Ўзбекстон ресубликаси


-Дарс. Ишончлиликни таъминлашда автомобилнинг хусусиятларини ўрганиш 2-соат


Download 0.84 Mb.
bet37/39
Sana10.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1257835
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
ИН ва ДА мустақил таълим КПТ ТВИ

19-Дарс. Ишончлиликни таъминлашда автомобилнинг хусусиятларини ўрганиш 2-соат.
Куплаб машина ва механизмларни лойихалашда уларнинг ишончлилигини таъминлаш учун мухим хисобланган хусусиятларини хисобга олиш зарур булади. Уларнинг баъзилари етарлича умумий хисобланади. Масалан, машинанинг иш унумдорлиги канчалик юкори булса унинг бузилмаслик ва чидамлилиги шунчалик мухим; агар машина мураккаб технологик жараённи таъминлашдаунинг ажралмас кисми булса ва машинанинг бузилиши бу жараённинг издан чикишига олиб келса унда лойихаланаётган машинанинг бузилмаслиги энг мухим талаблардан бири хисобланади. Бундан ташкари машинанинг узигагина хос булган хусусиятлари хам мавжуд булиб, лойихалашда хисобга олиш лозимдир. Автомобил конструкцияси учун бундай хусусиятлар бир канча булиб уларни караб чикамиз.
Бир канча хусусият ишончлиликни таъминлашни енгиллаштиради, бошкаларига талабни кучайтириб, учинчиларининг таъсири эса узгармас булади. Куйидаги ишончлиликни таъминлашни енгиллаштирувчи хусусиятларни караб чикамиз.
Агар автомобил бир хилдаги вазифани бажаришга ва умумий фойдаланишга мулжалланган булса, у холда алохида автомобилларнинг бузилиши одатда бутун транспорт жараёнинингбузилишига олиб келмайди.
Качонки автомобил махсус вазифаларни бажарса ва олдинги пункт шартларига мос келмаса, уни ишлатишнинг (фойдаланишнинг) турли шароитлар ишончлилик курсаткичларига фойдали таъсир килиб уларни кучайтиради. Масалан, баъзи холларда ихтисослашган (махсус) автомобил юкининг массаси камайтирилган булиши мумкин (кучма устахоналар, автокранлар); бошка холларда ихтисослашган автомобилларнинг кунлик ва йиллик юрган йули кам булиши мумкин (ут учириш автомобиллари).
Ихтисослашган (тез ёрдам) ёки умумий вазифаларни бажарувчи автомобиллар резервини яратиш билан кучайтирилган ишончлиликни таъминлаш имкониятлари.
Автомобил – таъмирланадиган буюм булиб, турли шароитларди деталлари, узеллари ёки агрегатлари буйича тикланиши мумкин. Бу агрегатларнинг куплаб ресурсларини саклаш автомобил учун эса зарур ресурсларни таъминлаш имконини беради.
Автомобил – бу аник изчиллик шароитларида лойихаланадиган буюм: прототивлар ва уларнинг агрегатлари буйича материаллар ва конструкциялаш тажрибаси, макетлар ва ва намуналарни синаш, илмий тадкикот ишларига оид материаллар мавжуд булади.
Автомобил амалда йирик автотранспорт корхоналари учун одатий хол булган режали огохли хизмат тизимига киритилади. Бу турли хил эксплуатация шароитларида (масалан, иклим) турли шаклларда назорат остидаги эксплуатациясини ташкил килиш йули билан уларнинг эксплуатациявий ишончлилиги хакида аник ва хар томонлама ахборот туплашга шароит яратада.
Автомобилнинг ишончлилигини таъминлашни кийинлаштирувчи хусусиятлари куйидагилар
1.Автомобил мураккаб буюм, унинг таркибига нафакат минглаб механик деталлар балки гидравлик, пневматик ва электрик тизим ва агрегатлар киради. Масалан, юк кутарувчанлиги уртача замонавий автомобил тахминан 2000 та номдан иборат 15-18 минг деталлардан, шу жумладан 174 электр жихозлари буюмлари ва 600 номдаги 7700 нормалардан иборат.
2.Автомобил - бу шундай машинаки яккол куринувчи динамик жараёнлари унинг деталлари ва ишчи юзаларида куплаб юкланишлар (механик, иссиклик ва х.к) биргаликда кечади.
3.Автомобил конструкциясининг мураккаблиги шу нарга олиб келадики, уни тайёрлашда куп заводлар иштирок этади, юзлаб аралаш корхоналар тайёрловчи заводга металлар ва бошка материаллар, комплектловчи деталлар, узеллар. Агрегатларни етказиб беради. Уларнинг носозликлари ва бузилишлари ва ишлаб чикарилаётган автомобиллар соз ва ишчан холатининг йуколиш сабаблари сонини оширади.
4.Одатда автомобил – массавий ишлаб чикаришда машина булиб куйидаги чекланишларга эга: Юкори ишлаб чикариш баркарорлигининг зарурлиги, чунки лойихалашдаги, тайёрлашдаги хар кандай хато хар куни юзлаб ва минглаб кайтарилади; Киймат чекланишларига талаблар жумладан кулланилаётган материаллар ва технологияларда; Нафакат асосий заводда балки етказувчи заводларда хам ишлаб чикаришни ташкил килишдаги назоратнинг (бошкарувнинг) зарурлиги; Тайёрланаётган автомобиллар ишлаб чикариш ишончлилигининг куплаб турли малакали ишчилар сонига богликлиги.
5.Автомобилни эксплуатация килиш шароитлари тасодифий характерда булиб, йул шароитлари, харакат тезликлари, ташиладиган юк массалари, харакат режимлари эхтимолли характеристикага эга . Тайётловчи заводдан АТК га бир вактда келтирилган автомобил-сомосваллар гурухини кузатиш натижалари шуни курсатадики бир хил шароитларда эксплуатация килинишига карамасдан босиб утилган масофалари турлича булиб чикди: 7 ойдан кейин 45-83 минг км; 13 ойдан кейин 66-130 км; яна 14 ойдан кейин 135-216 минг км.
6.Автомобилнин юклантиришнинг узига хослиги шундаки угарувчан харакат режимлари ва шароитлари автомобилнинг турли агрегатлари ва тизимлари учун, турли хил иш режимини талаб килади. бунинг устига турли хил агрегатлар ва тизимларининг ишончлилиги эксплуатация шароитларига боглик (3.1 жадвал).
Катта шахарда зич транспорт окимида харакатланиш шароитларида, кичик юкланишли халкаро шоссега нисбатан барча курсаткичлар усади. Хаттоки огир йул шароитларида (тупрокли йул) харакатланишда иш режими етарлича огиррок (кескинрок) булиши зарурдек эди, лекин автомобилнинг барча агрегатлари ва тизимлариишининг огирлиги двигателдан ташкари, йирик шахардаги зич транспорт окимидаги харакатга нисбатан енгилрок режимда ишлар экан. Бунга ухшаш хусусиятлар автомобилнинг турли агрегатлари учун турлича булган чидамлиликнинг баравар булмаслигини олдиндан белгилайди (ишончлилик коьилиятини саклашга бекарорлик (нотургунлик)).
3.1 жадвал. Юк автомобили (5 т.) агрегатлари ва тизимларининг турли шароитлардиги иш режимларининг нисбий характеристикалари.

Агрегат тизимининг иш режими курсаткичлари

Йул копламаси

Асфальт бетонли, цемент бетонли

Шебенли, шагалли йуллар

Тупрокли йуллар

Двигател–тирсакли валнинг 1км га айланишлар сони

1,44/1,10

1,18

2,17

Илашиш муфтаси – 1 км. га кушишлар сони

10,29/4,57

1,40

4,34

Узатмалар кутиси – 1 км. га узатишларнинг узгаришлари сони

8,85/2,69

2,38

6,15

Тормоз тизими – 1 км га тормозланишлар сони

14,17/4,58

1,41

4,00

Рул бошкармаси – рул чамбараги бурилиш бурчагининг уртача квадратли четланиши

7,88/2,62

1,50

2,25

Изох: 1. Келтирилган барча маълумотлар агрегатларнинг асфальт бетонли ва цемент бетонли копламага эга булган шахарлараро шоссе буйича харакатлангандаги иш режиларига тегишли. 2. Касрнинг суратида ахолиси 100 мингдан ортик булган шахарлардаги харакатланиш режими учун маълумотлар келтирилган, махражда – бошка (колган) шахарлардаги.


7. Автомобил (юк автомобиллари, автобуслар, такси ва х.к.) етарли даражада жадал эксплуатация килишганда, агрегатларнинг алмаштирилиши окибатида эскираётган агрегат ва узеллардан ташкил топган ёки номаълум машинага айланади.
Бузилган агрегатларни айланма фондлардан ишчиларига алмаштириш йули билан жорий таъмирлашда бекор туришларни ва линиядаги вактни йукотишларни кискартириш амалиёти кенг таркалган. Бузилган агрегат эса таъмирланиб айлана фондни тулдиради. Турли автомобилларнинг турли агрегатлари бундай муолажани тез-тез ёки гохида утадилар. Иккита элемент – рама ва кабина алмаштирилмайди, шунинг учун хам уларнинг чегаравий холатга етиши хар доим автомобилнинг капитал таъмиргача булган ресурсини аниклайди.
Кутарувчанлиги 5 т. булган 40 та автомобилдан иборат назорат гурухи эксплуатация бошидан то капитал таъмиргача булган даври (уртача хизмат муддати 4,2 йилга ва иш ресурси 256 минг км га мос келувчи) кузатилади. Кузатишлар шуни курсатадики автомобилладагибарча агрегатларнинг чидамлилиги (мустахкамлиги) баравар эмаслиги окибатидаулардан баъзилари тез-тез бошкалари эса гохида алмаштирилади (3.2. жадвал). Шунинг учун хам эксплуатацияга келган ва капитал таъмирга топширилган автомобиллар бу турли автомобиллардир.
3.2. жадвал . Жорий таъмирлашда автомобилнинг капитал таъмирлашгача ресурсида юк автомобиллари (5 т) агрегатларининг алмаштиришлар сони.

Агрегат

Жорий таъмирда алмаштиришлар сони

Бир алмаштиришда агрегатнинг уртача иш давомийлиги минг. Км.

Уртача


%


Кардонли узатма

25,3

30,7

11,1

Илашиш муфтаси

20,3

24,6

12,6

Бош узатма (орка куприк редуктори)

15,0

18,2

17,1

Узатмалар кутиси

10,5

12,8

24,5

Гидрокутаргич

4,3

5,2

58,7

Рул механизми

2,7

3,2

56,0

Двигател

2,6

3,1

97,0

Орка куприк

1,8

3,1

141,8

Жами

82,5

100,0

-

Автомобилнинг капитал таъмиргача ишлаш ресурси тушунчасининг мавжудлиги шундаки барча автомобилда каптал таъмиргача алмаштирилмайдиган элементлар бор. Иккинчи жадвалдан куринадики автомобилнинг у ёки бу агрегатларинингмустахкамлиги баравар эмас, уларнинг ресурслари нафакат тенг эмас балки каррали хам эмас. Турли автомобиллар агрегатларининг чидамлилигининг баравар эмаслиги даражаси хам турлича булиб у жуда куплаб факторлар билан аникланади. Шулардан бирининг автомобил схемаси унинг компоновкаси. Агар двигател ва трансмисия битта агрегат деб хисобланса (олдинги гилдираклари етакчи, двигатели олдинда жойлашган енгил автомобил) кисмларга ажратишлар сони минимумга келиши зарур, демак чидамлилигининг бараварлик даражаси юкори.


Бузилган агрегатлар ва узелларни излаш ечиь олиш, кайта куйишда бирикмалар ва утказишлар бузилади, турли иш давомийлигига эга деталлар силжийди. Буларнинг барчаси ишончлилик уртача курсаткичларининг ёмонлашишига олиб келади. Куйидаги юк автомобили агрегатлари босиб утилган йули вариация коэффицентининг кийматлари келтирилган.

Босиб утилган йул

Биринчи КТ гача

КТ лар орасида

Двигател

0,34

0,70

Узатмалар кутиси

0,37

0,84

Орка куприк

0,37

0,76

Автомобил ишончлилигининг ишончлилик талаб килинган даражасини таъминлашга имкон берувчи ва уни кийинлаштирувчи хусусиятлари куйидагилар:


1. Автомобилни яратишда маълум бир чекланишлар мавжуд (жумладан массаси ва сигими буйича). Бу талаблар автомобил учун етарли даражада табиий хисобланади. Лекин бу талаблар камайтирилиши хам мумкин. Масалан, у ёки бу деталнинг чидамлилигини ошириш зарур булсин, массасини оширишнин талаб килмайдиган мустахкамлаш имкониятлари эса етарли булмаслиги мумкин.
2. Автомобилнинг ишончлилиги турли касбий сифатларга эга булган куплаб мутахассисларага боглик; яъни лойихаловчи, тайёрловчи,ишлатувчи, тикловчи ва х.к; уларнинг квалификацияси ва ишининг сифати канчалик юкори булса таркиби канчалик баркарор булса автомобилнинг ишончлилиги шунчалик юкори булади. Умумий ва равшан булган коидаларни амалга жорий килиш аник ечимларни талаб килади. лекин улар доим хам бехато ва оптимал булавермайди. Мухолиф ечимга эга булган бирканча масалаларни курсатиб утамиз.
Конструктор олдида куйидаги муаммолар туради: агрегатнинг киймати ва чидамлилигини ошириш керакми? ёки ресурсни камайтириб соддарок ва арзонрок махсулот чикариш керакми? Агрегатнинг массасини ошириб , конструкциясини мураккаблаштира бориб ва малакалирок ТХ ва ЖТ хисоблаб, унинг бузилмаслиги ва чидамлилигини ошириш зарурми.
АТК рахбарияти харакат хавфсизлиги хизмати куйидаги турдаги масалани ечиш зарур булади: хар бир хайдовчи томонидан тажриба ва квалификация туплашнинг табиий жараёни натижаларини кутиш керакми ёки бу жараённи бошкаришга интилиб уни тезлаштириш керакми.
3.Автомобиллар тури ва вазифаси буйича турли хил. Бу унгагина тегишли булган, ишончлиликка булган талабларни олдиндан белгиловчи хусусиятларни аниклайди:
Хусусий фойдаланишдаги автомобиллар учун чекланган уртача йиллик юришлар, маънави йэскириш билан чекланган хизмат муддати; ТХ ва ЖТ бекарор шароитлари; ташки мухит таъсиридан яхши химоянинг зарурлиги ва бошкалар.
Шахар автобуслари учун – яхши йул шароитлари ва баркарор маршрутлар, тез-тез тезланиш ва бекатлар, даври йортикча юкланишлар ТХ муддати ва хажмига риоякилиш.
Автомобил – самосваллар учун йул шароитлари, катта микдорда куплик ва йиллик йул юриш зарурлиги, эксплуатация шароитларининг асосан бир хиллиги.
Ихтисослашган харакат состави учун (масалан, ут учириш машиналари) – куплик иш давомийлигининг кичиклиги, бузилмасликка юкори талаблар, асосан саклаш ва хизмат курсатиш шароитларининг яхшилиги.
Санаб утилган хусусиятлар турли хил окибатларга олиб келади. Шулардан биттасини алохида таъкидлаш зарур: автомобил, унинг агрегатлари тизимлари, узеллари ва деталларининг хизмат муддати – олдиндан аник айтиб булмайдиган тасодифий микдор. Бу сабабларга хам (тайёрлаш, фойдаланиш жараёнлари) ва окибатларга (эксплуатация, таъмир натижалари) хам тааллукли.



Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling