Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари


Буюк Ипак йўлининг ривожланган ўрта асрлардаги йўналишлари, шаҳарлари, савдо маҳсулотлари


Download 0.52 Mb.
bet9/49
Sana21.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1219099
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   49
Bog'liq
JAVOB

13.Буюк Ипак йўлининг ривожланган ўрта асрлардаги йўналишлари, шаҳарлари, савдо маҳсулотлари

ўрта асрларда Шарқ ва Ғарбмамлакатларини илк бор ўзаро боғлаган


қитьалараро карвон йўли (мил. ав. 2-а.—мил. 15-а.). Б. и. й. атамаси ушбу йўлдан
ташилган қимматбаҳо товар — Хитойипаги б-н боғлиқ. Ғарб мамлакатлари узоқ
вақтгача ипакчилик сирасрорлариданбехабар бўлишган. Б.и.й. атамаси қадимда ишлатилмаган.Б.и.й.ни тарихий, географик ва маданий жиҳатларини илмий ўрганиш амалдакўплаб мамлакат олимлари томонидан 19-а.нинг 2-ярмидан бошланган. Унитадқиқ этишга Ғарбий Европа, Россия ва Япония олимлари салмоқли ҳиссақўшдилар. Хусусан, Японияда «Буюк ипак йўли энциклопедияси» нашрқилинди. 1877 й. машҳур немис олими Карл Рихтгофен ўзининг «Хитой» номлийирик илмий асарида улкан Евроосиё материганинг турли қисмларинибоғловчи йўллар тизимини «Ипак йўли»деб атаган, кейинчалик «Б.и.й.» атамасиқабул қилинган. ўртасида Ўрта Осиё карвон йўллариорқали амалга оширилган алоқалармавжуд бўлган. Бунга Тоғли ОлтойдагиПозириқ қўрғонидан топилганКичик Осиёда тайёрланган буюмлар,Афғонистон ва Ўрта Осиёдан топилган юнон буюмлари мисол бўлиши мумкин.Искандар Мақдуний (қ. Александр)
салтанати тузилиши б-н бу алоқалартўғри йўлга солинган. Б.и.й.нинг шарқийқисмини барпо этишда суғдийлар каттароль ўйнаганлар. Искандар Мақдунийтомонидан Суғдиёна мамлакати и стило этилиши б-н кўплабсуғдийларшарққа томон кўчганлар ва Б.и.й.нингмарказий қисмини — Ўрта Осиёдан тортиб Хитойнинг Чаньан ш.гача бўлганоралиқ масофада савдо факториялари(манзилгоҳлари) бунёд этганлар. Ўз
навбатида Хань империяси мил. ав. 1-мингйиллик охирида ўз ҳудудини Ўрта Осиётомон кенгайтириш сиёсати юргизиб буйўналишга алоҳида эътиборини қаратадива бу йўл ҳақида маълумот тўплаш,айғоқчилик ва дипломатик мақсадларидаэлчи Чжан^Цзянни юборади. АммоСуриядаги Ўрта денгизнинг шарқидажойлашган Гиераполь ш.дан Серика (Хитой)гача бўлган масофа бўйлабтузилган дастлабки батафсил йўлликмакедониялик савдогар Май Тициан(мил. 100 й.) томонидан тузилган. Бумаълумотлар Клавдий Птолемейнинг«Географик қўлланма»сида сақданган.Птолемей эса ўз навбатида бумаълумотларни тарихчи Мариннингтахм. 107— 114 й.лар оралиғида ёзилганва бизгача етиб келмаган асарлариданолган. Ушбу маълумотларга кура, Б.и.й.2 катга киемга бўлинган: ГиераполданТошминор (Тошқўрғон)гача ваТошминордан Серикагача. Йўлнинг ЎртаОсиё қисми Ария (ҳоз. Туркманистоннингжан. ва Афғонистоннинг шим.ғарбидажойлашган қад. вилоят)дан бошланган.Ариядан йўл шим.га МарғиёнадагиАнтиохияга (Байрамали ш. яқинидагикўҳна Марв ш. харобаси) кетган,сўнграшарққа бурилиб Бактра (Шим.Афғонистондаги Балх ш.)га борган. Буердан йўл шим. томон йўналибТермизатрофида Амударёдан ўтилган ва сўнгра2 томонга кетилган. 1си, шим.си бўйлаб Темир дарвоза орқали Мароканда(Самарқанд)га, у ердан Фарғонагакетилган. 2си, жан.си эса Сурхондарё
водийси бўйлаб комедларнинг тоғлиўлкасига (ҳоз. Қоратегин) олиб борган.Ҳар икки йўналиш ҳам Тошминорга олибборган. Уни айрим олимлар Тошкентҳудудида, бошқалари Олай водийсидажойлашган деб ҳисоблайдилар.
Тошминордан сўнг йўл Ўрта Осиёҳудудидан ташқарига чиққан, Эргаштоматрофида «савдогарлар қўнимгоҳи»жойлашган, сўнгра йўл ТаклаМакончўлидан ўтиб Дуньхуанга, сўнгра Хитойнинг қад. пойтахти — Чаньангаолиб борган. Бу ердан йўл эҳгимол шим.ғарбга Корея ва Японияга кетган бўлсакерак. Мил. 5—8-а.ларда Б.и.й.нингЕттисув орқали Чоч (Тошкент воҳаси),Суғд, сўнгра Пойкенд, Марв бўйлабЭрон Хуросонига элтувчи шим. қисмимуҳим аҳамият касб этган. Айни шудаврда Эрон орқали Византияга ипаколиб ўтиш тақиқланганлиги муносабатиб-н суғд савдогарлари Византия ва Турк хоқонлари воситачиликларида Суғд ваХоразмдан Каспий денгизини айланибўтиб, Шим. Кавказдаги довонлардан ошиб Қора денгиз ва кейинчалик Константинополгача олиб борувчи янги йўл тармоғини очадилар. Ғарбда юксак кадрланган, қиймати жиҳатидан олтин ва қимматбаҳо тошларга тенглаштирилган ипак воситасида Византия императорлари Европадан жангчилар ёллашган ва қўшни «варвар» — герман ва славян қабилаларининг ҳукмдорларини ўз томонларига оғдириб олишган, чунки ипак уларда янада қадрлироқ саналган. Ипак бу пайтда 3 буюк давлат: Византия империяси, Сосонийлар Эрони ва буюк Турк хоқонлиги ўртасидаги иқтисодий рақобат объектига айланган. Бироқ, бу «ипак» йўли афтидан узоқ вақт мавжуд бўлмаган, чунки 6-а. 2-ярмида Хитой ипак и. ч. бўйича монопол ҳуқуқдан маҳрум бўлган, аср охирида эса Византия шу қадар кўп миқдорда ипак етиштирар эдики, уни Хитойдан келтиришга ҳеч қандай эҳтиёж қолмаган. Византия ипак саноатини барпо этилиши ва уни астасекин Закавказье ва Ўрта денгиз мамлакатларига тарқалиши б-н Б.и.й.нинг тарихи тугайди. Кейинги асрларда, айниқса мўғуллар салтанати даврида гарчанд Шарқ б-н Ғарбни боғловчи карвон йўли мавжуд бўлгани ҳақида кўплаб далилларни келтириш мумкин бўлсада, лекин «ипак йўли» номини унга шартли равишда қўллаш мумкин, чунки бу йўлнинг аҳамиятини эндиликда ипак эмас, бошқа товар ва мақсадлар белгилар эди. 1987 й. ЮНЕСКО маданий тараққиёт бўйича БМТнинг умумжаҳон декадаси доирасида «Ипак йўли — мулоқот йўли» халқаро дастурини қабул қилди.
Бу дастур Ўрта Осиё халқлари бой маданий тарихларини кенг қамровда тадқиқ этишни назарда тутади. Бироқ унинг асосий мақсади — Шарқ б-н Ғарб ўртасида янада мустаҳкамроқ маданий ва иқтисодий алоқалар ўрнатиш, ушбу буюк қитъаларда яшовчи кўп сонли халқлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни яхшилашдан иборат.
Кўплаб (30 дан зиёд) халқаро илмий конференция (жумладан, Самарқанд, 1990 й. окт.; Бухоро, 1996 й. фев.) ва семинарлар ўтказилди. Б.и.й. бўйлаб биргаликда халқаро экспедициялар уюштирилди, кинофильмлар яратилди, китоблар, брошюралар ва мақолалар чоп этилди, баъзи археологик ва меъморий ёдгорликлар таъмирланди. Баъзи бир Шарқ мамлакатларида (Ҳиндистон, Хитой, Ўзбекистон, Шри Ланка, Япония) Б.и.й.ни ўрганиш бўйича махсус илмий интлар барпо этилган. Мае, БМТ ваЮНЕСКО қарорига кўра, Самарқанд ш.да Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро ин-ти очилган. 1997 й. майда Ўрта Осиёни Эрон б-н боғлаган Сарахс — Машҳад т.й.участкаси қурилиши тугалланди, бу б-н Ўрта Осиё мамлакатлари Форс қўлтиғига,
Европа мамлакатлари эса Ўрта Осиёга чиқиш имконига эга бўлдилар. Илмий ва маданий дастурларданташқари Б.и.й.ни тиклаш бўйича жаҳоншумул аҳамиятга
эга бўлган лойиҳа амалга оширилмоқда [қ. Европа—Кавказ—Осиё транспортйўлаги (TRACECA)]. Навбатдаги вазифа — Ўзбекистон ва Хитой ўртасидагит.й. участкасини қуришдир. Мана шу режа амалга ошгудек бўлса, Атлантика океанидан тортиб Тинч океанигача бўлган масофада Б.и.й.нинг «т.й.» варианти тўла тикланган бўлади. Ўзбекистонда Б.и.й.ни тиклашга катта эътибор қаратилмоқда. 1995 й. 2 июнда Ўзбекистон Республикаси Президента И.А. Каримовнинг Б.и.й.ни қайта
тиклашда Узбекистоннинг иштирокини авж олдириш ва республикада халкаро сайёҳликни ривожлантириш борасидаги чоратадбирлар тўғрисидаги фармони
эълон қилинди (яна қ. *Буюк ипак йўли сайёхлик йўналишлари).
Ад.: Ртвеладзе Э., Великий шелковый путь, Т., 1998.

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling