Ўзбекистонда археология фанининг ривожланиш босқичлари


Ўзбекистон антропологияси. Шаклланиши ва тараққиёти


Download 0.52 Mb.
bet4/49
Sana21.02.2023
Hajmi0.52 Mb.
#1219099
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49
Bog'liq
JAVOB

Ўзбекистон антропологияси. Шаклланиши ва тараққиёти

логия) — одамнинг келиб чиқиши ва эволюцияси, одамзод ирқларининг пай-до бўлиши, одамнинг тана тузилишида- ги нормал фарқ-тафовут, ўзгарувчанлик ҳақидаги фан. А. ижтимоий фанларга жуда яқин турадиган биология соҳасидир.
А.га доир фикрлар бундан бир неча минг йил илгари пайдо бўлганига қарамай, у фан сифатида фақат 19-а.нинг 2-ярмидан шакллана бошлади. А.нинг муҳим соҳаси — одам организмининг тузилиши ва ривожланишига таъсир қиладиган физиологик, биокимёвий ва генетик омилларни ўрганадиган бўлими — «Одам биологияси» деган умумий ном б-н 20-а. ўрталаридан бошлаб ривожлан- ди. Одамнинг пайдо бўлишида фақат табиат оламининг қонуниятларигина эмас, балки ижтимоий омиллар ҳам муҳим роль ўйнаган. Одам пайдо бўлгандан ҳоз.ҳолатигача унинг бутун ҳаёти ижтимоий жамиятнинг ривожланиш қонунияти б-н чамбарчас боғланган. А.нинг фан бўлиб ривожланишида табиат ва жамият тўғрисидаги фанлар ижобий роль ўйнади.Замонавий фан нуқтаи назаридан айтганда, А. қуйидаги учта катта бўлимдан ибо-рат: 1) одам морфологияси; 2) антропоге-нез; 3) ирқшунослик (этник А.)- Морфо-логия одамнинг жисмоний тузилишида-ги белгиларнинг ёш, жинс, касб ва ташқишароитга қараб ўзгаришини тушунтириб беради. Ирқшунослик одамзод иркла-рининг келиб чиқиш даври ва сабабла-рини, уларнинг Ер юзига тарқалишини изоҳлаб, этногенез муаммоларини ечишга ҳам ўз ҳиссасини қўшади. А. ўзинин турлича текшириш усулларига (антропометрия, остеометрия, краниометрия) ва кўп хил асбобларига эга. А. биол. фанининг фақат назарий соҳаси бўлибгина қолмай, амалий аҳамиятга эга бўлган соҳаси ҳамдир. Унинг далилларидан кўп соҳаларда, жумладан тиббиётнинг ҳар хил соҳаларида (мас, одамнинг жисмоний ўсишини ўрганишда), шунингдек суд экспертизасида фойдаланилади.
Туркистон ўзининг географик ўрниг кўра узоқ ўтмишда мураккаб ирқий ва этник жараёнларни бошидан кечирган, шунингдек қўшни халқларнинг ҳам та- рихий тақдирларини белгилаб бериш- да катта роль ўйнаган. Бу ўлка, хусусан Ўзбекистон халқларини антропологик жиҳатдан ўрганиш 20-й.ларда ривожланди. Бу ишда Ўрта Осиё давлат ун-ти антропология кафедраси асосчиси ва до-имий раҳбари Л. В. Ошаниннинг хизмати катта бўлди. Унинг раҳбарлигида Турки- стон бўйлаб 29 антропологик экспеди-циялар уюштирилди. Л. В. Ошанин ва унинг шогирдлари (В. Я. Зезенкова, Қ. Н. Нажимов)нинг саъй-ҳаракатлари натижа- сида Туркистон антропологик жиҳатидан 3 вилоятга ажратилди. Амударё ва Сир- дарё оралиғида яшовчи ўзбеклар ва тожиклар ер юзидаги мавжуд уч ирқнинг (европеоид, негроид ва монголоид) бири — европеоид ирқининг «Ўрта Осиё икки дарё оралиғи типи»га мансуб деб топил- ди. Москвалик антрополог А. И. Ярхо бу ирқни «Помир-Фарғона
типи» деб атади. Фарғона водийсидаги Селунгур ва Сурхондарёдаги Тешиктош ғорларидан топилган қад. Аждодларимиз қолдиқлари туфайли Ўзбекистон Африкава Олд Осиё ҳудудлари б-н бир қаторда, жараёни юз берган ҳудудлар таркибигакиритилди ва бу хулоса фанда узил-кесил исботланган. Ўзбек халқига хос «ЎртаОсиё икки дарё оралиғи типи»нинг шак- лланиш даври, макони ва тарихи масала-
ларида фанда яқингача ягона фикр йўқ эди. Бир гуруҳ олимлар бу ирқий тип бундан 6 — 8 минг йил илгари шакллан- ди деса, бошқа бир гуруҳ мутахассис- лар бу воқеа бундан 3 минг йил илгари содир бўлди дейишди. Учинчи гуруҳ олимлари эса уни 16-а.да шаклланди деб ҳисоблар эдилар. Ўзбек антропологлари (Т. Хўжайов)нинг узоқ йиллик изланиш- лари натижасида, жуда бой антропологик материаллар асосида бу тип бундан 2200 — 2300 йил илгари шакллана бошлаган- лигини исботладилар (қ. Ўзбеклар). Ад.: Ошанин Л. В., Антропологиче- ский состав населения Средней Азии и этногенез её народов, ч. 1 — 3, Ереван, 1957 — 59 (Труды Среднеаз. Гос. ун-та, Нов. сер, вып. 96 — 98; Исторические науки кн. 16 — 18); Хўжайов Т. К,., Хўжайова Г. К,., Ўзбек халқининг антро- пологияси ва этник тарихи, Т., 1995; Ма- териалы к этнической истории населения
Средней Азии, Т., 1986.

  1. Ўзбекистонда нумизматиканинг шаклланиши ва тараққиёти


Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling