Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари


Археология соҳасида ҳуқуқий асосларнинг шаклланиши ва ривожланиши


Download 0.52 Mb.
bet3/49
Sana21.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1219099
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
JAVOB

3.Археология соҳасида ҳуқуқий асосларнинг шаклланиши ва ривожланиши
ARXEOLOGIYA MEROSI OBYEKTLARINI MUHOFAZA QILISH VA ULARDAN FOYDALANISH TO‘G‘RISIDA qonun maqsadi arxeologiya merosi obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish sohasidagi munosabatlarni tartibga solishdan iborat. https://lex.uz/docs/1526440
Qonunchilik palatasi tomonidan 2009-yil 16-iyunda qabul qilingan
Senat tomonidan 2009-yil 29-avgustda ma’qullangan 34 modda
MADANIY MEROS OBYEKTLARINI MUHOFAZA QILISH VA ULARDAN FOYDALANISH TO‘G‘RISIDA
Ushbu Qonunning maqsadi O‘zbekiston xalqining umummilliy boyligi bo‘lmish madaniy meros obyektlarini muhofaza qilish va ulardan foydalanish sohasidagi munosabatlarni tartibga solishdan iborat.
UMUMJAHON MADANIY VA TABIIY MEROSNI MUHOFAZA QILISH TO‘G‘RISIDA
1972-yil 23-noyabr, Parij
Mazkur Konvensiya O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisining 1995-yil 22-dekabrdagi 182-I-sonli “1972-yilda imzolangan Umumjahon madaniy va tabiiy merosni muhofaza qilish to‘g‘risidagi Konvensiyani ratifikatsiya qilish haqida”gi Qarori bilan ratifikatsiya qilingan.(O‘zbekiston Respublikasi uchun 1996-yil 15-iyundan kuchga kirgan)


4.Биринчи ўзбек археологи, академик Я.Ғуломов ҳаёти ва илмий мероси
Яҳё Ғуломов 1908 йил 1 май куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтаҳур даҳасидажойлашган Оқмасжид маҳалласида мадраса мударриси оиласида дунёга келди.Бўлажак бўстоншунос олимнинг отаси Ғуломхон махдум ўша вақтларда Тошкент-нинг машҳур Хожа Аҳрор мадрасасида мукаррирлик (мударрис халифи-ўрин-босари) вазифасини ўтар эди. Оналари эса мактабдор бўлиб уйларида бошланғичсавод мактабини очиб, маҳалла қизларига ўқиш-ёзишни ўргатар эди. Ота ва онала-рининг саводхонлиги, хусусан волидалари Сорахон отиннинг мактабдорлиги ту-файли Яҳё Ғуломов "Саводи ибтидо" (дастлабки билим)ни олган эдилар. Шу боис-дан бўлса керак, болаликлари тўғрисида сўз юритган чоғларида Яҳё ака "устози ав-валимдир волидам, ҳисоби "абжад" саводида" деган сатрларни баён этган эдилар.Мактабни битиргач, Яҳё Ғуломов аввал Тошкентдаги Ўзбек таълим институтида
(УЗИНПРОС) (1923-1926), Самарқандда очилган ўзбек давлат педагогик академия-сида (1927-1930)билим олди. Бўлат Солиев, Мусо Саиджонов, Василий Лаврентье-вич Вяткин, Абдурауф Фитрат ва бошқа ўз даврининг билимдон олимларидан сабоқ олди. Айниқса, проф. Б. Солиевнинг "Марказий Осиё тарихи" бўйича ўқиганмаърузалари қадимги ва ўрта аср муаллифларининг асарларидан, шарқ қўлёзма-ларидан олинган бой маълумотлар асосида тузилган бўлиб, Я. Ғуломов учунқадимги Турон, Улуғ Туркистон халқлари тарихидан берилган дастлабки илмий би-лимлар эди. Буюк Туркистоннинг қадимги тарихига бўлган қизиқиш ЯҳёҒуломовни ўша пайтларда Самарқандда археологик қазишлари билан шуҳрат топ-ган шарқшунос олим ва ўлкашунос археолог В. Вяткин билан яқинлаштирди.
В. Вяткин ўзбек, тожик ва форс тилларини яхши биларди. Олим XV-XVI асрлар-да вайрон бўлиб, тепа шаклини олган Улуғбекнинг машҳур расадхонаси ўрнинианиқлаб, излаб топган ва уни қазиб ўрганган эди. Кичик ҳажмда бўлса-да, Афросиёбда археологик қазишмалар олиб бориб, унинг ирларини очишга қўл урган ҳаваскор археологлардан эди. У "Мусулмон шарқитарихи" курси бўйича лекциялар ўқирди. В.Вяткин _2ЪY__пСамарқандда тарихий ёдгорлик- ларни сақлаш қўмитасининг раиси ҳам эди. Ўша йилларда Яҳё Ғуломов В. Вяткин-дан археология фани бўйича дастлабки сабоқлар олди ва унинг Афросиёбда олиббораётган қазиш ишлари билан танишди. Хуллас Самарқанднинг Ўзбекпед-академиясидаги таҳсил Яҳё Ғуломовнинг келажакда тарихшунос ва археолог бўлиб етишишида асос бўлди. Бу даврда "Туркистон археология ҳаваскорларитўгарагининг" фаолияти, Русия археология жамиятининг илмий тўпламларини синчиклаб ўрганди.
"Лекциялар, кабинетдаги суҳбатлар, музей, Афросиёб ва турли тарихий жойлар-га қайта-қайта бирга боришимиз натижасида В. Вяткин мени ўз йўлига сола олди,бироқ бу мендаги бурилиш анча кечикиб содир бўлди, чунки 1931 йилда менВ.Вяткиндан ажраб Тошкентга қайтдим ва устозимни қайта кўра олмадим" деб хо-тирлаган эди Яҳё Ғуломов.
Самарқанд таҳсили тугаб мустақил илмий тадқиқотлар даври бошланди. Бу дав-рда Ўзбекистон Халқ Комиссарлари Совети ҳузурида тарихий ёдгорликларнисақлаш ва илмий ўрганиш республика қўмитаси - "Узкомстарис" ташкил этилиб,унга архитектура ёдгорликларини сақлаш билан бир қаторда, Ўзбекистонда архео-логик тадқиқотлар олиб бориш иши ҳам юклатилган эди.
1933 йилда Я. Ғуломов шу қўмитага, аввал илмий ходим, сўнгра унинг илмийкотиби қилиб тайинланди. Я. Ғуломов Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Тер-миз ва Тошкентдаги нодир меъморий обидаларни сақлаш ва уларни ўрганиш юза-сидан илмий тадқиқотлар олиб бориш билан бирга археологик экспедициялардаҳам қатнашди.
Илк бор у 1933 йилда М.Е. Массон бошчилигида Термиз, 1934 йилда эса А.Ю.Якубовский раҳбарлигида Давлат Эрмитажи ва "Узкомстарис" томонидан уюшти-рилган Зарафшон экспедициясида қатнашди. Бу даврда Я. Ғуломов дала шароитидаархеологик қидирув ишларини ташкил этиш, қайд этилган ёдгорликлар устида да-стлабки тадқиқотлар ўтказиш бўйича салмоқлитажриба орттирди.Мустақил археологик тадқиқотларини Я. Ғуломов илк бор 1936 йилда қадимгиХоразм ерларида ҳаваскор археолог дўсти Турди Мирғиёсов билан биргаликдабошлади. 1937 йилда унинг гуруҳига археолог А.И. Тереножкин ва архитектор Б.Н.Засипкинлар жалб этилди.Қадимги Хоразм ерларида сақланиб қолган сон-саноқсиз археологик ёдгорлик-лар, бу кўҳна ўлкани қачонлардир оби ҳаёт билан таъмин этган кўҳна суғориштармоқларининг қуруқ ўзанлари ва атрофда сочилиб ётган турли-туман археологиктопилмаларни ўрганар экан, Я. Ғуломов деҳқончилик хўжалигининг асосиҳисобланган суғориш тарихи билан жиддий шуғулланишни бош масала дебҳисоблаган эди. Чунки Ўрта Осиёнинг қадимги маданият масканларидан бириҳисобланган Хоразмнинг ўзлаштирилиб обод этилиш тарихи, қадимги маданиятива бу ўлка аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий муносабатлари билан боғлиқ бўлганқатор масалаларга аниқлик киритиш учун Хоразмнинг суғорилиш тарихинибосқичма-босқич синчиклаб ўрганиш лозим эди. Бунинг учун катта куч билан кенгкўламдаги тадқиқотларни амалга ошириш зарур эди.
1937 йилнинг кузида собиқ Иттифоқ Фанлар академияси қошида Хоразм архео-логик экспедицияси ташкил этилди. Унга С.П. Толстов раҳбар этиб, ЎзбекистонФанлар комитетидан эса Я. Ғуломов унга ёрдамчи қилиб тайинланди. Ўша йилданбошлаб Я. Ғуломов Хоразм моддий маданият обидаларини чуқурроқ тадқиқ этишгакиришди. Даставвал у бой материаллар асосида "Хива ва унинг ёдгорликлари" мав-зуида номзодлик диссертациясини ёқлади.
Сўнгра у илмий изланишларини кенг кўламда давом эттириб, Амударё этаклари-да сунъий суғоришнинг вужудга келиши ва суғорма дехқончилигининг ривожла-ниш тарихини ўрганишга киришди. Хоразм экспедициясининг кенг кўламли изла-__ нишларида фаол қатнашди.Кўп йиллик археологик тадқиқотлар, Шарқ қўлёзма асарлари таҳлили асосидаХоразмнинг 4-4,5 минг йиллик ижтимоий ва иқтисодий тараққиётини тўлиқ акс эт-тирган йирик илмий иш юзага келди. Бу тадқиқот Я. Ғуломовнинг "Хоразмнингсуғорилиш тарихи" мавзуида 1950 йили ёқланган докторлик диссертациясинингасосини ташкил этди. Олим бу илмий ишда Хоразм археологик экспедицияси
тадқиқотлари натижаларидан изчил фойдаланди.1957-1959 йилларда рус ва ўзбек тилларида нашр этилган Я. Ғуломовнинг"Хоразмнинг суғорилиш тарихи" номли икки асарида Хоразмнинг 3,5 минг йилданошиқроқ даврни ўз ичига олган суғорилиш тарихи даврма-давр талқин этилган.Я.Ғуломов Амударё этаклари ҳавзасини археологик ёдгорликларини синчиклаб тек- шириш асосида дельта тармоқларининг тошқин сувларидан ҳосил бўлган лиманлар(кўлмаклар) бўйларида суғорма деҳқончиликнинг пайдо бўлиш жараёнини жудажонли тасвирлаган. Унинг ёзишича, тошқинларнинг тасодифий ва беқарорлиги ту-файли Хоразмнинг кадимги илк деҳқонлари уларга батамом тобе бўлиб, ҳар фаслдадоимо қулай кўлмаклар ахтариб тошқинлар орқасидан кўчиб юрган.
Деҳқончиликнинг кўчма характерда бўлиши сабабли Хоразмнинг қадимгидеҳқонлари тошқинлардан ҳосил бўлган кўлмак ва тармоклар бўйида ярим ертўлашаклида қурилган енгил-елпи чайлаларда яшаган. Улар қўрғонли қишлоқларуқалъалар бино қилишни ҳали билмаган.Хоразмнинг қадимги суғорилган ерларида топиб текширилган улкан қалъаларҳамда йирик суғориш тармоқлари эса мил.авв. I минг йилликнинг ўрталарида Хо-размда содир бўлган ижтимоий ва иқтисодий муносабатларнинг тараққиёти биланчамбарчас боғлиқ бўлган. Я. Ғуломов фикрича, мустабид подшоликларнинг ташкил
топиши йирик суғориш тармоқларини барпо этишда ҳал этувчи омиллардан бирибўлган. У магистрал каналлар қуришга, дарё кирғоқлари бўйлаб дамбаларкўтаришга ва турли-туман сув иншоотларини яратишга аҳолини сафарбар этиб,ҳашарлар уюштирган.Ўзбек ва рус тилларида чоп этилган "Хоразмнинг суғорилиш тарихи" китобидамуаллиф воҳанинг ирригация техникаси ва сув хўжалиги масалаларига катта ўринберади. Унда антик даврнинг ниҳоятда кенг ва саёз тошқин каналларидан то ўртаасрларнинг кўп тармоқли сершоха суғориш тизимининг системаларигача ҳамда на-вард-фашиналардан қурилган тўғонлардан то чиқир (чархпаррак)ларгача Хоразмирригация техникасининг тарихий тараққиёти батафсил тасвирланган. Я. ҒуломовХоразм воҳаси сув хўжалигини тартибли сақлаб туришда ҳашар ишларинингаҳамияти ҳақида тўхтар экан, суғорма Шарқнинг барча мамлакатларида бўлганидекўтмишда Хоразмда ҳам суғориш иншоотлари ҳукмрон табақа қўлида меҳнаткашдеҳқон аҳолисини эзиш қуроли бўлиб хизмат қилганини алоҳида таъкидлаб ўтади."Хоразм тарихида кўпдан-кўп маълумотлар борки,-деб ёзади Я. Ғуломов, - буфактлар сув тармоқларининг зўрлик қуролига, кучлиларнинг кучсизлар устиданҳукмронлик қилиш қуролига айланганлигини кўрсатади"Ирригациянинг ривожланиши ва инқирозга юз тутиш масалаларида ўтроқ деҳқон
ва кўчманчи чорвадорларнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларинингаҳамияти тўғрисидаги Я. Ғуломовнинг фикрлари, айниқса диққатга сазовордир. "Ҳечшубҳасиз, деҳқончилик аҳолиси эса фақат воҳа билан чўл бир-бири билан яқинданалоқа боғлаб қудратли давлат тузган ҳолдагина ривожланган, ирригацияни кенгайти-ра бориб, воҳани ҳимоя қилишга қодир бўлган шаҳарлар қура олган", деб ёзади у.__ Я. Ғуломовнинг "Хоразмнинг суғорилиш тарихи" асари, жамоатчилик томони-дан юқори баҳоланди. Давлат Эрмитажининг директори, собиқ Иттифоқ Фанларакадемиясининг академиги, меҳнат қаҳрамони Б.Б. Пиотровский "Яҳё ҒуломовнингЎрта Осиёнинг хўжалик ҳаётининг асоси ҳисобланган суғориш соҳасидагитадқиқотлари ҳақиқатан ҳам, ниҳоятда буюкдир", - деб ёзган эди. Унингтадқиқотларига санк-петербурглик машҳур олим томонидан берилган бу юксакбаҳо аввало тарих ва археология соҳасида Яҳё Ғуломовнинг йирик олим сифатидаэътироф этилишини, қолаверса ўзбек археологиясининг улкан ютуғини кўрсатарэди. Бу ютуқ, шубҳасиз, узоқ йиллар давомида олиб борилган тинимсиз фидокоро-на меҳнатнинг ва ҳаётда орттирилган улкан тажрибаларнинг самараси эди.Хуллас, Яҳё Ғуломов асарларининг умумий талқинидан аён бўлишича, устоз-нинг илмийфаолиятида асосий эътибор ва тарихшунослик фани йўналишларибўйича кенг кўламда амалга оширилган тадқиқотлар суғорма деҳқончилик ва унингасоси ҳисобланган ирригация ҳамда сув хўжалигини ташкил топиши тарихиниўрганишга йўналтирилган. Тарих фанида энг долзарб бўлган мазкур мавзу ҳаликенг кўламда жиддий тадқиқ қилинмаган эди. Қолаверса Ўрта Осиё, хусусанЎзбекистон аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маърифий ҳамда мада-ний ҳаёти тарихи билан боғлиқ тарихий жараёнлар мазкур ишлаб чиқарувчихўжалик-суғорма деҳқончилик ва унинг асоси ҳисобланган суғориш иншоотлари-нинг барпо этилиши билан бевосита боғлиқ эди. Чунки суғорма деҳқончилик ва сувтаъминоти одамзотни умр бўйи ишончли ва тўйимли емакликлар ва ичимликларбилан таъминлаб, уни поклаган ва кийинтирган. Бундай мўъжизакор хўжаликнингамалиёти кишиларни бир-бирига яқинлаштириб, уларни жамиятга, аввал эл, элат вахалққа сўнгра миллатга уюштирган. Катта-кичик сув манбалари боғланиб, дарё во-дийлари ва даштлик ерлар ўзлаштирилган. Обод воҳаларда қишлоқ вашаҳарларнинг сони ортиб, илк давлатлар ташкил топган, улар ўртасида ўзаро савдова маданий алоқалар ўрнатилган.
Мана шундай ўта хилма-хил тарихий жараёнларни яхшигина англаган устоз ул-кан суғорма Шарқнинг асосий қисмларидан ҳисобланган Ўрта Осиё, хусусан Вата-нимиз Ўзбекистон аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий-маънавий ҳаётитарихида суғорма деҳқончилик, ирригация ва сув хўжалигини ташкил этилиши варивожининг беқиёс ҳаётий моҳиятини Хоразм ва Бухоро воҳалари суғорилиш тари-
хини ўрганиш асосида фанда ёзма манба, археологик ва этнологик маълумотларорқали илмий асослаб берди. Шу билан бир қаторда Тошкент, Самарқанд, Сирдарё,Жиззах, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг обод этилиш тарихини изчилўрганиш мақсадида қатор шогирдлар етиштириб мазкур тарихшунослик йўлибўйича ўз мактабига асос солди.Шубҳасиз, суғорма деҳқончилик, ирригация ва сув хўжалигини ташкил этилишива унинг ривожланиш босқичлари тарихини жиддий тадқиқ этган устоз ЯҳёҒуломов, мазкур илмий йўналиш кўп асрлик Ўзбекистон тарихини мавжуд манба-ларга асосланган кўп жилдлик ҳаққоний мажмуасини яратишда долзарб бош мавзуэканини илмий асослаб тарихшунослик фани ривожига салмоқли ўз ҳиссасиниқўшди.


  1. Download 0.52 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling