Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис


Download 6.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/266
Sana17.08.2023
Hajmi6.22 Mb.
#1667691
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   266
Bog'liq
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021

Адабиѐтлар 
1. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. V жилд. – Тошкент: Ўзбекистон миллий 
энциклопедияси, 2007. – 4-жилд. – 608 б. 
2. Ғуломов П. Жўғрофия атамалари ва тушунчалари изоҳли луғати. – Тошкент: 
Ўқитувчи, 1994. – 144 б. 
3. Қораев С.Қ. ва бошқ. Жўғрофий терминлар ва тушунчалар изоҳли луғати. – 
Тошкент: Ўқитувчи, 1979. – 156 б. 
4. Нафасов Т. Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати. – Тошкент: Ўқитувчи, 
1988. – 288 б. 
5. Бобожонов Ш. Семема, унинг нутқий воқеланиши ва изоҳли луғатдаги талқини: 
Филол. фанлари номз. … дисс. автореф. – Самарқанд, 2004. – 24 б. 
 
 
 


320 
ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ТАЗАУРУСИНИ ЯРАТИШДА КОНЦЕПТ ВА 
СЕМАНТИК МУНОСАБАТЛАР ТАСНИФИ 
 
Н.Абдурахмонова Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиѐти 
университети доценти, филология фанлари бўйича фалсафа 
доктори (PhD)
Д.Менглиев Новосибирск давлат университети 
магистранти
 
Тезаурус (ТС) (thesauros) юнонча хазина маъносини англатиши манбаларда қайд 
этилсада, Дуглас Харпер эса тезаурус юнонча феъл сўз туркуми илдизидан келиб чиққан 
бўлиб, жойлаштириш, жойлашиш, деган маъноларга эга эканлигини таъкидлайди.
Роберт Беекеснинг нуқтаи назарича, ушбу термин илк бор XVI-XIX асрларда "тезаурус" 
сифатида луғат ѐки энциклопедия маъноларида қўлланилган (масалан, ―Thesaurus 
lingualatinae‖(1532) va ―Thesaurus linguagraecae‖ (1572)). 
Илк тезаурус сифатида Филон Библскийнинг ―Синонимлар луғати‖, термин 
сифатида ―Амар-коша‖ (III-IV аср) асарида қўлланилган. Инглиз тилидаги дастлабки 
замонавий тезаурус 1805-йилда Питер Марк Рогет томонидан тузилган ва 1852- йилда 
―Рогетнинг Тесауруси‖ номи билан нашр этилган. Муррейнинг Оксфорд инглиз тили 
луғати (Oxford English dictionary) 1928-йилда анъанавий диахрон аспектда тузилган ва 
унда лексикологик билимларнинг синхроник жиҳатлари инобатга олинмаган. ХХ аср 
бошларида психолингвист ва лингвистлар ҳамкорлигида тил ресурсини луғат шаклга 
келтиришда синхрон аспектни ҳам ҳисобга олиш муҳим деб қарала бошланган. Миллер 
Жонсон-Лаирд (1976) тилнинг лексик компонентини таҳлил қилувчи соҳани 
психолингвистика деб номлайди. Тезаурусда ҳар бир сўз туркуми ўзининг хосланган 
категориясига кўра иерархик тарзда таснифланади. Бу жиҳатдан WordNet тезаурусга 
ўхшайди. Лауренс Урдангнинг таҳрири остида The Synonym Finder (1978) ва Роберт Л. 
Чапман таҳрири остида Roget‟s International Thesaurus (1977) каби луғатлар тузилган. 
Бироқ тезаурусларнинг айрим камчилиги сифатида бу бирор сўзнинг Wх ва Wй 
синонимлари бўлса, айни синонимлар алифбо тарзида такрор киритилиб, қайта қидириш 
заруриятининг борлиги қайд этилади. Агар бу вазифа компьютер ихтиѐрига ўтказилса, 
тез ва самарали бўлиши таъкидланади. 
Тезаурус тематик принципларига кўра идеографик лексикон ҳисобланади. ―Бундай 
луғатларнинг мақсади борлиқ элементлари ҳақидаги маълум тушунча қандай моддий 
воситалар ѐрдами билан ифодаланишини очиб беришдан иборат бўлади. Демак, 
идеографик луғатларда ―борлиқ+борлиқнинг онгда акс этиши+ном‖ тамойилига 
бўйсунилади‖. В.Морковкин, Й.Карауловларнинг фикрича, ―тушунча‖дан ―сўз‖га, 
―концепт‖дан ―белги‖га ўтилади. Тезаурусда муайян соҳа доирасидаги терминлар 
ўртасидаги тескари алоқа мавжуд. Инглиз тили доирасида WordNet, EuroWordNet каби 
тезауруслар яратилган.
Ассоциатив тезаурус корпусларни қайта ишлашга асосланган электрон ресурслар
турли иловаларга мўлжалланган. Килгарриф, Никитина тезаурусга турли таърифларни 
келтиради. Тезаурусда тилнинг соҳавий тармоқларига доир бирликлар киритилиб, 
уларда ассоциатив муносабатлар ўз ифодасини топади. Шу жиҳатдан у бошқа типдаги 
луғатлардан ажралиб туради. Тезаурус таркибидаги бирликлар қуйидаги концепт-
термин кўринишда бўлиши ҳам мумкин. Концепт муайян тушунчаларнинг мажмуаси 
бўлиб, муҳаббат, нафрат, дўстлик каби тушунчалар ҳиссиѐт концептига, у ўз 
навбатида мавҳум тушунчалар концептига тегишли. ―Тезаурусдаги лексик бирликлар 


321 
турли муносабатларда воқеланади: ассоциатив, эквивалент, иерархик: типологик (ўқув 
қуролига китоб киради, бироқ китобларнинг барчаси ўқув қуроли бўлмайди), бутун-қисм 
(бинар), номлаш муносабатлар каби. Эквивалент муносабатлар синонимлар, 
квазисинонимлар (контекстологик синоним), антонимлар, омонимлар ва полисемантик 
сўзлар сифатида келади. Иерархик муносабатлардаги терминлар тор ва кенг доирада 
бўлиши мумкин. Кенг доирадаги терминлар бир нечта концептга тегишли бўлади‖. (Бу 
ерда НТ- тор доирадаги, БТ-кенг доирадаги термин).
1960-йилларда фасат анализи иерархик муносабатларни ифодалашда Санъат ва 
архитектура тезаурусини яратилиши билан тезауруфасат номини олган. Фасат анализи 
бу муайян ўхшаш бирликларни ўзида жамловчи концептлар тўпламидир. Ла Барренинг 
фикрича, фасат анализи дастлаб 1920-1930-йилларда Ранганатан ишида ўз ифодасини 
топган. Унингча фасатлар беш асосий унсур (категория)га кўра лексик бирликларга 
бирлашади: шахсият, моддият, энергия, фазо ва вақт. Кейинчалик Брайн Викерй 
Аристотел категорияларига асосланиб, ушбу рўйҳатни янада кенгайтирган: нарса, тур, 
қисм, мулк, материал, жараѐн, кузатиш, агент, мижоз, маҳсулот, иккиламчи маҳсулот, 
фазо ва вақт кабилар. Инглиз тили учун яратилган Рогет тезаурусида фасатлар 
қуйидагича таснифланган: II. Абстракт муносабатлар: борлиқ, муносабат, миқдор, 
тартиб, сон, вақт, ўзгариш, сабаб; III. Фазо: одатийлик, ўлчов, шакл, мотиватсия; IV. 
Моддият: одатийлик, органик, органик бўлмаган; V. Тафаккур: ғоялар шакли, фикрлар 
алмашинуви; VI. Куч: индивидуал, жамият билан; VII. Таъсирланиш: одатий, шахсий, 
симпатик, руҳий, диний. Улардаги муайян турдаги бирликларни жами мингта типга 
ажратилган. Масалан, VI типга кирувчи туркумдаги руҳий тушунчаларни ифодаловчи 
бирликларга: мажбурият, кайфият (сентимент), ҳолат кабилар киради. Мажбурият: 
тўғрилик, мавҳумлик, мажбурият, ҳурмат; кайфият: мақтов, тилѐғламалик, 
иккиюзламачилик; ҳолат: ростгўйлик, ҳақиқатпарварлик, мардлик, бегуноҳлик, яхши 
киши, кечиримлилик ва бошқа турдаги бирликлар киритилган.
Тезаурусдаги лексик бирликлар қуйидаги муносабатлар асосига қурилган: 
- номлаш; 
- ассоциатив; 
- бинар; 
- иерархик; 
- эквивалент 
Роже тезаурусида мақолалар категория ва подкатегорияларга, улар эса сўз 
туркумларига ажралади. Ажратилган сўзлар ўз навбатида синонимларга ажратилади. 
Синонимлар бирлаштирувчи маънога эга бўлиб, даражаланиш, услубий хусусият
экспрессив бўѐқдорлик, салбий ва ижобий маъно, эмоционал маъно каби муайян 
хусусиятларга эга бўлади. Ундаги баъзи синонимик қатордаги лексемалар даврий 
жиҳатдан ҳам фарқланади. 
ХХ асрнинг 60-йилларига келиб ахборот-қидирувидаги тезауруслар вужудга кела 
бошлаган. Ўша даврнинг бошланишида ахборот-қидирувидаги тезаурусларларнинг 
миллий ва халқаро стандартлари яратилди. Тезаурусда дискриптор ва аскриптор 
тушунчалари мавжуд. Дискриптор турли тушунчаларнинг асосий мазмунини акс 
эттирувчи бирлик саналади. Ахборот-қидирув тезаурусдаги типлар ўртасидаги 
муносабатлар қуйидаги категориялар бўйича таснифланади: 
- род – шакл; 
- қисм – бутун; 
- сабаб – оқибат; 
- хом-ашѐ – маҳсулот; 


322 
- ташкилий– иерарҳия; 
- жараѐн – объект; 
- функсионал – ўхшашлик; 
- жараѐн– субъект; 
- антонимия. 
UzNet деб номланган ўзбек тили WordNetининг лингвистик базаси бўйича амалий 
ишлар бажарилмоқда. Бунда, асосан, от, сифат ва фейл сўз туркумига доир сўзларнинг 
семантик майдонлари берилади: ишла- лексемасининг семантик майдонлари таҳлили: 
- бош сўз: ишла 
- семантик уя: меҳнат қилмоқ, тер тўкмоқ 
- лексик-семантик гуруҳ: бошқармоқ, ҳайдамоқ, қурмоқ, ясамоқ, яратмоқ 
- семантик тўда: завод, корхона, ишчи, деҳқон, дала, дастгоҳ 
- микрамайдон: меҳнат, иш 
- макромайдон: иш-ҳаракат 
- синоним: меҳнат қилмоқ, тер тўкмоқ 
- антоним: бекор ѐтмоқ, дангасалик қилмоқ
- гепероним: меҳнат қилиш (фаолият кўрсатиш) 
- гипоним: ишламоқ 
- холоним: ҳаракат 
- мероним: қимирлаб қўймоқ 
- градуоним: тимирскаланмоқ-ишламоқ-тер тўкмоқ 
- фунционим: яратиш, вужудга келтириш 
- сатҳ: лексик сатҳ 
- сўз туркуми: феъл 
- морфологик ўзгариши: ўтимли-ўтимсиз, бўлишли-бўлишсиз шаклга эга, замон, 
майл, нисбат қўшимчаларини олади (ишлади-ишлатди; ишлади-ишламади; ишлади-
ишлаяпти-ишламоқчи-ишла(гин)-ишла(син), ишлайлик-ишлангиз-ишласин(лар); ишлади-
ишланди-ишлашди-ишлаттирди)каби 
- тузилиши: содда, ясама (иш+ла) 
- синтактик алоқа: заводда ишламоқ, қаттиқ ишламоқ 
- ассоциация: ишчи, деҳқон, хизматчи, корхона, тез, секин, дала, завод 
- ибора: ишласанг-тишлайсан, ишламасанг-тишлайсан 

Download 6.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling