Ўзбекстон ресубликаси


Датчикларнинг классификациялари


Download 0.84 Mb.
bet32/39
Sana10.03.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1257835
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39
Bog'liq
ИН ва ДА мустақил таълим КПТ ТВИ

Датчикларнинг классификациялари. Автомобилларни электрон техник диагностикалаш воситаларининг асосий функционал элементи электрик ва ноэлектрик физикавий катталикларнинг (дастлабки узгартирувчилари) датчиклари хисобланади.
Датчик – бу улчанаётган параметрни кабул килувчи ва уни алмашинув линиялари буйича узатиш учун кулай булган сигналга айлантирувчи, кайта узгартирувчи, кайта ишловчи ёки сакловчи курилмадир.
Умуман олганда улчанаётган катталикнинг тури буйича датчикнинг чикиш сигнали электрик, пневматик, гидравлик, механик ва хаказо булиши мумкин. Автомобилларни техник диагностикалаш воситаларида чикиш сигнали электрик булган датчиклар кенг кулланилади.
Электр чикиш сигналли датчиклар ишлаш принципига боглик холда иккита асосий категорияга ажратилади: генераторли (актив) ва параметрик (пассив).
Генераторли датчикларда электр энергиясини генерациялаш амалга оширилади, яъни улчанаётган параметр электр сигналига айлантирилади. Генераторли датчикларга пъезоэлектрик, индукцион, фотоэлектрик, гальваник, электрокинетик, частотали датчиклар хамда электр потенциаллари датчиклари ва вактимплусли чикишга эга датчиклар киради.
Параметрик датчикларда улчанаётган катталик электр занжири параметрига айлантирилади: каршилик, индуктивлик, сигим ва хаказолар. Бундай датчиклар ташки электр энергияси манбаидан таъминланади. Параметрик датчикларга сигимли, электромагнитли, магнитоэлектрикли, электроконтактли, потенциометрли, суюкликли механотронли, тензорезисторли, магнитомодуляцияли датчиклар хамда контакт каршиликли, термокаршиликли, пьезокаршиликли, фотокаршиликли ва бошка датчиклар киради.
Конструктив ижроси буйича автомобилларни техник диагностикалаш воситалари ва тизимларини урнатилган яъни ташхисланаётган автомобилнинг ажралмас кисми хисобланган датчикларга, ва ташки, яъни автомобилга факатгина диагностикалаш даврида урнатиладигган датчикларга ажратилади.
Датчикларга талаблар. Автомобилларни диагностикалаш пайтида датчикларнинг ишлаш шароити, уларнинг чикиш сигналларни узгартирувчи ва кайта ишловчи техник диагностикалаш воситаларининг иккинчи даражали курилмаларининг ишлаш шароитидан тубдан фарк килади. Айникса урнатилган датчиклар кийин шароитларда ишлайди, улар диагностикалаш объектларига нисбатан юкори ишончлилик мкурсаткичларига эга булиши, хароратнинг куплаб узгаришларида, вибрацияларда, чанг микдори юкори булганда, зарбали юкланишларда узининг ишлаш кобилиятини саклаб колиши зарур булади. Урнатилган датчиклар уларга агрессив мухит масалан,мой, бензин ва бошка суюкликлар таъсир килганда узининг чикиш характеристикаларини узгартирмаслиги зарур.
Датчиклар техник диагностикалаш воситаларига ва ташхисланаётган объектга уланиш курилмалари унификацияланган булиши, тез, кулай урнатилиши зарур.
Бир турдаги диагностикалаш параметрларини улчаш учун мулжалланган, бир хил ишлаш принципига эга булган датчиклар биринчи навбатда чикиш сигнали буйича унификацияланган булиши зарур.
Соз ёки носоз холатда диагностикалаш объектига урнатилган датчиклар объектнинг ишига халакт бермаслиги зарур.
Техник диагностикалаш воситалари датчиклари вазифасига караб статик, динамик статодинамик жараёнларда ишлаши мумкин. Статик жараёнда датчикларга сезгирлик остонаси, кайд килмаслик чегараси, чикиш характеристикаси баркарорлиги, чикиш сигнали вариацияси буйича метрологик талаблар куйилади. Техник диагностикалаш воситалари ва уларнинг датчиклари метрологик характеристикаларининг комплекслари Давлат стандартларида келтирилган характеристикалардан танланади ва меъёрий техник хужжатлардаги техник диагностикалаш воситаларига рухсат этилган кийматлари билан бирга курсатилади.
Датчикнинг сезгирлиги остонаси – улчанаётган катталикнинг датчик чикиш сигналининг узгаришига олиб келувчи минимал узгариши.
Датчикнинг кайд этмаслик минтакаси – назорат килинаётган катталикнинг чикиш сигналининг узгаришига олиб келмайдиган максимал узгариши.
Датчикнинг сезгирлиги – чикиш сигнали узгаришининг бу узгаришни юзага келтирувчи улчанаётган катталикнинг узгаришига нисбати. Сезгирлик давлат стандартлари билан регламентланади.
Чикиш характеристикасининг баркарорлиги – датчикнинг метрологик хусусиятларининг вакт давомида узгармаслигини акс эттирувчи хусусиятлари. У асосий рухсат этилган чегарадан ташкарига чикиши зарур.
Чикиш сигналини вариацияси – чикиш сигнали кийматлари орасидаги уртача фарк. Чикиш сигналининг вариацияси асосий рухсат этилган хатоликдан ошиб кетмаслиги зарур.
Динамик жараёнда датчикларга кушимча талаблар куйилади. Улар юкори механик мустахкамликка эга булиши зарур.
Статодинамик жараёнда санаб утилганлардан ташкари датчикга бирйуналишили таъсир буйича, датчикнинг ортикча сюкланиш кобилияти ва танловчанлиги буйича кушимча талаблар куйилади.
Таъсирнинг бир йуналишлиги – бу датчикнинг накзорат килинаётган жараёнга тескари таъсир кучини минимумга келтиришдир.
Датчикнинг ортикча юкланиш кобилияти улчанаётган параметр чегаравий кийматининг унинг номинал кийматига нисбати билан характерланади.
Датчикнинг танловчанлиги унинг факатгина улчаши зарур булган параметрнинг узгаришишинигина кайд килиши кобилиятини характерлайди.

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling