Ўзбекстон ресубликаси
Дарс. Доимий ўрнатилган ва кўчма диагностикалаш воситалари
Download 0.84 Mb.
|
ИН ва ДА мустақил таълим КПТ ТВИ
18. Дарс. Доимий ўрнатилган ва кўчма диагностикалаш воситалари2-соатДвигателларни диагностикалаш воситалари куйидагича синфланади: кулланилиш сохаси буйича бензинли ва дизел двигателлари техник диагностикалаш воситалари ; тури буйича стационар, кулда кутариб юриладиган ва кучма; таъминот манбаининг тури буйича ташки тармокдан ва аккумулятор батареясидан таъминланувчи; индикация тури буйича аналогли, ракамли, паралел ва аралаш (комбинацияли) индикацияли хамда осциллограф ва дисплей экранида индикацияланадиган; вазифаси буйича электр жихозларининг, таъминлаш тизимининг техник диагностикалаш воситалари, газоанализаторлар ва хаказо; тузилиши буйича механик, электрик, пневматик, электрон ва бошка. Электр жихозларини диагностикалаш воситалари. Мотор-тестрлар двигателларнинг асосий бузилишлари ва носозликларни кидириш ва локализациялашни таъминлайди. Автомобиллардаги асосий бузилишлар ва носозликларнинг 40% гача двигателларнинг хиссасига тугри келади, двигателлардаги барча бузилишларининг 50% эса электр жихозлари хиссасига тугри келади. Куп холларда мотор тестрлар электр жихозларини диагностикалашдан ташкари таъминлаш тизимини, цилиндр поршен гурухини ва двигателнинг бошка бир канча тизимлари ва механизмларини диагностикалашни таъминлайди. Бунинг учун уларни ёнилги сарфини улчагичлар, газоанализаторлар, мановакуумметрлар билан комплектланади. Корбюраторли двигателлар электр жихозларини диагностикалашнинг замонавий воситалари таркибига куйидагилар киради: дисплей; осциллоскоп; двигател тирсакли валининг айланишлар часотасини ва унинг камайишини, узгич – таксимлагич контактлари ут олдиришининг илгарилаш бурчагини ва ёпик холатини улчагичлар; авометр; мановакуумметр; газоанализатор ва х. к. Автомобил транспорти корхоналарида ва техник хизмат курсатиш станцияларида К-461 ва КИ-5524 (Россия), Палтест ИТ-254 (Чехия), Элкон Ш-300 (Венгерия), ЕМТ-1010, ЕМТ-1080, Мастер-2,-3,-5,-7 (АКШ) каби мотр-тестрлар кенг кулланилади. Автомобил транспорти корхоналарида ва техник хизмат курсатиш корхоналарида ихтисослашган кулда кутариб юриладиган асбоблар кенг кулланилади. Бунда асбоблар сирасига К-484 (Россия), ИПД-3 (Россия), ИМ-1 (Россия), SD-85 (Польша), КРЕ 6/24 (Польша), КР-8006 (Польша), Элкон Ш-304 (Венгерия), Элкон Ш-320 (Венгерия) мисол килиш мумкин. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling