининг яқинлиги С.да ҳунармандчиликнинг металлургия ва металл и.ч. соҳасини ривожланиши- га ҳамда ундан турли меҳнат ва ҳарбий қуроллар и.ч.га кенг имкониятлар берган. Сдан топилган 150 дан ортиқ буюмлар — пичоқ ва ханжарлар, болта ва бигиз- лар, пайкон ва муҳрлар, металл эритиш қозонлари (тигиллар), асбобанжом қуйиш қолиплари, металл эритиш печлари, металл хом ашё ёмбилари бундан далолат беради. Ёдгорликни қазиш жараёнида нафақат тошдан ишланган меҳнат қуроллари, балки оғирлик ўлчов тошлари, тўқимачилик дастгоҳининг қисмлари ҳам учратилган. Аммо, саразмликлар кулолчиликда металлургия ва тош га ишлов беришдек юксакликка эриша олмаганлар.
Хуллас, С. ёдгорлиги Зарафшон водийсининг энг қад. деҳқончилик маданияти бўлиб, кейинги асрлардаги Суғд ўлкасида шаклланган шаҳар маданиятининг илдизлари бир жиҳатдан шу ёдгорлик б-н боғлиқ эди. Ад.: Исаков А., Саразм (К вопросу становления раннеземледельческой культуры Зарафшанской долины), Душанбе, 1991; Исамиддинов М. X., Генезис городской культуры Самарқандского Согда, Самарқанд, 2000.
Аҳмадали Асқаров.__

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling