Ўзбекстон ресубликаси
Техник диагностикалаш воситаларига умумий талаблар
Download 0.84 Mb.
|
ИН ва ДА мустақил таълим КПТ ТВИ
Техник диагностикалаш воситаларига умумий талаблар. Одатда автомобил транспорти корхоналарида ва техник хизмат курсатиш станцияларида автомобилларни техник диагностикалаш воситалари иситиладиган биноларда хаво харорати (20 ± 10) 0С, ва хавонинг нисбий намлиги (65 ± 15) % ва атмосфера босими (100 ± 4) кПа шароитларда ишлатилади.
Техник диагностикалаш воситалари автомобилнинг барча иш режимларида ва хамда диагностикалаш буйича технологик хужжатларда курсатилган режимларда диагностикалаш параметрларини улчаш имкониятини таъминлаши зарур. Техник диагностикалаш воситалари объектларни минимал мехнат сарфи билан одатда уларни кисмларга ажратмасдан диагностикалаш имконини таъминлаш зарур. Диагностикалаш параметрини бевосита улчашни таъминлаш учун, хамда диагностикалаш курилмаларини урнатиш, махкамлаш ва ечиб олиш учун ташхисланаётган объектни кисман кисмдарга ажратишга рухсат этилади. Техник диагностикалаш воситаларининг, бошка техник диагностикалаш воситалари билан хамда маълуцмотларни кайта ишловчи тизимлар билан ахборот алмашинуви учун мулжалланган чикиш сигналлари давлат стандартлари талабларига мос келиши зарур ва мос холда меъёрий техник хужжатлар билан белгилаб куйилиши зарур. Техник диагностикалаш воситаларининг метрологик характеристикалари автомобилларни диагностикалашга минимал эксплуатациявий чегирмаларни таъминловчи кийматларга мос келиши зарур. Техник диагностикалаш воситаларининг аниклик класслари ёки конкрет диагностикалаш параметрларига рухсат этиладиган хатоликларнинг чегаралираи стандартларда ёки техник шартларда белгилаб куйилади. Техник диагностикалаш воситаларини таъминлаш манбаи 220 В кучланишли ва 50 Гц частотали бир фазали электр тармогидан, 220/380 В кучланишли ва 50 Гц частотали уч фазали электр тармогидан, 12 ва 24 В кучлданишли доимий ток манбаларидан амалга оширилиши зарур. Техник диагностикалаш воситалари титраш ва зарбага чидамли булиши, вибрация ва даврий зарбаларларнинг таъсирларига бузилмасдан чидаши зарур. Ташки таъсирлар тухтагандан сунг узининг характеристикаларини меъёрий техник хужжатларда белгиланган меъёрий чегараларда саклаб колиши зарур. Кулда олиб юриладиган курилмаларнинг огирлиги 25 кг дан ошмаслиги зарур. Бир хил ишлаш принципига эга булган вуа бир турдаги диагностикалаш параметрларини улчаш учун мулжалланган техник диагностикалаш воситалари унификацияланиши зарур. Техник диагностикалаш воситаларининг асосий ишончлилик курсаткичлари бузилишгача ишлаш давомийлиги хисобланади ва меъёрий техник хужжатларда 500, 600, 700, 800, 900, 1000 соатлар каторидан танланади ва белгиланади. Техник диагностикалаш воситалари, уларнинг ишлаш давомийлигининг белгиланган интервалида ишончли ишлашини таъминловчи эхтиёт кисмлар билан номенклаткурада комплектланиши зарур. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling