Ўзвекистон республикаси олий ва ўрта


Download 0.73 Mb.
bet74/119
Sana28.09.2023
Hajmi0.73 Mb.
#1689084
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   119
Bog'liq
Экинларни сугориш асослари

70- жадвал
Тупроцнинг туз микдорига боглик холда сувни тутиб туриш кобилияти
(Шардаков B.C., 1953)


Шурланмаган тупрок

Кучсиз шурланган тупрок (0,5 %)

Уртача
тупрок

лУрланган
(2,13 %)

Тупрок намлиги, фоиз

Сувни тутиб
туриш кучи, атм.

Тупрок намлиги, фоиз

Сувни тутиб туриш кучи, атм.

Тупрок намлиги , фоиз

Сувни тутиб
туриш кучи, атм.

9,4

20

ч. з

35

9,9

143

12,2

10

12,4

26

13,3

59

18,3

2

18.6

18

19,6

30

-

-

24,8

11

25,8

17

Тузлар яхши ювилмаган ерларда сугоришни, айникса, дастлабки сугоришни х;аддан зиѐд меъѐрда угказилиши натижасида тупрокдаги Na^SOn ва СаСОт, тузлари узаро реакцияга киришиб, сода (NaiCO^vm, у эса уз навбатида сув билан реакцияга киришиб уювчи натрий (NaOH) хосил килади. Уювчи натрий усимлик илдизидаги сУрувчи тукчаларни ши- кастлаши окибатида ѐш усимликлар сувни узлаштира олмай Колади ва катта майдонлардаги экинларни ѐппасига нобуд булиши кузатилади. Бу \одиса «тупрок; ишкорийлигини всщ- тинча бирданига ортиб кетиши» оркали изо\ланади.
Минераллашган сизот сувларни тупрок капиллярлари оркали усимлик илдизи таркалган катламгача кУгарилиб келиши натижасида тупрокнинг шурланиш жараѐни юзага келади. Шу сабабдан сугориладиган шурланган ерларда сизот сувлар сатхини критик чукурликлардан пастда тутиб туриш мухим ахамиятга эга. Бунинг учун сугориладиган ерларда сизот сувлар сатхини кутарилишига олиб келувчи (сугориш тармок-

ларидан ва сугориш давомида далаларда фильтрацияга буладиган) сув исрофгарчиликларига к,арши кураш тадбирларини куллаш талаб этилади.


Шурланган ерларда сизот сувлар режими ва тупрокнинг сув-туз режимини бошкаришда экинларни сугоришнинг ра- ционал режими ва улчамларини, усул ва техникаларини кул- лаш самарали тадбирлардан хисобланади. Чучук ѐки кучсиз минераллашган сизот сувлар ер юзасига якин (1—2,5 м) жойлашган ва сув кутарувчанлик хусусияти яхши булган тупроклар шароитида эгатлаб сугоришга Караганда ѐмгирлатиб сугориш катор афзалликларга эга. Бундай усулда сугориш меъѐрининг нисбатан кичик булиши сугориш сувларини чу- кур катламларга (сизот сувларгача) исроф булишини йуко- тишга имкон беради. Лекин \аддан зиѐд кичик меъѐрларда сугориш тупрок шурланишини жадаллашувига олиб келади.
Шурланган ерларда экинларни илмий асосланган суго- риш ва мавсумий сугориш меъѐрларини кУллаш оркали сув исрофгарчилигини кескин камайтиришга эришилади. Сув таксимлашда механизация воситаларини кУллаш йули билан сувдан фойдаланиш коэффициентини, ѐпик зовурлардан фойдаланиш эвазига ердан фойдаланиш коэффициентини юкори булиши таъминланади.
Тузларнинг усимликларга салбий таъсирини шур ювиш тарикасидаги сугориш режимини кУллаш ва минерал $тит- лардан оширилган меъѐрларда фойдаланиш йули билан камайтириш имконияти мавжуд. Кишлок хужалиги экинларининг кулай сугориш режимини татбик этмаслик тупрокда Кушимча равишда туз тупланишига олиб келади. Шурланган ва шурланишга мойил ерларда сугоришлардан олдин тупрок намлиги, одатда, шурланмаган ерлардагига Караганда, айник- са, гузани гуллаш-мева туплаш даврида бироз юкори булиши лозим. Гузанинг ушбу усиб ривожланиш даврида критик намлик ЧДНС га нисбатан 75-80 фоиз, пишиш фазасида эса 70-75 фоиз микдорида булиши максадага мувофикдир. Сугоришлардан олдинги тупрок намлигини юкори даражада таъминлаш катта сугориш меъѐрларини — 1000—1200 м3/га — КУллашни талаб этади.
Шур ювиш тарикасидаги сугориш режимини кУллаш шароитида сугориш меъѐри тупрокнинг сув такчиллигидан 20-25 фоизга оширилади. Тупрокнинг сув тутиб туриш коби- лиятидан ортикча берилган сув чукур катламларга сингиб
Утиши давомида тупрокдаги тузларни ювиб кетади. Бунинг ок,ибатида тупрокнинг усимлик илдизи таркалган катламида туз микдори ва тупрок эритмасининг концентрацияси кама- яди, сизот сувларининг устки катламлари шурсизланади.
Бундай сугориш режимининг камчилиги шундаки, ортикча микдордаги сув тупрокнинг хисобий катламидаги озик унсурларини чукур катламларга ювиб кетади, бу эса уз навбатида экинларни катга меъѐрларда угитлашни. талаб килади. Шунингдек, сугориш тармокдарининг сув утказиш кобили- ятини ошириш талаб этилади.
А.Н.Нерозин ва Т.Н.Бекматов (1966-1967) томонидан Марказий Фарго- надаги Уртача шурланган кумок тупроклар шароитида олиб борилган тадкикотлар курсатадики, сугориш меъѐрини 1300 м3/га атрофида булиши юкори мелиоратив самарага олиб келган: ѐз ойларида 0-100 см катламда хлор микдори 0,043—0,047 (850— 1000 мVia меъѐрда сугорилган вариантда 0,50—

  1. 52. фоизни ва унинг мавсумда тупланиш коэффициенти 1,59-1,40 (2,50— 2,19) фоизни ташкил этган. Лекин кичик меъѐрда сугорилган вариантда совук тушгунга кадар етилган хосил микдори куп булган.

Мирзачулда олиб борилган тадкикот натижалари далолат берадики, шур ювиш тарикасидаги сугориш режими кУлланилмаган шароитда тупрокда йилдан йилга туз тупланиб боради. Масалан, хисобий катламда 1970 й. 0,34 фоиз туз булса, 1971 й.— 0,37 ва 1972 й.— 0,41 фоизга етиб борган. Хосилдорлик хам тегишлича камайиб борган: 22,3; 19,4 ва 17 ц/га. Тупрок намлиги ЧДНС га нисбатан 75 фоиздан юкори даражада таъминланганда гектаридан 30 ц. дан пахта хосили олинган (Лев В Т., 1981).
Зовурлаштирилганлик даражаси ѐмон тупрокдарда шур ювиш тарикасидаги сугориш режимини куллаш тавсия этил- майдй. Чунки ортикча берилган сув сизот сувлар сатхини кутарилишга ва тупрокни ортикча намикишига олиб келади.

НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР



  1. Икдим минтакалари, гидрогеологик ва гидромодуль районлар буйича гузани сугориш режими кандай?

  2. Шимолий иклим минтакасида гузани сугориш режимини баѐн этинг.

  3. Марказий икдим минтакасида гузани сугориш режимини курсатинг.

  4. Жанубий иклим минтакасида гузани сугориш режими кандай?

  5. Турли икдим, тупрок-гидрогеологик шароитларда кузги ва бахорги бугдойни сугориш режимлари кандай?

  6. Биринчи, иккинчи ва учинчи йилги бедани сугориш режимини узига хос хусусиятлари нимадан иборат?

  7. Турли иклим, тупрок-гидрогоелогик шароитларда бедани сугориш хусусиятлари.

  8. Уруклик бедани сугориш режимини баѐн этинг.

  9. Бедани сугориш схемасини курсатинг.

  10. Шимолий, марказий ва жанубий икдим минтакаларида маккажухорини суториш режими.

  11. Тупрок-гидрогеологик шароитларга боглик холда маккажухорини сугориш режими.

j12. Силос ва дон учун етиштирилаѐтган маккажухорини сугориш режимлари ; нима билан фарк килади?
13. Маккажухорини сугориш схемасини курсатинг.
114. Шолини сугориш усулларини баѐн этинг.
! 15. Шоличилик даласининг сув хужалик хисоби.
; 16. Шолини усиб ривожланиш даврлари буйича сугориш меъѐрларини 1хисоблаш.

  1. Шолини суториш режимини баѐн этинг.

  2. Гербицид ва минерал угитлар куллаш шароитида шолини сугоришни узига хос хусусиятлари.

  3. Шурланган ерларда шолини сугориш режими.

  4. Сугориладиган дехкончилик -шароитида угитлардан фойдаланиш j хусусиятдарини баѐн этинг.

j 21. Шурланган ерларда гузани сугориш режимини курсатинг.



    1. КИШЛОК ХУЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИ СУГОРИШ УСУЛЛАРИ ВА ТЕХНИКАСИ

К,ишлок хужалиги экинларини сугориш усуллари сугориш сувини сугориладиган участкаларга таксимлаш ва сувнинг оким шаклини тупрок, ва атмосфера намлигига айлантиришда КУлланиладиган усул ва тадбирлар мажмуаси булиб, хозирги вактда ер юзасидан (тупрок устидан), ѐмгирлатиб, тупрок; ора- сидан, томчилатиб ва аэрозоль (майда дисперс ѐмгирлатиб) сугоришлар фаркланади.



Download 0.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling