Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари
Марказий Осиёнинг энеолит даври археологияси
Download 0.52 Mb.
|
JAVOB
22.Марказий Осиёнинг энеолит даври археологияси
Маълумки, Урта Осиёнинг жануб қисмида (Туркманистон-да) милоддан аввалги VI мингйилликда деҳқончилик хўжалиги пайдо бўлади. Бундаги маданият Жойтун маданияти, деб аталади. Жойтун қабилалари ҳаётида неолит даврининг ундан ол-динги даврларига нисбатан янги ижтимоий-иқтисодий муноса-батларни кўриш мумкин. Бу прогрессив тарихий омиллар мис-тош даврида сақланади ва анча юксак даражада ривожланади. Энеолит даври Урта Осиё жанубида янги маданий ва тарихий жараёнлар билан боғлиқдир; улардан: 1) хўжаликда моти-га-кет,монча билан қилинадиган деҳқончилик ва уй чорвачили-гининг ривожланиши; 2) суғорма деҳқончилик— ирригациянинг равнақ топиши; 3) ҳунармандчиликда янги касблар — металл-чилик, тўқимачиликнинг вужудга келиши; 4) кулолчиликда му-ҳим техника ютуғи— хумдонларнинг ишлатилиши; 5) ўтроқлик хўжалигининг мустаҳкамланиши, ибтидоий жамоа бирлашма-лари уйлари ва қурилишда хом ғиштнинг пайдо бўлиши; 6) рангдор сопол буюмлар ва лойдан ясалган бўлиб, оналик уруғига хос бўлган ҳайкалчаларнинг тарқалиши. Шу даврга оид муҳим археология ёдгорликлари Жанубий Туркманистонда топиб текширилган. Шимол томонда Қорақум чўли, жануби-ғарбда Копетдоғ билан чегараланган Туркманистон ерлари қуруқ ва иссиқ иқлимли ўлкадир. Неолит даври да вужудга келган Жойтун маданияти асосида Анов I—II ва Намозгоҳ I—III даврларига мансуб энеолит замони маданияти кенг территорияда тарқалади. Жанубий Туркманистоннинг энеолит замони маконларида муваффақиятли ва кенг кўламда олиб борилган илмий текши* ришлар XX асрнинг 50-йиллари билан боғлиқдир. Ёдгорлик-ларни текширишда Б. А. Куфтин, В. М. Массой, В. И. Сариа-ниди, О. К. Бердиев ва И. Н. Хлопин ва бошқалар катта хиз-мат кўрсатдилар. Жанубий Туркманистон энеолити уч даврга — илк энеолит (Анов I, Номозгоҳ I); ривожланган (Анов II, Номозгоҳ II) ва сўнгги мнс-тош даври (Номозгоҳ III) га бўлинади. Кенг дара-жада текширилган ёдгорликлардан Ановтепа, Номозгоҳтепа, Қоратепа, Чакмоқлитепа, Ясситепа ва Геоксюртепа машҳурдир. Археологик қазишлардан чиқдан илк энеолит Анов I ва Но-мозгоҳ I даврига оид уй-жойлар хом ғиштлардан қурилган. Моддий топилмалар орасида мис куроллар кам учрайди (мис пичоқлар ва жезгиналар). Қадимги маконларда тошдан ясал-ган жуда кўп куроллар — ўроқ ва пичоқ қадамалари, қирғичлар, тешкичлар, найза ва ўқ пойконлари, ёрғучоклар ва бошқа қу-роллар топилди. Аввалгидек, мис-тош даврида ҳали тошдан иш-ланган қуроллар хўжаликда катта роль ўйнаган. Жанубий Туркманистон территориясида ҳозирги кунларгача энеолит замонига мансуб 32 та қадимги макон-тепа маълум. Уларнинг асосий қисми Ашхободга яқин жойда ва Геоксюр во-ҳасидан (Қуйи Мурғоб ва Тажон дарёлари орасида) топиб тек-ширилди. Геоксюр воҳаси 8 та қадимги қишлоқдан иборат. Энеолит даврида улар ўтроқлик водий-районига айланган ва Геок-сюртепа I марказий макони атрофида жойлашган. Археологлар фикрича, Геоксюр воҳаси айрим ўтроқ дех.қончилик районлари-нинг аҳолиси 4000—5000 кишилик умумий қабила аъзоларидан иборат бўлган. Геоксюртепа I атрофидаги қадимги суғориш майдонлари 50— 75 гектар бўлиб, каналларнинг узунлиги ўртача 3 км, чуқурли-ги 1,2 м, эни 2,4—5,5 м ни ташкил этган. Деҳқончиликда арпа ва буғдой экиш асосий роль ўйнаган. Қабилалар ҳаётида майда чорвачилик ҳам катта аҳамиятга эга бўлган. Улар билан бирга ёввойи қушлар ва ҳайвонлар ови қўшимча хўжалик вазифасини бажарган. Милоддан аввалги IV—III мннгйиллик бошларида Амударё ва Зарафшон қуйи оқимларида Калтаминор маданияти тош қу-роллари, сопол идишлари ва уй-жойлари кенг тарқалади. Урта Осиёнинг шимоли-шарқ даштларида ва Орол денгизи соҳилла-рида ибтидоий овчилик, балиқчилик ва илк чорвачилик хўжа-• ликларига асосланган қабилалар яшаган. Археологлар фикрича, Бухоро областининг Лавлакон, Беш-<>улоқ мавзеъларида ва Замонбобо 1 қабристонида топиб тек-ширилган моддий манбалар энеолит даврига оиддир. Бу ёдгор-ликлардан сўнгги Калтаминор маданияти топилмаларига ўхшаш сопол идишлар бўлакларн ва чақмоқтош қуроллар билан бирга мисдан ясалган игналар ва мунчоқлар топилди. Қуйи Зарафшоннинг Каптарни қуми ва Қаттатузкон мавзеълари атрофида тўрт жойдан энеолит даврига оид ёдгорликлар текширилди. Тақир ва қум устида сочилиб ётган тошдан ишланган ёрғучоқлар, ўроқ ва пичоқ қадамалари билан бирга мисдан ишланган қурол синиқлари топилди. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling