Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари


Download 0.52 Mb.
bet11/49
Sana21.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1219099
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   49
Bog'liq
JAVOB

ДЕВОРИ ҚИЁМАТ, Девори кўндаланг — археологик ёдгорлик, қад. Самарқанд ва унинг атрофидаги қишлоқларни ураган мудофаа девори ха- робаси (мил. ав. 4—2-а.лар — мил. 8-а.). Самарқанднинг жан.да Дарғом канали- нинг ўнг қирғоғи бўйлаб кўтарма (бал. 4 м гача, кенглиги 12 м, уз. 50 м) шаклида сақланиб қолган. Д.қ. харобасини В.Л. Вяткин текширган (1903). 1936 й.да М. Е. Массон Шарқ географлари маълу- мотлари б-н археологик қазиш-малар натижаларини қиёслаган. 1969 й.да Ю. Ф. Буряков, М. М. Тошев археологик қазишмалар олиб борган. Ўрта аср Шарқ манбаларида ёзилишича, Д.қ.нинг уз. 12 фарсах (72 км), бал. 14 газ (тахм. 10 м) бўлиб, тепаси кунгурадор буржлар б-н мустаҳкамланган 12 дарвозаси бўлган. Деворнинг энг чет нуқталари шарқда Чўпонота тепалигининг ён бағирлари, жан.да Дарғом каналига яқин жой, ғарбда Хешрав қишлоғи ва шим.да Қундуз Сўфи қишлоғи бўлган. Археологик тадқиқотлар натижасида Д.қ.нинг айрим қисмлари турли даврлар-
да қурилганлиги аниқланди. Дастлаб (мил.ав.4-а.) Д.қ.нинг шим. қисми пах- садан 2 қатор қилиб, ўртаси йўлаксимон хоналар шаклида қурилган. Кейинчалик бу хоналарга мурдалар кўмилган. Абу Муслим буйруғи б-н Д.қ. 752—753 й.ларда жан.га 7,5 фарсах (45 км) да- вом эттирилиб, янги аҳоли зич яшайдиган ҳудуд ўраб олинган. У пахса ва хом ғиштдан қурилган. Д.қ.нинг жан. Қисми 1466 й.дан бошлаб Девори кўндаланг деб аталган. 19-а.да эса Искандар девори де- ган ном б-н ҳам юритилган. Бу девор Д.қ. деб 18-а.дан сўнг атала бошлаган.
В районе кызылкырско-сеталакской группы античных памятников обнаружены остатки древней оборонительной стены Бухарского оазиса, известной из средневековых письменных источников и научной литературы под названием Канпирак (Кампир девар). Визуальным изучением и картированием руин этого грандиозного для овоего времени оборонительного сооружения Бухарского Согда занимался сотрудник Махандарьинского археологического отряда X. Мухамедов. В дальнейшем благодаря дешифровке аэрофотоснимков древнекызылкырского района нам удалось выявить отдельные ранее невыясненные звенья Канпирака в районе западного и северного участков земель древнего орошения Бухары, что позволило внести существенные коррективы в датировке этого древнего оборонительного сооружения и динамике развития орошаемых площадей в северо-западном районе Бухарского оазиса античного и раннесредневекового периодов. До нашего времени сохранились руины стены Канпирак в виде сильно оплывшего растянутого вала шириной 25—35 м и высотой 1—3 м, местами до 4 м (26). В 1958 г. для выяснения структуры стены в районе кы-зылкырско-сеталакской группы позднеантичных памятников в трех пунктах X. Мухамедов заложил поперечные разрезы: первый в 400 м к востоку от поселения Кызылкыр-П, второй — в 1,1 км к востоку от Караултепа, а третий — в 3 км к северо-востоку от Ходжа кул теп а.
Структура поперечного разреза первого и второго пунктов была почти одинакова. Оборонительный вал здесь состоял из двух параллельно идущих пахсовых стен шириной 3—4 м с внутри-стенным коридором шириной 4—6 м, заполненным глиной с примесью песка и гравия. У основания общая толщина Канпирака доходила до 12 м, высота сохранившейся части пахсы—2—2,5 м. Третий разрез дал иную картину. Толщина стены здесь в основе составляла 14 м. По мнению X. Мухамедова, основанием стены служила искусственная насыпь — вал шириной 10 м и высотой 1,5 м из галечника с песком, с обеих сторон насыпи были воздвигнуты пахсовые стены каждая шириной 2 м (28, с. 47—48). Позже X. Мухамедовым в 2 км к югу от средневекового городища Ходжапарсан проведена раскопка одной из башен Канпирака, сложенной из сырцового кирпича. В результате этого установлено, что стена башни с внешней стороны была сложена из клиновидных кирпичей размером 50 (49) X 38 X 24 X 10 см, а с внутренней — из кирпичей следующих размеров: 37X28x10; 38X24X10 (9); 37x24X10 (9); 36X23x10; 39X21X8; 35 X 23 X 10 (9) см и т. д. (28, с. 48). Такие нестандартные кирпичи были характерны для раннесредневековой сырцовой архитектуры Средней Азии, в основном использовались в VI— IX вв. н. э.
17.Марказий Осиёнинг илк палеолит даври археологияси
Марказий Осиѐ ҳудудида шелл ва ашелл даврларида одамзод гуруҳлари яшаганлиги ҳақида янги маълумотлар бор. Жумладан, Фарғона водийсидаги Селенғур ғор макони, Оҳангарон водийсида жойлашган Кўлбулоқ маконининг пастки маданий қатламлари, Тожикистондаги Қоратов массивларидан топилган бу даврга оид одамзод манзилгоҳлари бундан гувоҳлик беради. Ҳозирги вақтда Марказий Осиѐ ҳудудида 30 га яқин илк палеолит даврига оид топилмалар, ѐдгорликлар маълум. Бу топилмалар Ўрта Осиѐ ва Жанубий Қозоғистоннинг турли воҳаларига оиддир. Илк палеолит ѐдгорликлари сифатида Туркманистондаги Янгаджа ва Қоратангер станциялари оралиғининг 41-километридаги топилма жойлар, Тожикистонда Вахш дарѐси воҳасидаги Қўрғонтепа шаҳрига яқин Қизилқалъа, Кўҳипиѐз ҳамда Қайроққум, Қайқитов, Қирғизистондаги Хўжагўр, Онорча, Қайрағоч, Учқўрғон, Полмон, Жанубий Қозоғистондаги Қоратов атрофидан қўлга киритилган илк палеолит даври ѐдгорликларини кўрсатиш мумкин. Айрим топилдиқлар, асосан, чақмоқтош қайроқларидан ясалган қўл чўқморларидан ва бошқа кескич, чопқич қуроллардан иборат. Ҳозирча унча кўп бўлмаган бу топилмаларнинг аҳамияти муҳим бўлиб, Марказий Осиѐ сарҳадларида шелл ва ашелл даврлари одамлари яшаб ўз даврига нисбатан муайян маданият яратганлигидан гувоҳлик беради. Кейинги йилларда Қорақалпоғистон Республикасининг Устюрт туманларида ҳам шу даврга оид қуроллар топилганлиги аниқланди. Шуни айтиш лозимки, Ўрта Осиѐ ва Жанубий Қозоғистонда топилган бу давр қайроқ қуролларига ўхшашлари чегарадош бўлган Ҳиндистоннинг шимолий вилоятларидан ҳам топилган. Демак, бундан келиб чиқадики, илк палеолит даврида одамзод Шарқнинг кенг кўламли вилоятларини ўзлаштириб яшаганлар ва ўзларидан даврига нисбатан моддий-маданий из қолдирган.
18.Марказий Осиёнинг ўрта палеолит даври археологияси
Илк палеолитдан кейинги маданият тарихи босқичи ўрта палеолит ѐки мустьер (Францияда топилган ва шу ном билан юритиладиган маконлар номидан олинган) даври ҳам деб юритилади. Бу давр одамзод ўтмиш тарихининг 150 мингинча йилларидан то 50 мингинчи йилларигача бўлган даврни ўз ичига олади. Мустьер даври маданият тарихи Ўрта Осиѐ ҳудудида яхши ўрганилган соҳа. Айниқса, кейинги 30-50 йиллар давомида бу борада катта илмий тадқиқотлар амалга оширилди, буюк ютуқларга эришилди ва бу даврда Марказий Осиѐнинг барча туманлари одамзод томонидан ўзлаштирилганлиги маълум бўлди. Марказий Осиѐда неандерталлар даврига оид биринчи ѐдгорлик 1938 йилда А.П.Окладников томонидан Бойсун тоғининг Тешиктош деб аталган ғоридан топиб ўрганилди. Ҳозирги кунда неандертал замондошлари яшаган маконлар Марказий Осиѐда 70 дан ортиқ жойда топилган.
Ўзбекистонда бундай ѐдгорлик Тошкент вилоятининг Обираҳмат, Хўжакент, Палтов номли унгур ва ғорларида, Кўлбулоқ деб аталган қадимги булоқ ѐқасида, Самарқанд вилоятининг Қўтирбулоқ, Зирабулоқ, Омонқўтон, Такалисой, Олмабулоқ ѐқаларида, Бухоро вилоятидаги Қизил Нурада, Навоий вилоятидаги Учтут қишлоғи атрофида ва бошқа жойларда топиб ўргаилган.
Тожикистонда Қизилқалъа, Кўҳипиѐз, Қайроққум, Қайқитов, Қирғизистондаги Хўжагўр, Онарча, Қайрағоч, Учқўрғон, Палман ва бошқа жойлардан топилган. Туркманистондаги Мангаджа ва Қоратангир станциялари оралиғида жойлашган ѐдгорликлар ўрганилган. Қирғизистондаги Тоссар ва Георгий дўнглиги, Тожикситонда Қорабўра, Жарқўтон ѐдгорликлари, айниқса, бой манбалар берди. Бу ѐдгорликларда ўтказилган археологик қазилмалар вақтида ўша замон одамларининг тошдан меҳнат қуроллари – қўл чўқморлар, ҳайвон терисини ишлашда фойдаланиладиган тош «пичоқ»лари, тош учуруқ ва тош ўзаклар кўплаб топилган.


19.Марказий Осиёнинг сўнгги палеолит даври археологияси
Урта Осиёдан кейинги 40 йил ичида Хўжағор, Шугнау, Кул-булок,, Янгажа 11, Аччисой, Есен 2, Туябўғиз, Бўзсув, Комсомол кўли, Учтут, Семизбуғу, Сарикўл, Тулкили, Ангренсор 2, Қора-бош 3, Бетпак 7 ва бошқа сўнгги тош асри ёдгорликлари топиб ўрганилди.
Кўлбулоқ макони. Кўлбулоқ — Урта Осиёдаги тош асри ман-зилгоҳларининг энг ажойиб намунаси ҳисобланади. Макон Оҳан-гарон шаҳридан 10—12 км ғарбда бўлиб, Чотқол тоғининг жа-нубий енбағридан чиқадиган Қизилолма сойининг чап соҳили-даги қир-адир устида жойлашган. Бу макон кўп қатламли бўлиб, қуйи қатламлари илк тош асрига, юқоридаги 1, 2, 3 қатламлар эса сўнгги тош асрига мансуб бўлиб, у қатламлардан гулхан, кўмир қолдиқлари, кул, тош буюмлар — нуклеуслар, тишли тош қуроллар, қирғичлар, тош пойконлар, сихчалар, пластинкалар, тош пичоқлар ва бошқа тош бўлакчаларй топилган. Айни вақт-да мазкур маданий қатламлардан буғу, ёввойи от, сиртлон, архар каби ҳайвонларнинг суяклари ҳам топилган. Кўлбулоқдан чиққан тош қуроллар Туябўғиз, Бўзсув комплексларидан топилган сўнгги тош асри қуролларига ўхшайди. Бу буюмларнинг юқори қатламдан чиқиши, қуроллар турларининг хилма-хилли-ги, хусусиятлари ва бошқа омилларга таянган ҳолда. Кўлбулоқ-нинг 1—3 қатламини сўнгги тош асрига мансуб дейиш мумкин.
Бўзсув 1 макони. Бу ёдгорлик тош асри маконларидан бири-дир. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, Тошкентнинг ғарб томо-нидаги Қорақамиш жари соҳилида Бўзсув 1 номи билан атал-ган тош асри ёдгорликлари мавжуд бўлиб, унинг маданий қат-ламларидан мустье қуроллари билан бирга сўнгги тош асрига мансуб тош қурол ва буюмлар топилган.
Мазкур жой-маконнинг юқори қатламидан 85 та тош буюм ва қуроллар топилиб, шундан 79 таен кулранг, кулранг-қўнғир чақмоқтошдан, 4 таси оҳакли чақмоқтошдан, биттаси қора сланец ва яна бири халцедондан ишлангандир.
Бўзсув 1 маконидан топилган цуйи тош асри буюмлари ва тош қуроллари — нуклеус ва унинг парчалари, пластинкалар, тош парчалари, бир ва икки тиғли тош пичоқлар, қирғичлар, сихчалар, тешгичлар, пойконлар, учриндилар ва бошқалардан дборатдир. Бўзсув 1 сўнгги тош асри қуроллари орасида тош пичоқ ва тош қирғичлар кўпчиликни ташкил этиб, шу каби қу-роллар Бўзсув 2, Туябўғиз жой-маконларида, шунингдек, кўп қатламли Кўлбулоқ манзилгоҳида ҳам кўп учрайди.



  1. Марказий Осиёнинг мезолит даври археологияси




Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling