Ӛзбекстан республикасы жоқары ҩӘм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги әжинияз атындағы нӛкис


Download 6.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/266
Sana17.08.2023
Hajmi6.22 Mb.
#1667691
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   266
Bog'liq
Топлам КОНФЕРЕНЦИЯ 2021

Adabiyotlar 
1. Bohorskiy E.M. O‘quv faoliyatida yosh o‘quvchilarda mustaqillikni shakllantirish 
texnologiyasi / E.M.Baxorskiy // Psixologiya va maktab. - 2005. - № 4. - s. 9-13. 
2.
Гаврильчева Г.Ф. Воспитание независимости / Г.Ф. Гаврильчева // Воспитание 
школьников. - 2008. - № 6. - с. 33-38. 
3.
Danilov M.A. Maktab o'quvchilarida mustaqillik va o'quv jarayonida ijodiy faoliyatni 
tarbiyalash / M.A. Danilov. - M.: Ta'lim, 1978. – 82
s. 
4.
Pedagogik lug'at: darslik. qadash uchun qo'llanma. yuqori. o'rganish. muassasalar / 
[muallif: V. I. Zagvyazinskiy va boshqalar]; tahrir. IN va. Zagvyazinskiy, A.F. Zokirova. - M.: 
"Akademiya" nashriyot markazi, 2008. – 352 b. 
5.
Сарсекева Ю.Е. Развитие самостоятельности младших школьников / Ю.Э. 
Сарсекева, Н. Сафарова, К. Полупан // Международный журнал прикладных и 
фундаментальных исследований. - 2016. - № 1-2. - С. 270-274. 
6.
Цукерман Г.А. Развитие образовательной независимости / Г.А. Цукерман, А. Л. 
Венгерский язык. - 2-е издание. - Москва: Авторский клуб, 2015. - 430 с. 
 
ЎҚУВЧИЛАРНИ БАЁН ЁЗИШГА ЎРГАТИШ 
 
А.Д.Нажимова - Нукус ДПИ ўқитувчиси 
 
Таълим ўзбек ва қорақалпоқ тилларида олиб бориладиган бошланғич синфларнинг 
она тили дарсларида ўқувчиларнинг оғзаки ва ѐзма нутқини ўстириш асосий 
мақсадлардан бири саналади. Маълумки, ўқувчиларнинг боғланишли нутқини 
ривожлантиришга хизмат қилувчи мураккаброқ машқлар сирасига асосан оғзаки қайта 
ҳикоя қилиш, ҳикоялаш, баѐн ва иншо ѐзиш, матн тузиш киради. М.Р.Львов матн 
асосида бажариладиган (матний) машқларга «нутқ ўстиришнинг юқори даражаси» деб 
баҳо беради [1]. Матнни ўқиб, ўрганилаѐтган тил ҳодисаларини аниқлашдан кўра унинг 
мазмунини оғзаки қайта ҳикоя қилиш ѐки баѐн ѐзиш самаралироқ иш турлари 
ҳисобланади. Чунки биринчи ҳолатда ўқувчилар фақат ўтилаѐтган мавзудаги тил 
ҳодисаларига эътибор қаратсалар, оғзаки қайта ҳикоя қилиш ѐки баѐн ѐзиш учун эса янги 
сўзларини, сўз шаклларини, сўз бирикмаларини, гап қурилмаларини обдан билиб олиш 
ва ўзлаштиришга ҳаракат қиладилар. Ҳикоялаш ѐки баѐн матнга яқинлаштириш талаби 
билан ўтказилса, натижа яна ҳам яхшироқ бўлади. Баѐннинг, айниқса, ижодий баѐннинг 


329 
шу жиҳати унинг мавжуд сўз бойлиги ва тил билими асосида ѐзиладиган иншога 
нисбатан фойдалироқ эканлигини англатади. 
Бошланғич синф она тили таълими мазмунида асосан талаффуз ва имло 
қоидаларини ўргатиш, фикр ифодалаш (гап тузиш) асносида савияга мос (элементар) 
грамматик маъноларни ифодаловчи қўшимчалар билан изчил таништира бориш, нутққа 
сингдириш мақсади ўз ифодасини топган. Матн устидаги ишлар ўқувчиларни нутқий 
саводхонликни (боғланишли нутқни) эгаллашга яқинлаштиради. Лекин матнни ўқиб, 
ўрганилаѐтган тил ҳодисаларини аниқлаш, талаффузи ҳамда имлосига эътибор бериш, 
изоҳлаш боғланишли нутқ ўстириш учун пойдевор яратади, холос. Аксинча, матн 
яратиш машқлари, оғзаки қайта ҳикоя қилиш, ѐзма баѐн ѐки иншо кўринишида ташкил 
этилса, ушбу иш турлари матн тузилишини ўрганиш характерини олгани учун 
боғланишли нутққа даҳлдор бўлади. 
Оғзаки қайта ҳикоялаш ва баѐн ѐзиш талаб этилса, ўқувчи матнни чуқурроқ 
ўзлаштиришга, бунда шахсий ижодий ҳаракатларини сафарбар этишга интилади. 
Шундай экан, мазкур иш турларини тайѐрлаш ва ўтказишга масъулият билан ѐндашиш 
ва пухта ҳозирлик кўриш лозим бўлади. Бунга сабаб шуки, оғзаки ва ѐзма баѐн матн 
доирасида амалга ошади, бу эса ўқувчидан матнни ўз сўзларига айлантириш вазиятига 
тушишни талаб этади. Ўқувчини қийнайдиган нарса ўзи тенг келолмайдиган ѐзувчи 
томонидан ѐзилган гапларга ўзгартириш киритишдек машаққатли ишдир. Айниқча, 
юксак бадиий қийматга эга бўлган асарни ўз тилидан баѐн қилишга журъат пайдо 
қилиши зарур. Бундай вазиятни юмшатиш учун ўқитувчи гапларни соддалаштириш 
имконини берадиган саволлар асосида суҳбат ўтказиши лозим. 
Она тилидан яратилган амалдаги дарсликлар шароитида баѐн ўтказиш 
самарадорлиги дарс мавзуси бўйича ўтиладиган талаффуз ва имло қоидалари, лексик ва 
грамматик материаллар, хусусан, синтактик қурилмалар, шунингдек, тиниш белгиларига 
оид билимларнинг ўзлаштирилишини таъминлаш сифатига боғлиқ бўлади. Чунки 
таълим мазмунидан мутлақо ажралган ҳолда, ҳеч бир тайѐргарликсиз, тўсатдан 
ѐзиладиган баѐн ҳам, иншо ҳам аниқ бир таълимий қийматга эга эмас.
Бошланғич синф она тили дарсларида (асосан 3–4-синфларда) баѐн ўтказишда 
қуйидаги масалаларга эътибор берилади: 
- таълимий мақсадларни назарда тутган ҳолда баѐн учун мақбул матн танлаш; 
- матндаги янги (нотаниш) лексик ва граматик материалларнинг ўтилган мавзуларга 
яқин бўлишини таъминлаш; 
- ўқувчиларга матнни ўқиб бериш жараѐнида бажариладиган лексик ва грамматик 
ишларни режалаштириш; 
- баѐн ѐзилаѐтган пайтда ўқитувчининг матн характеридан келиб чиқиб 
ўқувчиларга берадиган ѐрдамини аниқ белгилаб олиш; 
- ѐзма ишни текшириш, баҳолаш ва таҳлил қилиш;
- ѐзилган баѐнни таҳрир қилиш. 
Ўқувчи ўзининг она тилини ўрганиш соҳасидаги, ўз нутқини ўстиришидаги 
фаолиятини баҳолаш ва ташҳислаш кўникмасини эгаллай бориши лозим. Баҳолаш ва 
ташҳислаш натижалари ўқувчини ўз имкониятлари ҳақида ўйлашга ундайди, ўзини-ўзи 
бошқаришга даъват этади. Синфдошларининг равон, мазмундор сўзлаши уни рефлексив 
ҳаракат сари йўналтиради, яъни бола синфдошидан орқада қолмасликка интила 
бошлайди. Г.Ҳасанова таъкидлаганидек, «Бошланғич синф ўқувчиларининг ўзи ҳақида 
билиши ўз фаолиятини баҳолашнинг асоси ҳисобланади» [2]. Шуни ҳам эслатиш 
лозимки, сўзамол ўртоқларига ета олмаслик ҳисси болада умидсизлик ҳиссини ҳам 
уйғотиши мумкин. Шунга қарамай, ўқитувчи томонидан кўриладиган, ўқувчининг қурби 


330 
етадиган, уни муваффақият сари етаклайдиган чора-тадбирлар ўз кучига ишончни 
тарбиялайди. Айниқса, дарс охирида ўқитувчининг берадиган баҳоси, ўқувчиларни 
эришган ютуқлари учун мақташи шу мақсад учун хизмат қилади. Бунинг учун эса 
ўқитувчи ўқувчилар тузаѐтган гапларнинг мазмундорлиги, матн мазмунини қайта ҳикоя 
қилиш ҳамда бирор мавзуда ҳикоя қилишлари (матн яратишлари) талаб даражасида 
эканлигига эътибор билан қараши, шу нуқтаи назардан баҳолаши лозим бўлади. 
Адабиѐтлар 
1. Львов М. Р., Горецкий, О. В. Сосновская Методика преподавания русского 
языка в начальных классах: учеб. пособие для студ. высш. пед. учеб. Заведений. 3-е 
изд., стер. – М.: Издательский центр «Академия», 2007. – с. 300–308. 
2. Ҳасанова Г.Қ. Бошлангич синф ўқувчиларида ўз фаолиятини баҳолаш ва 
ташҳислаш кўникмаларини шакллантаришнинг педагогик асослари: Пед.фан.номз. 
…дисс.автореферати. – Тошкент, 2009. – 3-бет. 

Download 6.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling