Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари
Download 0.52 Mb.
|
JAVOB
СОПОЛЛИ МАДАНИЯТИ - Ўзбекистоннинг жан. Ҳудудларида деҳқончилик билан шуғулланувчи жез даври қабилаларининг ижтимоийиқтисодий, сиёсий ва этнома- даний ривожланиш ҳолати археологик манбаларда акс этган моддий мадани-ят мажмуаси (мил. ав. 2минг йиллик). Келиб чикиши жиҳатидан қад. Шарқ тамаддуни билан боглик бу мадани- ят ёдгорликлари Ўзбекистоннинг Сур- хондарё вилояти, қўшни Тожикистон ҳудудларидан топиб ўрганилган (Сополлитепа, Жарқўтон, Мўлалитепа, Бўстон,Бўйрачи, Нурек, Тандирйўл). Унинг энг қад. ва биринчи бор топиб ўрганилган ёдгорлиги Сополлитепа бўлиб, ушбу архе-ологик маданият ҳам шу ёдгорлик номибилан аталадиган бўлди. Сополлитепа ва Жарқўтонда ўтказилган кенг кўламли изланишлар См.ни моддий ва маънавий дунёси ҳақида тўлиқ маълумот беради. Шунга қарамай, Жан. Ўзбекистонда шу маданиятга тегишли 20 га яқин ёдгорлик топиб ўрганилган.
См. учун хом ғиштлардан қурилган маҳобатли архитектура, суғорма деҳқончилик, юксак даражада ривож- ланган кўп тармоқли ҳунармандчилик, айниқса, унинг кулолчилик, металлур- гия, заргарлик, тўқимачилик ва терига ишлов бериш соҳалари яхши ривожлан- ган. Диний эътиқод заминида оловга си- гиниш муҳим роль ўйнаган. См.нинг Жарқўтондек ёдгорлиги мисолида ўзбек давлатчилигининг илк илдизларини кузатиш мумкин. Топил-малар тарихий тахдилига кура, С.м.да Зардушт ислоҳига қадар оловга топиниш ва хаума ичимлигини илоҳийлаштириш кучли бўлган. Унинг далили сифатида Жарқўтон ибодатхонасининг очилиши ва ўрганилишини кўрсатиш мумкин (қ. Жарцўтон оташкадаси). Ашёвий далил- лар тахдилидан келиб чиқиб, қуйидаги якуний хулосага келиш мумкин: 1) Ўзбекистон Республикасининг жан. ви- лоятларида мил. ав. 2 минг йилликнинг биринчи ярми давомида қад. Шарқ та- маддунига хос тарихий шароитда См. базасида юксак ривожланган қад. Илк шаҳар маданияти таркиб топди; 2) агар Сополлитепа ўзининг қад. шаҳарсозлик маданиятига хос барча аломатлари билан протошаҳар, яъни Авестода тилга олин- ган вара иншоотини эслатса, Жарқўтон ёдгорлиги Ўзбекистон худудида бирин- чи бор шаклланган том маънодаги қад.шаҳар эди; 3) муайян ёдгорликни қад.шаҳар деб аталиши учун қўйиладиган илмий талаблардан келиб чиқилганда ҳам Жарқўтон у талабларга жавоб бери- ши мумкин бўлган ноёб ёдгорликдир. Қад. шаҳарларга хос бўлган биринчиаломат — шаҳар майдонида арки аъло ва шаҳристон таркиб топган бўлиши лозим бўлса, Жарқўтонда бу содир бўлган, яъни 100 гектарлик Жарқўтоннинг 3 гектари арки аъло ва қолган қисми шаҳристон майдонини ташкил этади. Иккинчи ало- мат — ўтроқ деҳқончилик маданияти Ағолиси зич жойлашган маскан мудофаа деворлари билан ўраб олинган бўлиши. Учинчи аломат — шаҳар арки кисмида аҳобатли бинонинг, яъни умумшахар жамоалари бошлиғи қароргоҳининг таркиб топиши Жарқўтонда ўз аксини топ- ган. Тўртинчи аломат — шаҳар майдо- нида барча учун баробар хизмат қилувчи бош саждагоҳ — диний мафкура маркази шаклланган бўлиши. Бешинчи аломат — қад. шаҳарда хунармандчиликнинг юксак даражада таркиб топган бўлиши. Шаҳар ҳунармандчилик маҳсулотлари ички бозор ҳамда ташқи бозор учун ҳам кенг кўламда ишлаб чиқарилган. Mac, кулолчилик маҳсулотларининг узоқ Хитой ҳудудларигача кириб борганлиги ҳақида гувоҳлик берувчи ашёвий далиллар ушбу қад. шаҳар маданиятида мавжуд. Демак, бу ўша давр шаҳар аҳолиси таркиби ҳақида фараз қилишга ишора бўлиб, қад. Жарқўтон шаҳар аҳолиси эркин деҳқон жамоалари — кашоварзлардан ташқари шаҳар ҳунар ва савдо ахдидан ҳам ибо- рат бўлган. Шаҳар хаёти нафақат диний, балки дунёвий жиҳатдан ташкил этил-ган бошқарув тизими асосида қурилган. Шаҳар ҳукмдорининг маҳобатли кошо- насининг арки аълода шаклланиши бунга далолатдир. Ад.: Аскаров А., Абдуллаев Б, Джар- кутан, Т., 1983; Аскаров А., Ширинов Т., Древнебактрийский храмогня в Южном Узбекистане. В. сб. Градостроительство и архитектура, Т, 1989; Сарианиди В. И., И здесь говорил Заратуштра, М., 1992; Аскаров А., Ранная городская культура эпохи бронзы юга Средней Азии, Са-марканд, 1993; Аскаров А., Древнеземледельческая культура эпохи бронзы юга Ўзбекистана, Т., 1977. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling