Ўзбекстон ресубликаси
Талабаларнинг дарсдаги вазифалари
Download 0.84 Mb.
|
ИН ва ДА мустақил таълим КПТ ТВИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар: 1. Йулдошев Ш.У. "Машиналар шончлилиги ва уларни таъмирлаш асослари»
- "Диагностирования технического состаяния автомобиля на АТП"
- "Теоретические основы технической эксплуатации автомобилей"
- Ишончлилик назарияси ва диагностика асослари
- Назорат саволлари
- 20-Дарс. Йўл ва ҳаракат шароитларининг иўончлилика таъсирини ўрганиш 2-соат.
- Йўл шароитлари.
- ( ±15 кг/мм
Талабаларнинг дарсдаги вазифалари.
Талабалар дарс жараёнида мавжуд адабиётлардан фойдаланиб ишончлиликни таъминлашда транспорт воситасининг хусусиятларини ўрганадилар. Адабиётлар: 1. Йулдошев Ш.У. "Машиналар шончлилиги ва уларни таъмирлаш асослари» кишлок хужалиги олий укув юртлари талабалари учун дарслик. 1994-479 б. 2. Э. Асатов, А. Тожибоев. Ишончлилик назарияси ва диагностика асослари. Ўқув қўлланма, Т.: 2004 й. 3. Автомобилларнинг техник экспулатацияси. Кузнецов Е.С. М.: 2004 й. (Сиддиқназаров Қ.М. ва бошқалар таржимаси), Т.: 2004й. 4. Мирошников Л.В.и др. "Диагностирования технического состаяния автомобиля на АТП". М: Транспорт 1977. 263 с. 5. Кузнецов Е.С. "Техническая эксплуатация автомобилей» М.: Транспорт 2004 г. 6. Авдонкин Ф,Н. "Теоретические основы технической эксплуатации автомобилей" М.: Транспорт 1985. 215 с. 7. О.Х.Хамракулов, Ш.Магдиев. Автомобилларнинг техник экспулатацияси. Дарслик, Тошкент Адолат 2005 й. 8. Усмонов С. А. Ишончлилик назарияси ва диагностика асослари. Ўқув қўлланма. Жиззах. 2005.-140 бет. 9. Ишончлилик назарияси ва диагностика асослари. Маърузалар матни. Жиззах.-2007. -128 бет. Назорат саволлари: 1. Ишончлиликни таъминлашни енгиллаштирувчи хусусиятлар ҳақида нималар биласиз? 2. Ишончлиликни таъминлашни кийинлаштирувчи хусусиятлари хакида нималарни биласиз? 3. Автомобил ишончлилигининг талаб килинган даражасини таъминлашга имкон берувчи ва уни кийинлаштирувчи хусусиятлари нималардан иборат? 20-Дарс. Йўл ва ҳаракат шароитларининг иўончлилика таъсирини ўрганиш 2-соат. Автомобилларни эксплуатация қилишда йўл шароитлари, ҳаракатланиш шароитлари, табий-иқлим ва мавсум шароитлари, транспорт шароитлари (ёки ташиш шароитлари) ҳисобга олинади. Йўл шароитлари. Автомобиллар ишининг йўл шароитлари йўл копламасининг ҳолати ва тури, йўл кияликларининг микдори ва давомийлиги, тўғри ва карши ҳаракат жадаллиги, хавонинг чанглиги даражаси билан характерланади. Йўл шароитлари агрегатлар ва деталларнинг иш режимларига таъсир этади, бунда техник ҳолат параметрларининг ўзгариши жадаллиги тезланиши ёки секинлашиши мумкин. Улар транспорт воситасининг иш режимини белгилайди. Иш шароитлари эса автомобилнинг ишончлилиги ва бошқа хусусиятларига таъсир килади. Йўл шароитлари йўлнинг техник тоифаси, йўл қопламасининг хили ва сифати (5.1-жадвал), транспорт воситаси ҳаракатига кўрсатадиган қаршилиги, йўлнинг эни, бурилишларининг радиуси, кўтаррилиши ва нишаблиги билан белгиланади. Тадкикотларнинг кўрсатишиича йўл копламасининг ейилиши, эскириши ва емирилиши автомобилнинг ишончлилигини 14-33% кискартиради. Яхши ҳолда сакланган тупроқ йўлларда транспорт воситасининг ўртача техник тезлиги такомиллаштирилган қопламали йўллардагига нисбатан 1.3... 1.4 марта кам. Автомобил ишининг йўл шароитлари османинг эгилувчи элементларининг хизмат муддатига катта таъсир килади. Юкланишлар амплитудасининг белгиланган критик кийматдан ошиши рессорларнинг хизмат муддатини тез кискартиради.Юкланишлар амплитудаси икки баравар ошганда ( ±15 кг/мм2 дан ±30 кг/мм2 гача) юк автомобиллари рессорларининг хизмат муддатлари цикллар сони бўйича 275 дан то 58 минг гача , ёки 5,6 баравар камайади. Йўл шароитларига ва айникса йўл копламасининг текислилига боғлиқ ҳолда автомобилнинг ресурси, ўртача техник тезлиги, иш унумдорлиги ўзгаради, бу эса уз навбатида ташишларнинг тан нархига жиддий таъсир килади (5.1-жадвал). Йўл шароитларининг автомобил эскиришига таъсирини камайтириш учун доимий оптимал ҳаракат тезлигини танлаш ва сақлаб туриш, механизмлар ва агрегатлар деталларининг уз вақтида ва сифатли мойланишига эришиш,автомобилнинг белгиланган меъёрлардан ошикча юкланишини ва узок вақт шатаксираб ишлашига йўл қўймаслик, двигателни чангдан саклаш бўйича самарали методларни қўллаш, двигателнинг оптимал иссиқлик режимини ва ёнилғи аралашмасини киздиришнинг оптимал режимини саклаш,ёмон ҳолатдаги йўлларда ишлаганда юқори ҳароратли ёнилғини ҳамда ёнилғи аралашмасининг бойитилган таркибини кулламаслик зарур бўлади. Download 0.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling